Бу муаммоларни ечишни аниқ йўллари белгилаб олинган. у ҳам бўлса қўйидагилар билан белгиланади: - - агрономик аҳамиятлик микроб ценозига, ёки гуруҳ микроорганизмларга ташқаридан туриб таъсир қилишни бошқариш, яъни уларнинг кўпайиши, ўсиши, ривожланиши ва ўсимлик учун зарур бўлган ФФМ (антибиотиклар, ўсимликнинг ўсишини бошқарувчи моддалар ва ҳ.к.) ишлаб чиқаришини ташкил қила билиш;
- - тупроқда микробларнинг ўсиши ва ривожланишини таъминловчи ўсимликлар орасида алмашлаб экишни ташкил қилиш ва шу туфайли микробиокимёвий жараёнларни бошқариш;
- - тупроқда микробиокимёвий жараёнларни бошқаришда органик ва минерал ўғитлардан оқилона фойдаланиш;
- - тупроқ мироорганизмлариниг азот ютиш ва фосфорли бирикмаларни эритиш қобилиятидан оқилона фойдаланиш;
- - микробиологик жараёнларни тўлақонли ўтиши учун ҳар хил турдаги тупрок мелиорациясидан фойдаланиш.
Тупроқ микроб ценози - биологик тизимдир - Табиатда содир бўладиган бир қатор муҳим воқеалар - биогеоценоз, тупроқдаги органик моддаларни минераллаштириш, уларнинг ҳаётий зарур биологик (модда алмашинуви) жараёнларда иштирокини белгилаш, микроб ценози (маълум шароитдаги микроорганизмларнинг таркиби ва фаоллиги) билан белгиланади.
Тупроқда микроб ценозлар фаолиятини бошқаришда, органик ва минерал ўғитлар, алмашлаб экишни роли. - Тупроқдаги икробиокимёвий жараёнларниг фаоллигини ва тупроқ унумдорлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири органик ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, нордон тупроқларни oҳаклантириш ва алмашлаб экишни тўғри йўлга қўйишдир.
Мелиоратив тадбирлар; органик моддаларни минералланиш муаммолари, уни сақлаш йўллари. - Тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, уни агрокимёвий хусусиятини тузатиш, хусусан, органик ўғитларни ва гумин кислотасининг умумий миқдорини оширишга олиб келади. Азот ва углерод моддаларининг трансформациясида қатнашадиган микроорганизмларни сони ва сифати яхшиланади.
- Мелиорация турлари: гидромелиорация, кимёмелиорация, қуритиш мелиорацияси ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |