Режа «Принципал» билан «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммоси


Download 44.15 Kb.
bet7/10
Sana18.06.2023
Hajmi44.15 Kb.
#1580380
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-мавзу Матн

2. А фирма. Америка фирмаси ёки А фирма неоклассик дарсликлар саҳифаларида таҳлил қилинувчи фирманинг идеал хилига кўпроқ мос келади. А фирма ўз маҳсулотига рақобат томонидан белгиланган нархда ва ишлаб чиқариш функцияси билан ёритиладиган харажатлар таркибида фойдани кўпайтиришни мақсад қилиб қўйган. Ҳатто, агар қандайдир фирмада рақобат бозорида фирманинг мувозанатини тўғри ҳисоблаб чиқа оладиган биронта ҳам ходим топилмаса ҳам, у бозорда ўзини ҳудди неоклассик назариянинг барча қоидалари бўйича фойдани кўпайтиргандек, тутади.
Фойдани кўпайтиришга йўналтирилиш А фирма «принципали» - унинг акциядорларининг мақсадли функцияси билан белгиланган. Акциядорларнинг асосий манфаати бир акцияга ҳисобланган ўз даромадини оширишдан иборат, бу йил якунига кўра корхонанинг инвестиция қилинмаган фойдасининг миқдорига боғлиқ. Ўз навбатида, фойданинг миқдори «агентлар» - А фирманинг ёлланма менежерларининг ҳаракатлари билан белгиланган. «Принципал-агент» хилидаги ўзаро муносабатлар менежерлар билан ёлланма ходимлар ўртасида ҳам юзага келади.
Акциядорлар билан менежерларнинг ўзаро муносабатларида «принципал-агент» муаммоси иккита муқобил механизм – «овоз бериш» ва «чиқиш» асосида ҳал этилади. Акциядорлар менежерларнинг фаолияти устидан навзорат қилиш ҳуқуқини ё акциядорларнинг йиллик йиғилишида иштирок этиб ва директорлар кенгаши таркибини ўзгартириш («овоз бериш») орқали ёки ўз акциясини сотиб ва бу билан менежерларнинг ҳаракатларини маъқулламаслигини ифодалаш («чиқиш») йўли билан амалга оширишлари мумкин. Менежерларга ўз хизматлари бозори томонидан кўрсатиладиган интизомий таъсир ушбу бозорда юқори трансакция харажатлари ва унда алмашиладиган ресурслар – бошқарув кўникмалари ва иқтидорлар ўзига хослигининг юқори даражаси туфайли, кам самарали ҳисобланади.
Иккала муқобил вариант - «овоз бериш» ҳам, «чиқиш» ҳам ўзининг қатор камчиликларига эга. Овоз бериш акцияларнинг кичик пакетлари эгалари учун «чиптасиз муаммоси»ни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, акциядорлар йиғилишнинг кун тартибини менежерларнинг ўзлари назорат қилишади. Самарасиз бошқарилаётган фирма акцияларининг сотилиши эса ҳамма вақт акцияларнинг пасайган курси туфайли мулкдорларга зарар келтиради.
«Овоз бериш» борасидаги аҳволни ишончли овоз бериш амалиёти ёрдамида тўғрилаш мумкин, бунда кичик пакетлар мулкдорлари ўз номидан овоз беришни йирикроқ пакетлар эгаларига ишониб топширадилар. «Чиқиш» вариантидан фойдаланишни эса акцияларнинг бирлаштирилган пакетлари олди-сотдисига тендер таклифларидан фойдаланиш орқали оптималлаштириш мумкин.
Менежерлар билан ходимларнинг ўзаро муносабатларида «принципал-агент» муаммосининг ҳал этилиши фордизм – Буюк қатағонлик даврида Генри Форд томонидан ишлаб чиқилган меҳнатни ташкил қилиш тизими тамойилларига асосланади. Менежерлар билан ёлланма ходимларнинг ўзаро муносабатлари сиёсати сифатида фордизмнинг асосий унсурлари қуйидагилардан иборат:

  • нархларнинг ўсишига қараб иш ҳақининг индексацияланишини ўз ичига олувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг юқори даражаси;

  • қатъий ишлаб чиқариш интизоми, бунда машина (масалан, конвейер) ходимнинг ҳаракатлари устидан назорат қилиш воситаси ролини ўйнайди;

  • касаба уюшмалари иш берувчилар билан ёлланма ходимлар ўртасидаги низоли муносабатларда воситачи ролини бажаришади;

  • бир тармоқнинг ўзига қарашли корхоналарда (масалан, «Ford» ва «General Motors» ўртасида) кадрлар ўрни алмаштирилишининг юқори даражаси.

Ва ниҳоят, А фирманинг ишлаб чиқариш ва сотиш алоқаларининг таркиби трансакция харажатларини пасайтириш вазифасига тўлиқ буйсунган. Интеграция – орқага, олдинга ва комбинациялаш – муқобил мақсадларга қараганда кўпроқ трансакция харажатларини пасайтириш мақсадлари билан боғлиқ. Етказиб берувчилар, харидорлар, шунингдек улар билан тузиладиган шартноманинг хилини танлаш фирманинг шу онда бозорда юзага келган трансакция харажатларининг даражасини пасайтиришга интилишини акс эттиради. Масалан, гўшт маҳсулотини ташиш учун рефрижератор техника билан таъминлашга катта миқдордаги инвестициялар зарурлиги боис, кўпинча гўштни қайта ишловчи корхоналар ташиш масаласини рефрижераторлар паркини харид қилган ҳолда, пудрат асосида ҳал этишади.

Download 44.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling