Режа «Принципал» билан «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммоси
Download 44.15 Kb.
|
6-мавзу Матн
3. J фирма. Мацашика Аоки томонидан J фирма деб номланган Япония фирмаси Америка фирмасидан катта фарқ қилади. J фирмада «принципал» мақомини фақат мулкдорларнинг турли тоифалари ўртасида акцияларнинг тақсимланиши тўғрисидаги статистика маълумотлари асосида аниқлаш қийин. Ушбу маълумотлар фақатгина япон фирмаларида ҳам, ҳудди АҚШда бўлгани каби, якка акциядорлар «принципал» ҳисобланмайди, деб таъкидлаш имконини беради. Агар 1949 йилда япон компаниялари акцияларининг тахминан 70 фоизи якка акциядорларга тегишли бўлган бўлса (эслатиб ўтамиз, урушдан кейинги даврда гап институтни - А фирмани - Японияга импорт қилиш ҳақида борди), 80-йилларнинг охирига келиб уларнинг қўлида фақатгина акцияларнинг 24 фоизи қолди. J фирма акцияларининг 42 фоизи молиявий институтларга, 25 фоизи урушдан аввалги «дзайбатс» хилидаги холдингларга тегишли1.
Бироқ япон фирмаларини таҳлил қилишда юзага келадиган асосий қийинчилик – бу фақат турли ҳаракатни белгилаб берувчи ҳужжжатларга бириктирилган расмий маълумотларга таянишнинг имкони йўқлиги. Очиқ мулкдорлар сафида J фирма ходимлари мавжуд эмаслигига қарамай, улар амалда ўз фирмасининг фаолияти устидан назоратни амалга оширишда бевосита иштирок этишади. М.Аоки «принципал» ролида бир вақтнинг ўзида ташқи акциядорлар ҳам, «инсайдерлар» - корхона ходимлари ҳам иштирок этадиган вазиятни ёритиш учун «икки томонлама назорат» атамасини таклиф этди. Бунда назорат соҳалари акциядорлар ва ходимлар ўртасида аниқ бўлинган. Йирик акциядорлар, биринчи навбатда банклар, корхона ўз акцияси учун даромаднинг қулай (максимал эмас!) даражасини таъминлагунга қадар жорий назоратдан бош тортишади. Бу билан уларнинг ўзлари жорий назоратни фирма ходимларининг ўзларига ишониб топширадилар. Бу ерда гап қисқа муддатли шартномалар асосида ёлланган ходимлар ҳақида эмас, балки доимий ходимлар ҳақида кетаяпти. Шундай қилиб, япон фирмаси «агентлар» иттифоқи моделига жуда яқин ва унда «принципал-агент» хилидаги классик муносабатлар мавжуд эмас. Ушбу фикр қуйидаги фактлар билан ҳам тасдиқланади. Биринчидан, J фирмада ходимларни бўлинмалар ва бажариладиган функциялар бўйича бўлишдан фаол фойдаланилади: ўзаро боғлиқ операцияларни бажаришга ҳам, раҳбарлик функциясини амалга оширишга ҳам қодир бўлган универсал ходим идеал ҳисобланади. Масалан, янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи муҳандисларни ишлаб чиқариш жараёнига сафарбар этиш амалиёти, ва аксинча, «чизиқли» муҳандисларнинг тажриба-конструкторлик бюросидаги ҳар йиллик амалиёти кўпроқ горизонтал мувофиқлашувга мисол бўлади. Мувофиқлашувнинг горизонтал тамойиллари фирма ичида ахборот оқимлари айланишини шунчалик оптималлаштириш имконини берадики, бўлинмалар шиддат билан ишлаб ва зарурат туғилишига қараб янги маҳсулот тўпламларини бошқа бўлинмаларга буюртма қилгани ҳолда, суғурта ва бутловчи қисмлар заҳираларини барпо этмасдан фаолият кўрсатишда давом этишади. Иккинчидан, ўрин алмашиш тамойили ходимларнинг мансаб бўйича ўсишларини режалаштиришнинг асосида ётади. J фирмада даража пағонаси амал қилади, яъни ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг ижтимоий мақоми ишлаб чиқариш ўлчами билан эмас, балки фирма ичидаги поғонанинг даражаси билан белгиланади. Янгидан ишга қабул қилинган ходим учун лавозимда ўсиш паст пағоналардан бошланиб, унинг бутун меҳнат фаолияти мобайнида давом этади. Шуниси қизиқки, акциядор банклар ҳам, J фирма ҳам, унинг ҳамкорлари (ўзаро боғлиқ корхоналар) ҳам даражаларнинг ягона иерархиясини ҳосил қилади. Шунинг учун ходимнинг мансабда кўтарилиши корхонадан бошланиб банкда ёки ҳамкор фирмада давом этиши мумкин ва аксинча. Япония корпорацияси агентлар иттифоқи томонидан назорат қилинади, бу фирманинг мақсадли функциясини ўзгартиради: фойдани кўпайтириш унинг мақсадлари иерархиясида энди даслабки ўринни эгалламайди. Фирма томонидан назорат қилинадиган бозор улушининг узлуксиз ўсишини таъминлаш биринчи ўринда туради, чунки бундай ўсиш ташкилий ўзгартириш, тузилмани кенгайтириш ва ривожлантириш учун замин яратади.Ўсиш уни таъминлаганларни мукофотлайди, - тамойили айнан япон фирмаларига нисбатан тўғри, уларда ташкилий ўзгартириш даражаларининг сонини оширади ва, демак, унинг ходимларининг мансабдаги ўсишини яхшилайди. Бошқача айтганда, акциядорларни ҳам, ходимларни ҳам назорат қилиш ишлаб чиқариш ва сотув ҳажмини ошириш орқали фирмани ташкилий юқори рентани оширишга йўналтиради: фақат ана шундай мақсад турли мулкдорларнинг манфаатларини тенглаштиради. J фирманинг унинг асосий ҳамкорлари – ўзаро боғлиқ корхоналар ва давлат билан ўзаро муносабатларига тўхталадиган бўлсак, ҳар бир фирма квазидоимий ўзаро боғлиқ корхоналар – «кейретсу» доирасига эга. Бунда «Toyota» хилидаги йирик корпорацияларда ўзаро боғлиқ корхоналар бош фирма атрофида учта қаторга гуруҳланади. Биринчиси – энг барқарор фирмалар (неоклассик шартнома асосида ишловчи бундай ўзаро боғлиқ корхоналарнинг сони «Toyota»да 122 та), иккинчиси – бозордаги вазият тубдан ўзгарган ҳолатда улар билан муносабатлар узилиши мумкин бўлган (5437 та) фирмалар, учинчиси - қисқа муддатли шартномалар асосида ишловчи етказиб берувчилардан (41703 та фирма) таркиб топади. «Кейретсу»ни тузишда ўзаро боғлиқ корхоналарнинг нуфузи асосида трансакция харажатларини тежаш омилига хатарни бўлиш омили қўшимча қилинади: бозор конъюнктурасининг асосий таъсирини иккинчи ва айниқса учинчи қатор таркибидаги ўзаро боғлиқ корхоналар ўзларида ҳис этишади. Давлат билан муносабатларга келсак, А фирмадан фарқли ўлароқ J фирма тўлиқ мустақилликка интилмайди. Амалда давлатга япон фирмаси томонидан корпоратив манфаатлар ва умуман жамият манфаатлари ўртасидаги ҳакам корпорациялар курашида эса мувозанатни сақлашнинг кафили сифатида қаралади. Download 44.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling