Режа: Психология сохасида илмий текшириш олиб боришнинг узига хослиги


Б.Г.Ананьев психикани ўрганиш методларини турли гуруҳга ажратиб, ўрганган


Download 332.74 Kb.
bet5/6
Sana16.06.2023
Hajmi332.74 Kb.
#1517121
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-mavzu

Б.Г.Ананьев психикани ўрганиш методларини турли гуруҳга ажратиб, ўрганган
А) ташкилий гуруҳга - қиёслаш, лонгитьюд, комплекс методлари киради
Б) эмперик гуруҳга кузатиш, эксперимент, суҳбат, сўровнома, тест, фаолият маҳсулини ўрганиш методи, биография, социометрия
В) натижаларни қайта ишлаш ёки статистик методлар
Г) шарҳлаш гуруҳига генетик ва доналаш методлари киради
Ташкилий гуруҳи ўз ичига қиёслаш, лонгитьюд (узлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталадиган турларни қамраб олади.
Қиёслаш методидан умумий психология, ижтимоий психологияда катта ёки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш учун, медицина психологиясида – соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини қиёслаш мақсадида, спорт психологиясида спортчиларнинг ҳолати, ўқувлилигини ва ишчанлигини ўзаро таққослаш мақсадида фойдаланилади
Шарҳлаш гуруҳи генетик ва доналаш методларидан иборатдир
Доналаш методи тадқиқот объектига кирган шахс психикасидаги барча ўзгаришлардаги ўзига хослик, ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва уйғунликнинг ўзаро боғланишлари ўрганилади
Генетик метод билан тадқиқот давомида тугалланган маълумотлар яхлит ҳолда, мақсадга мувофиқ тарзда шарҳланади. Бу методдан фойдаланишнинг асосий мақсади синалувчида вужудга келаётган ички, жамики образларнинг ривожланиши, фаолият ва билиш жараёнларининг ўзгаришига тажриба натижасига суяниб таъриф ва тавсиф беришдир
Эмпирик методлар гуруҳи ўз навбатида иккига бўлинади
Асосий методлар
Ёрдамчи методлар
эксперимент
кузатиш
сўровнома
суҳбат
социометрия
тест
фаолият натижаларини таҳлил қилиш
Кузатиш методи – икки хил бўлиб, объектив (ташқи) ва субъектив (ички) кузатиш турлари мавжуд. Кузатиш методига қуйидаги талаблар қўйилади:
а) кузатишнинг мақсад, вазифаси белгиланади;
б) кузатилаётган объект танланади;
в) тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади;
г) кузатиш қанча давом этиши қатъийлаштирилади;
д) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўқиш, ўйин, меҳнат, спорт) амалга оширилиши аниқланади;
е) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа) танланади;
ё) кузатилганларни қайд қилиб бориш воситалари (кундалик суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитафон, видеомагнитафон) тайёрлаб қўйилади.

Download 332.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling