1 – чизма. Бюджет ижроси натижаларини бухгалтерия ҳужжатларида акс эттиришнинг схематик кўриниши.
Бюджет ижроси бўйича жорий ҳисобварақларни ёпиш.
''Бюджет ижросининг натижалари" номли 090-сонли ҳисобварақ бюджетларнинг ижро этиш натижаларини аниқлаш учун мўлжалланган. Натижалар йилнинг оҳирида 090-сонли ҳисобварақнинг кредитига "Бюджет даромадлари" номли 040-сонли ҳисобварақдаги қолдиқларни ва "Республика бюджетидан олинган ва берилган маблағлар" номли 071-сонли, "Маҳаллий бюджетлардан олинган ва берилган маблағлар" номли 072-сонли ҳисобварақнинг кредит айланмаларини, 090-сонли ҳисобварақнинг дебетида эса - "Бюджет харажатлари" номли 020-сонли ҳисобварақнинг қолдиғини ва 071-сонли ва 072-сонли ҳисобварақлар бўйича дебет айланмаларни ҳисобдан чиқариш йўли билан аниқланади.
090-сонли ҳисобварақ бўйича олинган кредит қолдиғи бюджетнинг ижро этилиши натижаси бўлади.
Кейинги молия йилида бюджет параметрлари тасдиқлангандан сўнг 090-сонли ҳисобварағидан “Бюджетлар ижроси натижалари” бюджетда ҳисобот йили харажатларини қоплаш учун кўзда тутилган йил бошига қолган қолдиқ суммаси ҳисобдан чиқарилади, бунда 040-сонли ҳисобварақ “Бюджетлар даромадлари” кредитланади.
Тасдиқланган бюджетда кўзда тутилган айланма касса маблағи ва бюджет маблағининг эркин қолдиқлари (улар мавжуд бўлганда) 090-сонли “Бюджетлар ижроси натижалари” ҳисобварағида қолади.
Молия йили давомида молия органлари бюджетдан маблағ олувчиларнинг тегишли харажатлар сметасига ва бюджетларга ўзгартиришлар киритиш давомида ғазначилик бўлинмаларига, қонунчиликда белгиланган муддатларда, ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларига мувофиқ кўзда тутилган, белгиланган мақсадлар йўналишлари ва миқдорлари, ҳар бир ҳолат ва бюджетдан маблағ олувчи бўйича бюджет маблағларнинг эркин қолдиқлари суммалари тўғрисида ёзма маълумот беради.
Ғазначилик бўлинмалари, молия органларидан олинган ҳужжатлар асосида ушбу маблағларни 090-сонли ҳисобварақдан “Бюджетлар ижроси натижалари” 040-сонли ҳисобварағига “Бюджетлар даромадлари” кредитига уларни тегишли ҳисоб регистрларида акс эттирган ҳолда, мазкур чоракка тегишли миқдорларда, ҳисобдан чиқариш бўйича операцияларни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |