Капитал қўйилмалар тушунчаси янги биноларни, иншоотларни қуриш, эскиларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш, техникавий жиҳатдан қайта қуроллантириш ва ишлаб турган асосий воситаларни қувватини ошириш ва бошқа нарсаларга сарф қилинадиган сармоянинг миқдорини англатади. - Янги қурилиш бирламчи лойиҳа асосида, янги майдонда қурилаётган, барпо қилинаётган корхоналарни, биноларни, иншоотларни бунёд қилишдир;
- Амалда ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш. Бунга амалда ишлаб турган корхоналарни иккинчи ва ундан кейин келадиган навбатларини, қўшимча ва ёрдамчи цехларни қуриш каби ишлар киради;
- Бундай қурилишларни амалга оширишдан мақсад меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулот таннархини пасайтиришдан иборатдир;
- Амалдаги корхоналарни реконструкция қилиш.
- Махсус лойиҳа асосида корхонада айрим ускуналарни, бутун корхонани қайтадан ускуналаш (асосий ишлаб чиқаришда янги қурилиш ва кенгайтириш ишлари олиб борилмаган ҳолда зарур бўлиб қолганда қўшимча тармоқларда янги объектлар қуриш ва кенгайтириш ишлари олиб борилади).
- Техникавий жиҳатдан қайта жиҳозлаш. Янги бино ва иншоотлар қуришда ер қазиш, тош, ғишт териш, қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш, иморатларни ёпиш, пардозлаш ишлари, сантехника ишлари, иссиқлик изоляцияси ва бошқа ишлар бажарилади.
- Янги инвестиция сиёсати - бунда маълум тармоқни ривожлантиришга, айниқса янги техника ва технологияни чет элдан хорижий сармоядорлар ёрдамида олиб келиб, бирон бир соҳани ёки айрим корхоналарни янгидан қуриш, капитал жиҳозлаш киради. Бунда лойиҳа ишларидан бошлаб, ускуналарни ўрнатиш, биноларни тиклаш, фондларни ишга тушириш каби ишлар ҳам инвестиция таркибига киради.
- Қурилиш индустрияси. Бу капитал қурилишнинг асоси ҳисобланади. Бунга қурилиш ишларини ва қурилиш – монтаж ишларини бажарувчи, қурилиш материалларни тайёрловчи узлуксиз ишлаб турувчи корхоналар киради. Булар умумий қурилиш, махсус қурилиш бош бошқармалари, қурилиш – монтаж бирлашмалари, комбинатлар, қурилиш бўйича акционерлик жамиятлари, қурилиш-монтаж бошқармалари, механизациялашган масъулияти чекланган жамиятлар киради;
- Қурилиш маҳсулоти, ишлаб чиқаришга тайёрланган ва белгиланган тартибда қабул қилинган, янги ишлаб чиқариш қувватлари, бинолар, иншоотлар, ноишлаб чиқариш объектлари, реконструкция қилинган техникавий қайта жиҳозланган объектлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |