Режа: Сув ресурслари ва улардан фойдаланиш Республиканинг сув ресурслари ва улардан фойдаланиш. Орол денгизи ҳавзасида мавжуд сув ресурслари. Сув ресурслари ва улардан фойдаланиш


Download 122 Kb.
bet3/5
Sana10.02.2023
Hajmi122 Kb.
#1187880
1   2   3   4   5
Bog'liq
ssssssssssssssssssu v

Ер ости сувлари. Орол денгизи ҳавзасидаги ер ости сувларининг қайта тикланувчи ресурслари, келиб чиқишга кўра икки қисмга ва сув йиғиладиган ҳудудда тоғларда ва табиий ҳолда шаклланадиган ҳамда суғориладиган ҳудудларда шимилиш (фильтрация) таъсирида шаклланадиган кўринишларга бўлиниши мумкин. ҳавза ҳудудида жами бўлиб ер ости сувларининг 339 та манбаси қидириб топилган ва фойдаланиш учун тасдиқланган, уларнинг умумий минтақавий заҳираси 31,17 км3 деб баҳоланади ва шундан 12,7 км3 Амударё ҳавзасига ва 16,4 км3 эса Сирдарё ҳавзасига тўғри келади.
Қидириб топилган кўпгина ер ости сувлари ер усти оқими билан кучли гидравликавий ўзаро боғлиқликка эга, бу боғлиқлик ер ости сувлари ҳаддан ташқари олина бошласа ер усти сувларининг камайиши орқали намоён бўлади.
Ер ости заҳираларидан ушбу ҳолатни ҳисобга олиб ва ҳар бир жиҳозланган қудуқлар қувватига кўра сув олиш учун рухсат берилди.
Заҳиранинг тасдиқланган умумий ҳажми 13,1 км3 ни ташкил этади (1.2-жадвал). Турли хил сувдан фойдаланувчилар учун ер ости сувларининг жами олинадиган миқдори бир йилда 10,0 км3 атрофида бўлиб, бу кўрсаткич 1990-йилларда 14,0 км3 дан кўпроқни ташкил этар эди.
Келгусида ер ости сувларидан фойдаланиш фақат тасдиқланган заҳиралар чегарасида амалга оширилади.
1.1-жадвал
Орол денгизи ҳавзасида табиий дарё оқими йиғиндиси
(ўртача кўп йиллик оқим, км3/йил)





Давлат

Дарё ҳавзаси

Орол денгизи ҳавзаси

Сирдарё

Амударё

км3

-%

1

2

3

4

5

Қозоғистон

2,426

-

2,426

2,1

Қирғизистон

27,605

1.604

29,209

25,1

Тожикистон

1,005

59,578

60,583

52,0

Туркманистон




1,549

1,549

1,2

Ўзбекистон

6,167

5,056

11,223

9,6

Афғонистон ва Эрон

.

11,593

11,593

10,0

Орол денгизи бўйича жами ҳавза

37,203

79,280

116,486

100

Ер ости сув ҳавзаларининг каттагина қисми икки давлат ҳудудида шаклланади ва трансчегаравий ҳисобланади, яъни иккаласининг ҳам чегараларини қамраб олади (масалан:Мирзачўл, Далварзин, Кофирнигон, Фарғона ва ш.к.). Улардан сув олиш ҳажми ортиб бориши ва сув танқислиги кўпайган сари ер ости сув ҳавзаларини ростлаш, назорат қилиш, тугаб қолмаслик ва ифлосланмаслигини олдини олиш учун халқаро лицензиялаш шунингдек, келгусида меъёрида сувдан фойдаланишни таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари вужудга кела бошлайди.



Download 122 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling