Режа: Сув ресурслари ва улардан фойдаланиш Республиканинг сув ресурслари ва улардан фойдаланиш. Орол денгизи ҳавзасида мавжуд сув ресурслари. Сув ресурслари ва улардан фойдаланиш


Download 122 Kb.
bet4/5
Sana10.02.2023
Hajmi122 Kb.
#1187880
1   2   3   4   5
Bog'liq
ssssssssssssssssssu v

Қайтар сувлар. Бу сувлар Орол денгизи ҳавзасида сувдан фойдаланиш учун қўшимча манба бўлиб хизмат қилади. Бироқ, уларнинг юқори даражада минераллашганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, қайтар сувлар сув объектлари ва қолаверса бутун атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий манба бўлиб ҳам хизмат қилиш мумкин. Қайтар сувларнинг умумий ҳажмга нисбатан 95% ини суғориладиган далалардан чиқадиган коллектор-зовур сувлари, қолган қисмини эса саноат ва маиший корхоналаридан келадиган оқова сувлар ташкил этади.
Минтақада суғоришнинг ва коллектор-зовур тизими қурилишининг ривожланиши туфайли қайтар сувлар ҳажмининг доимий равишда ортиб бориши кузатилди ва бу кўрсатгич, айниқса, 1960-1990 йилларда жадал суръатларда ўсиб борди. 1990 йилларга келиб қайтар сувлар ҳажми у ёки бу даражада ўзгармас қийматга эга бўла бошлади ва ҳатто, суғориш ривожланиши ва зовурлар қурилиши тўхталиши, сувдан тажаб-тергаб фойдаланиш бўйича тадбирлар амалга оширила бошланганлиги сабабли бу ҳажм камая бошлади. Ўртача 1990-1992 йилларда қайтар сувларнинг ҳажми бир йилда 28,0 км3дан 33,5 км3 гача ўзгариб турди ва бу кўрсатгич Сирдарё бассейнида 13,5-15,5 км3, Амударё бассейнида эса 16-19 км3 ни ташкил этди (1.3-жадвал).
Оқимни сув омборлари билан ростлаш. Орол денгизи ҳавзасида ҳар бирининг фойдали сув ҳажми 10 млн. м3дан кўпроқ катта 60 дан ортиқ сув омборлари қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган. Сув омборларининг ҳажми тўла ҳажми 64,8 км3 ни, шундан фойдали ҳажми 46,8 км3 ни ташкил этади, шу жумладан Амударё ҳавзасида бу кўрсаткич 20,2 км3 ва Сирдарё ҳавзасида 26,6 км3 га тўғри келади.


1.2-жадвал
Орол денгизи ҳавзасидаги давлатларда ер ости сувлари заҳираси ва улардан фойдаланиш (йилига млн.м3)






Download 122 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling