Режа: Тафаккур тушунчаси; Тафаккур турлари; Тафаккур тушунчаси


Download 190.68 Kb.
bet3/4
Sana19.12.2022
Hajmi190.68 Kb.
#1033649
TuriАнализ
1   2   3   4
Bog'liq
taffakur тушунчаси

Ижодий тафаккур

  • Ижодий тафаккур мураккаб билиш фаолиятидан бири бўлиб тадрижий равишда, изчил ўзаро боғланган жараёнлардан ташкил топади: даставвал саволлар туғилади, вазифа аниқланади, масалани ечиш ёки саволларга жавоб қидириш жараёни вужудга келади.
  • Хўш, ижодий фикр юритиш жараёни қандай амалга оширилади?
  • Биринчидан, фикр юритиш фаолиятида энг аввал ҳал қилиниши зарур бўлган масала инсон томонидан аниқлаб олиниши керак.

Мабодо одам ҳал қилиши шарт бўлган масала юзасидан қанчалик аниқ ва тўлароқ маълумотга эга бўлса, уни оқилона ечиш йўл-воситаларини шунчалик енгиллик билан топади. Бунинг учун муаммони ечувчилар қўйилган масала мазмунини аввало тушуниб олишлари, унинг шартини текшириб чиқишлари, нима маълум ва номаълум эканлигини аниқлашлари мутлақо зарур. Фақат ана шундагина улар сира шошиб қолмайдилар ва ҳеч иккиланмасдан масала шартини ўйлаб топадилар, тўғри ечимга эришадилар.

  • Мабодо одам ҳал қилиши шарт бўлган масала юзасидан қанчалик аниқ ва тўлароқ маълумотга эга бўлса, уни оқилона ечиш йўл-воситаларини шунчалик енгиллик билан топади. Бунинг учун муаммони ечувчилар қўйилган масала мазмунини аввало тушуниб олишлари, унинг шартини текшириб чиқишлари, нима маълум ва номаълум эканлигини аниқлашлари мутлақо зарур. Фақат ана шундагина улар сира шошиб қолмайдилар ва ҳеч иккиланмасдан масала шартини ўйлаб топадилар, тўғри ечимга эришадилар.

Абстракция

  • Абстракция. Нарса ва ҳодисаларнинг, қонун ва қонуниятларнинг айрим белгиси, сифати, аломати ёки хусусиятларини фикран улардан айириб олиб, мустақил фикр объектига айлантиришдан иборат фикр юритиш операцияси абстракциялаш дейилади. Абстракциялаш шундай фикр тафаккур операциясидирки, бу операция ёрдами билан моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятларини фарқлаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган иккинчи даражали хусусиятлари фикран ажратиб ташланади.

Абстракция операцияси анализ натижасида вужудга келади. Масалан, кишилар қуёш, ой, юлдуз, электр, сув, баъзи планеталар, айрим тош ва ҳоказоларнинг кўз ўнгларида ёритишини кузата туриб, уларнинг битта умумий белгисини, яъни ёритишини фикран ажратиб олиб, умуман ёритиш тўғрисида мулоҳаза юритишади.

  • Абстракция операцияси анализ натижасида вужудга келади. Масалан, кишилар қуёш, ой, юлдуз, электр, сув, баъзи планеталар, айрим тош ва ҳоказоларнинг кўз ўнгларида ёритишини кузата туриб, уларнинг битта умумий белгисини, яъни ёритишини фикран ажратиб олиб, умуман ёритиш тўғрисида мулоҳаза юритишади.

Download 190.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling