- Ялпи махсулот - маълум давр ичида ишлаб чикаришнинг тулик хажмини киймат улчовларида ифодалайдиган курсаткичдир. У хисобот давридаги тайёр махсулотни ва тугалланмаган ишлаб чикариш хажмини уз ичига олади.
- Буни куйидаги формула ёрдамида ифодалаш мумкин:
- Я=Х(Тб-То)М
- бу ерда:
- Я- ялпи махсулот (сум);
- Х- товар махсулотининг хажми (сум)
- Тб- хисобот даврининг бошига тугалланмаган ишлаб чикариш (сум);
- То- хисобот даврининг охирига тугалланмаган ишлаб чикариш (сум);
- М- буюртмачилардан жалб килинган материалларнинг хажми (сум).
КЎРСАТИЛАГАН ХИЗМАТЛАР ВА БАЖАРИЛГАН ИШЛАР ДАЛОЛАТНОМАЛАР БИЛАН ҚАЙД ЭТИЛАДИ. ТАЙЁР МАХСУЛОТНИ ИШЛАБ ЧИКАРИШДАН ОМБОРГА ТОПШИРИШ ҚАБУЛ ҚИЛИШ-ТОПШИРИШ ЮКХАТЛАРИ БИЛАН РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ. БУНДАЙ ХУЖЖАТЛАРДА ҚУЙИДАГИЛАР КЎРСАТИЛАДИ: - махсулотни топшираётган цехнинг номи;
- уни қабул қилаётган омбор;
- махсулотнинг номенклатура коди-рақами ва номи;
- ўлчов бирлиги;
- махсулотнинг номи;
- топшириш санаси;
- жавобгар шахсларнинг имзолари.
ШАРТНОМА - Шартномада етказиб берилаётган махсулотнинг номи, микдори, тури ва сифат даражаси ёзилади, нарх, хисоблашишлар тартиби, махсулот етказиб берувчи билан харидорнинг тулов ва почта реквизитлари хамда бошка бир канча маълумотлар кайд этилади. Махсулот сотиш булими шартномага асосан тайёр махсулот омборига махсулотни харидорга юклаб жунатиш хакида буйрук беради. Махаллий харидорларга махсулот ишончнома асосида, бошка шахарлик харидорларга эса фармойиш ва юкхат асосида берилади.
БУХГАЛТЕРИЯДАГИ ҲИСОБИ - Субъектнинг бухгалтерияси махсулотни жўнатиш хужжатлари ёки бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматларни топшириш далолатномаси асосида харидор, буюртмачи номига тўлов хужжатларини, яъни счёт-фактура (илова), тўлов талабномаси (илова) ва тўлов талабнома-топшириқномаларини (илова) ёзиб беради. Бу хужжатлар махсулот сотиб олувчини тайёр махсулот юклаб жўнатилганидан хабардор қилади ва унинг хақининг тўланишини талаб қилади. Тўлов хужжатларининг нусхалари бухгалтерияда қолади ва жўнатилган махсулотларни ҳисобга олишда асос бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |