15-MAVZU:TAYUOR MAHSULOT VA UNING SOTILISHINI HISOBGA OLISH
РЕЖА:
Тайёр маҳсулот (ишлар, хизматлар) ва уни ҳисобга олиш вазифалари
Тайёр маҳсулотни баҳолаш ва унинг номенклатураси
Тайёр маҳсулотнинг омбордаги ва бухгалтериядаги ҳисоби
Тайёр маҳсулотни жўнатишни ҳисобга олиш
Сотиш харажатлари ҳисоби
Тайёр маҳсулот сотишнинг аналитик ва синтетик ҳисоби
Қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш
Даргумон қарзлар бўйича резервлар ҳисоби
Консигнация муомалалари ҳисоби
1. Тайёрмаҳсулот (ишлар, хизматлар) вауниҳисобгаолишвазифалари
Тайёр маҳсулот деб - корхонадаги барча ишлов операцияларидан ўтиб бўлган, тайёр ҳолга келтирилган белгиланган давлат стандарти ва техникавий шартларнинг барча талабларига жавоб берадиган ҳамда техника назорати бўлими томонидан қабул қилинган ёки буюртмачиларга топширилган маҳсулотга айтилади. Унинг таркибига буюртмачи корхона-лар учун бажарилган иш, хизматлар ҳамда ушбу корхонага карашли ишлаб чиқаришдан ташқари хўжаликлар учун бажарилган иш ва хизматлар ҳам киради.
Корхона маҳсулотни истеъмолчилар билан тузилган шартномалар режа топшириқлари асосида бозор талабларини ўрганиш каби масалаларга катта эътибор берган ҳолда ишлаб чиқаради. Саноат маҳсулоти натура ва қиймат кўрсаткичида ҳисобга олинади. Натура кўрсаткичлари маҳсулотни уларнинг табиий хусусиятларига караб, мивдори, сони ва огирлигини тавсифлаб беради, бу кўрсаткичлардан тайёр маҳсулотни миқдорий жиҳатдан ҳисобга олиш учун фойдаланилади. Тайёр маҳсулот (иш, хизмат) ни натура кўрсаткич-ларининг пулдаги ифодаси унинг қиймат кўрсаткичини ифодалайди.
Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш тизимида тайёр маҳсулот, уни ортиб жўнатиш вазифаларига қуйидагилар киради:
Маҳсулот (иш, хизмат) сотилиши билан боғлиқ бўлган ҳамма хўжалик операцияларини ҳисобда тўғри ва ўз вақтида акс эттириш;
Маҳсулот (иш, хизмат) сотишда шартномалар бажарилиши устидан назорат урнатиш;
Сотилган маҳсулотнинг ассортимент ва ҳажми бўйича ҳамда сотиш режасининг бажарилишини назорат қилиш;
Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлган давр харажатларини ўз вақтида аниқ ҳисоб-китоб қилиш;
Сотилган маҳсулот учун олинган тушумни аниқ ҳисоб-китоб қилиш, фойда суммасини тўғриа ниқлаш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |