8. Даргумон қарзлар бўйича резервлар ҳисоби
Даргумон қарз - бу корхонага ўз вақтида келиб тушмаган ёки келиб тушиши бўйича кафолат билан таъминланмаган дебитор қарзлар, Даргумон қарзлар бўйича резервлар ҳисобот даври охирида корхона дебитор қарзлари бўйича угказилган инвентаризация натижалари асосида ташкил этилади. Ташкил этиладиган резерв суммасининг миқдори қарздорнинг молиявий ҳолатига боғлиқ равишда ва қарзнинг кисман ёки тўлиқ келиб тушиш эҳтимолини инобатга олган ҳолда ҳар бир қарздор бўйича алоҳида аниқланади. Даргумон қарзлар бўйича резервлар, одатда, корхона фойдаси ҳисобидан ташкил этилади. Ушбу турдаги резервлар Ўзбекистон Республикаси конунчилигига асосан ташкил этилади. Даргумон қарзлар бўйича резервлар ҳисобини юритишда 4910-«Даргумон қарзлар бўйича резервлар» хисобварағидан фойдаланилади. Ушбу ҳисобварақ контрактив булиб, унинг кредитида резервни ташкил этиш муомалалари акс эттирилса, дебетида ундан фойдаланиш кўрсатилади.
Даргумон қарзлар бўйича резервлар суммаси ташкил этилганида қуйидагича проводка берилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |