Режа: Tajriba ishi №1. От функциялари от таърифи. От ривожланиш босқичлари


Download 77.5 Kb.
bet1/3
Sana18.10.2023
Hajmi77.5 Kb.
#1708059
  1   2   3



Режа:
Tajriba ishi №1.ОТ функциялари ОТ таърифи.
ОТ ривожланиш босқичлари

1. Ҳисоблаш тизими эволюцияси.
2. ОТларнинг 4 та ривожланиш босқичлари.

Ҳисоблаш тизимини мавқеини асосан унинг ОТ и белгилайди. Шунга


қарамасдан, ҳисоблаш тизимидан фаол фойдаланувчилар, кўпинча, унга
таъриф беришда анчайин қийналадилар. Бу нарса, қисман, ОТ бир-бири
билан унга боғлиқ бўлмаган иккита функцияни бажариши билан боғлиқдир:
бу фойдаланувчига, дастурчига кенгайтирилган, виртуал машина
имкониятини яратиш билан қулайлик яратиш ва иккинчи компьютернинг
ресурсларини рационал бошқариш билан ундан самарали фойдаланишни
оширишдир.


ОТ ривожланиш босқичлари.
Биринчи давр (1945-1955 йиллар).
Ҳаммага маълумки, компьютер инглиз математиги Чарльз Бэбич
томонидан 18-аср охирида кашф этилди. Унинг “аналитик машина”си
ҳақиқатда ишлай олмади, чунки у вақтдаги технологиялар ҳисоблаш
техникаси учун зарур бўлган аниқ механика деталларини тайёрлаш бўйича
зарур талабларни қондирадиган технологиялар мавжуд бўлмаган. Яна энг
асосий нарса, у вақтда компьютер операцион тизимга эга бўлмаган.
Рақамли ҳисоблаш машиналарини яратишда, иккинчи жаҳон урушидан
кейин маълум прогресс-ривожланиш юз берди. 40 йиллар ўрталарида 1-чи
лампали машиналар яратилди. У вақтда айни бир гуруҳ мутаҳассислар
ҳисоблаш машиналарини ҳам лойиҳалашда, ҳам эксплуатация қилишда ва
дастурлашда ҳам шу гурух мутаҳассислари иштирок этганлар. Бу жараён
кўпроқ, компьютердан инструмент-ускуна сифатида турли амалий соҳалар
21


масалаларини ечишда фойдаланиш эмас, балки ҳисоблаш техникаси
соҳасидаги илмий-тадқиқот ишига яқинроқ эди.
Дастурлаш фақат машина тилида амалга оширилар эди. ОТ тўғрисида
гап ҳам йўқ эди, чунки ҳисоблаш жараёни ташкил қилиш масалалари, ҳар
дастурчи томонидан бошқарув пульти орқали “қўлда” ечилар эди.
Пульт олдида фақат битта фойдаланувчи ўтириш мумкин эди. Дастур
машина хотирасига энг яхши холатда перфокарта колодасидан киритилар
эди, одатда эса ўтказиш панели (панель переключателей) ёрдамида юкланар
эди.
Ҳисоблаш тизими бир вақтнинг ўзида фақат битта операцияни
(киритиш-чиқариш ёки ҳисоблашлар) бажарар эди. Дастурни созлаш
бошқариш панелидан хотира ва машина регистри холатини ўрганиш
ёрдамида олиб борилар эди. Бу давр охирида биринчи тизимли дастурий
таъминот юзага келди; 1951-1952 йиллар символли тиллар (Fortran ва бошқ)
дан биринчи компиляторлар версиялари юзага келди, 1954й эса IBM-701
учун Ассемблер ишлаб чиқилди.
Вақтнинг энг кўп қисми дастурни ишга туширишга кетиб қолди,
дастурларнинг ўзи эса қатъий равишда кетма-кет ишлов бериш режими деб
аталди.
Хулоса қилиб айтганда, биринчи давр, ҳисоблаш тизимларининг юқори
нарҳи, уларнинг сони камлиги ва фойдаланишнинг паст самарали билан
белгиланди.



Download 77.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling