Режа таваккалчиликни бошқариш фанига кириш ва унинг предмети


Малакаларга эга бўлиши керак


Download 273.93 Kb.
bet3/6
Sana28.03.2023
Hajmi273.93 Kb.
#1303545
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-маъруза

Малакаларга эга бўлиши керак:

“Таваккалчиликни бошқариш” фани саноатни бошқаришнинг махсус фанлари “Амалий менежмент”, “Лойиҳаларни бошқариш”, “Статистика”, “Эҳтимоллар назарияси” фанлари билан боғлиқдир. Бундан ташқари “Молиявий менежмент”, “Инқирозга қарши бошқарув”, “бошқарув ҳисоби” ва бошқа фанлар билан алоқадордир.
Ушбу фан ишлаб чиқариш ва бошқарувни жаҳон андозаларига мувофиқ ташкил қилиш ва уни олиб боришнинг асосий мазмуни бўлиб хизмат қилади. Бунга ишлаб чиқаришда илғор бошқарув тизимларини ва технологияларни ўрганиш ва қўллашни, янги технологиялар асосида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш йўлларини тадбиқ этиш масалаларини ёритишдан иборат. Фан ишлаб чиқариш билан узвий боғлиқликда ўрганилади ва ишлаб чиқаришдаги турли даражада ҳавф-ҳатаралар ва муаммоларни бартараф этади ёки салбий таъсир даражасини камайтиради.
Барча турдаги ўқув машғулотларини олиб бориш жараёнида намунавий ўқув дастурида келтирилган адабиётлар рўйхатдан ташқари янги чиқаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, мамлакатимиз Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари турли қоидалар ва йўриқномалардан ҳамда шу мавзуга тегишли янги адабиётлардан ҳам фойдаланиш зарурдир.


3. Риск концепцияси ва ноаниқликларнинг вужудга келиши
Риск термининг маъноси
Риск – бу тизимли фойда олишга қаратилган фаолиятда вужудга келиши кутиладиган жараёнлардир. Тизимли фойда олишга қаратилган ҳаракатларга корхона мулкидан фойдаланиш, товарлар сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш каби корхона харакатлари киради.
Тадбиркорлик фаолияти – таваккалчиликка асосланган фаолиятдир.
Агар таваккалчилик бўлмаса барча тадибиркорлик билан шуғулланган бўлар эди.
Риск менежмент нуқтаи назаридан тадбиркорлик фаолиятининг фарқли жиҳатлари риск оқибатларини баҳолаш ва таҳлил қилишда риск омилларини доимо ҳисобга олиб боришлари зарур.
Рискни бошқариш нуқтаи назариан қараганда, риск оқибатларини баҳолаш ва таҳлил қилишда ҳисобга олиниши керак бўлган тадбиркорлик фаолиятининг фарқли белгиси қуйидагилар ҳисобланади:

  1. тизимли фойда олшга йўналтирилганлик;

  2. кўринишларни дифференциаллаш;

  3. рискка асосланган фаолиятни амалга ошириш;

  4. мажбуриятларга жавобгарлик;

  5. фаолиятнинг мустақиллиги.



Download 273.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling