Режа таваккалчиликни бошқариш фанига кириш ва унинг предмети
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Download 273.93 Kb.
|
1-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билиши керак
- Кўнималарига эга бўлиши керак
Фаннинг мақсади ва вазифалари
“Таваккалчиликни бошқариш” фанини ўқитишдан мақсад ушбу курс орқали мутахассисларни таваккалчиликни бошқариш назарияси ва амалий қўлланилишини чуқур ўрганишдир. Фаннинг мақсади эса иқтисодиётда фаолият юритаётган корхоналарни хавф-ҳатарлардан ҳимоя қилиш ва муаммоларни баратараф этишга қаратилган. Ушбу курс бўйича ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқишда хорижий ОТМлар томонидан ўрганилган ўқув тажрибалари, дарсликлар ва бошқарув соҳасидаги адабиётлар эътиборга олинган. Фанни ўқитишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: Менежментда таваккалчиликни бошқариш, унинг ишлаб чиқариш жараёнини бошқаришда амалий ва назарий томонларини ўрганиш. Таваккалчиликни бошқариш даражасини баҳолаш, йўқотишлар турлари ва уларни чеклашни ўрганиш. Таваккалчилик даражасини рақамли баҳолаш ва уларни ҳисобга олиш усулларини ўрганиш. Таваккалчилик даражасини пасайтириш ва уни олдини олиш омиллари, суғурталаш асосларини ўрганиш. Таваккалчиликни бошқаришни молиялаштириш ва унинг манбаларини билиш. Таваккалчиликни бошқариш квоталари, ҳуқуқий чегараларини ўрганиш ва билиш. “Таваккалчиликни бошқариш” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр: Билиши керак: Ишлаб чиқариш фаолиятида таваккалчиликни бошқариш; Ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган менежерлар функцияларини; Таваккалчиликни бошқаришда қўлланиладиган менежментнинг асосий вазифаларини; Таваккалчиликни бошқаришнинг хорижий ва мллий тажрибаларини ва уларни ўзаро таққослашни. Кўнималарига эга бўлиши керак: Бошқариш фаолияти ходимлари ҳақида; Битим ва контрактларни расмийлаштириш ҳақида; Ишлаб чиқариш фаолияти тузилишини ташкиллаштириш ҳақида; Бошқарувнинг умумий структураси ва унда бўлинмаларнинг вазифалари ҳақида. Download 273.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling