Режа таваккалчиликни бошқариш фанига кириш ва унинг предмети
Download 273.93 Kb.
|
1-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таваккалчиликни бошқариш фанига кириш ва унинг предмети
1-МАЪРУЗА. ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БОШҚАРИШ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ РЕЖА Таваккалчиликни бошқариш фанига кириш ва унинг предмети Фаннинг мақсади ва вазифалари Риск концепцияси ва ноаниқликларнинг вужудга келиши Рискни бошқариш модели Таваккалчиликни бошқариш фанига кириш ва унинг предмети Ишлаб чиқаришни барча соҳаларида, айниқса бизнес ва хусусий тадбиркорликда бозор муносабатлари шароитида иқтисодий таваккалчиликни баҳолаш ва ҳисобга олиш бошқарув назарияси ва амалиётнинг таркибий қисми сифатида мустақил назарий ва амалий аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг “Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқими фаровонлигини оширишга хизмат қилади: 2010 йилда мамлакатимизни ижтимойи-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг мухим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузалари”да ва “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси”да келтирилган материаллар, қоидалар ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятда самарали фойдаланишлари ҳамда ижодий ёндошувларини таъминлаш фанни ўрганиш олдида турган асосий вазифалардан биридир. “Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқими фаровонлигини оширишга хизмат қилади: 2010 йилда мамлакатимизни ижтимойи-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг мухим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузалари”да “... кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётнинг тез ўзгариб турадиган бозор талабларига жавоб беришини таъминлайдиган замонавий тузилмаларини шакллантиришда, янги ўта мухим рол ўйнашини, албатта, чуқур англаймиз”1 – деб юртбошимиз таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, “Айни пайтда барчамиз бир ҳақиқатни ўзимизга аниқ тасаввур этишимизни истардим. Яъни эришилган бундай марралар – барқарор ривожланиб бораётган иқтисодиётга асосланган, очиқ демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари сўзда эмас, амалда олий қадрият даражасига кўтарилган, жаҳон миқёсида обрў – эътибор қозонган жамият барпо этиш борасида биз ўз олдимизга қўйган юксак мақсадга қаратилган узоқ ва мураккаб йўлнинг бир қисми, холос”2 “Таваккалчиликни бошқариш” фани бозор иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатаётган корхоналар учун ўта мухим фанлардан бўлиб, уларда вужудга келаётган хавф-ҳатарларнинг олдини олиш ва бартараф этишни ҳамда барқарор ривожланиш даражасида фаолият кўрсатишини таъминлаб беради. Замонавий бошқарув жараёнида ушбу фан мутахассислар учун хатоларсиз бошқаришда қўшимча имкониятларни беради. Фан бошқарув соҳасидаги нисбатан янги фанлардан бўлиб, бугунги кунда долзарблгини сақлаб келмоқда. Download 273.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling