Режа таваккалчиликни бошқариш фанига кириш ва унинг предмети
-расм. Ноаниқликни вужудга келишининг шартлари ва омиллари
Download 273.93 Kb.
|
1-маъруза
-расм. Ноаниқликни вужудга келишининг шартлари ва омиллари
Юқоридагилардан шундй хулосага келиш мумкинки, риск тадбиркорлик муҳитида ноаниқлик шароитида вужудга келади. Ноаниқликда рискни шакллантирувчи риск омиллари ва сабаблари яширинган бўлади. Риск сабабалари – унинг манбалари ҳисобланиб, иқтисодий, сиёсий, экологик, методолгик ва бошқалар бўлиши мумкин. Риск омиллари - шароит, ҳолат ҳисобланиб, риск сабаблари доирасида келиб чиқади ва салбий натижаларга олиб келади. Риск сабабларини шаклланишига ва таъсир кўрсатишига шароит яратиб беради. Риск омиллари ва сабаблари биргаликда рискли вазиятни шакллантириб беради, қайсики тадбиркорлик фаолиятига қаршилик ва тўсқинлик қиладиган. Булардан шундай хулоса қилиш мумкинки, фаоляитсиз риск бўлмайди, ҳудди рисксиз фаолият бўлмагани каби. Рискни баҳолаш, таҳлил қилишусуллари қанчалик мукаммал бўлса, риск омиллари шунча кам таъсир қилади. Риск сўзининг луғавий маъноларига тўхталинадиган бўлинса, кўплаб вариантларни кўриш мумкин. Улардан бирида, риск термини испан-португал тилларидан келиб чиққан бўлиб, “сув остида тик кўтарилган қоя ёки қоятош” маъносини билдиради. Бошқа версия бўйича қадимий итальян тилидан келиб чиққан бўлиб, “risicare” – “тўсиқлар ўртасида чап бериш” маъносини англатади. Учинчи вариант бўйича грек тилидан олинган бўлиб, “ridsicon”, “ridsa” - “қоя, қоятош” маъноларини англатади. Умум қабул қилинган луғатларда риск атамаси қуйидагича таърифланади: Инглиз тили бўйича америка луғатида (1828 йил) – “ҳатар, зарар бўлиш ёки йўқотиш эҳтимоли”. Рус тили луғатида (1863-1866 йил) – “омадсизликка тушиш, нотўғри ҳисоб-китобни амалга ошириш, таваккалга бориш”. Рус тили луғатида (1960 йил) – “эҳтимолий ҳатар”. Катта иқтисодий луғатда (1998) – “аниқ қарорлар ёки харакатлар натижаси воқеаларни салбий оқибатлар билан юзага келиш эҳтимоллиги”. Келтириб ўтилганлардан хулоса қиладиган бўлсак, риск “эҳтимоллик”, “имконият”, “ҳатар”, “бўлиши мумкин бўлган ҳатар”, “зарар”, “йўқотиш”, “даромадларни йўқотиш”, “натижалардан оғиш” маъноларида ишлатилади. Рискка иқтисодий ёндошув харажат, зарар ва бошқаларда намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан риск – бу кутилаётган натижаларнинг салбий томонга оғишини тушуниш мумкин. Риск – бирор бир рискли омилларнинг таъсири натижасида рискли воқеаларнинг вужудга келишига айтилади. Рискка эҳтимолик сифатидаги ёндошув Риск – бу кутилаётган натижаларнинг ёмонлашиш эҳтимоли ёки тадбиркорликка зарар келтирувчи турли сабаб ва омиллар, хавф-хатарнинг вужудга келиш эҳтимоллиги бўлиб, оқибатда турли кўринишдаги молиявий йўқотишларга олиб келади. Тадбиркорлик рискининг умумий характери қуйидагича намоён бўлади: Риск кўриниши – риск омили натижасида ёки жами риск омиллари натижасида аниқланади. Риск босқичи – рискнинг бўлиши мумкин бўлган оқибатларининг намоён бўлиши. Риск даражаси – йўл қўйилиши мумкин бўлган, критик ва ҳалокатли. Бу риск характери риск босқичи, унинг мумкин бўлган оқибатлари билан шаклланади. Рискни бошқаришда қуйидаги парадоксларга келиб чиқади: Риск қилмаган одам ютмайди. Риск яхшиликка элтади. Юқори риск-юқори фойда. Жиддий ишларни рисксиз бошлаб бўлмайди. Рискдан қочиш ва уни минимумлаштириш лозим. Риск концепциясининг асоси шундаки, ҳар доим риск бўлади уни тўла йўқотишни иложиси йўқ. Мувофиқ риск даражаси шундай даражаки, бунда корхона одатий фаолиятини катта йўқотишларсиз ва зарарларсиз амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Масалан, тикувчилик цехининг раҳбари электрда узилишилар бўлишини билади лекин фаолиятини давом эттираверади. Сабаби электрдаги вақтинчалик узилишлар унинг фаолиятини доимий тўхтаб қолишига сабаб бўлмайди. Мувофиқ рисклар энг минимал рисклар бўлиб, бошланғич ва юқори даражада авф солаётган риск даражасини бир нечта тадбирлар натижасида минимал рискларга айлантирилади ва ушбу жараён мувофиқ рисклар концепцияси деб аталади. Ҳар бир корхона энг камида риск мавжуд бўлмаган деб ҳисобланган шароитларда мувофқ рискли вазиятда ишлашга мажбур бўлади. Мувофиқ риск концепциясининг мақсади – кўрсатилган қарама-қаршиликларга рухсат бериш, йўл қўйиш. Концепциянинг объектив асоси – ҳар доим қабул қилинган қарорларни бажаришда ҳатар вужудга келади, бача риск сабабалари ва омилларини йўқотишнинг иложиси йўқ. Мувофиқ риск концепциясини кўриб чиқишда уч хил риск даражасини ажратиб олиш лозим: Рискнинг бошланғич даражаси. Ушбу риск даражаси ҳали тушуниб етилмаган ва баҳоланмаган бўлади. Натижада, қарор қабул қилувчининг (ЛПР) тайёр эмаслиги юқори салбмй оқибатларни олиб келади. Баҳоланган риск даражаси. Рискни баҳолаш ва таҳлил қилиш тадбирлари натижасида риск даражасига берилган баҳо. Ушбу риск даражаси башоратланган ва таҳлил қилинган бўлади. Якуний риск даражаси. Рискнинг бошланғич даражасини пасайтириш ва уни самарали бошқаришга доир тадбирлар амалга оширилганидан кейинги риск даражаси. Якуний риск даражаси корхонанинг ва қабул қилинган қарорларнинг амалга ошишига паст даражада тўсқинлик қилади ва қарор қабул қилишнинг мувофиқ кўринишларидан саналади. Концепция риск бошқарувининг қуйидаги ёндошувларини мўлжал олади: Риск қоида бўйича ностатик ва ўзгартириб бўлмайдиган, аксинча бошқариладиган параметр бўлиб, даражасига мувофиқ харакат қилиш шарт ва зарур. Харакатни фақатгина баҳоланган, таҳлил қилинган ва башоратланган рискларга нисбатана амалга ошириш мумкин. Бошланғич рискнинг юқори даражаси далилсиз, исботсиз қарор қабул қилишни рад этишга асос бўлмаслиги лозим. Ҳар доим кутилаётган фойда ва йўқотишлар ўртасидаги зиддиятлар бўйича қарор топса бўлади. Рискни чуқур таҳлил қилиш ва унинг салбий оқибатларини камайтириш бўйича ва мувофиқ даражага қадар пасайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш хўжалик субъектлари учун риск қанчалик даражада мувофиқ келиши бўйича қарор қабул қилишга имкон беради. Мувофиқ риск концепциясини реализация қилиш қуйидагиларни талаб этади: Қўйилган мақсадга эришишда тўсиқ бўлиши мумкин бўлган ҳавфли қарор вариантларини аниқлаш. Қарорларнинг турли вариантлари учун йўқотишлар эҳтимоллиги ҳақидаги баҳолашларни олиш. Рискни мувофиқ даражага қадар камайтириш бўйича тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш. Рискни бошқариш бўйича харажатларни баҳолаш. Download 273.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling