Режа таваккалчиликни бошқариш фанига кириш ва унинг предмети
Download 273.93 Kb.
|
1-маъруза
Рискни бошқариш модели
Тизимли таҳлил метологиясига мувофиқ равишда рискни бошқариш куп даражали мураккаб бошқарув тизими сифатида юзага чиқади. Бу иқтисодий категория ва ички-ташқи муҳитнинг юқори динамикаси каби тадбиркорлик риски таркибининг мураккаблиги билан шартланади. Риск менежментини тизим сифатида таклиф этиш асосий элементларни ички ва ташқи боғлиқликлари асосида ва амалиётда улардан фойдаланиш воситаси сифатида аниқлашни имконини беради. Тизимли таҳлил нуқтаи назаридан, риск менежмент қуйидаги жамланма унсурларни ўз ичига олади. атроф муҳит; бошқарув субъекти (бошқарувчи тизим); бошқарув объекти (бошқарилувчи тизим). Атроф муҳитга Хукумат, Олий Мажлис, Республика банк тизими, Вазирликлар, қўмиталар, агентлик, холдинглар, давлат акциядорлик компаниялари ҳамда давлат идорлари ва хизматлари киради. Бошқарув субъектига эса, корхонанинг турли соҳалардаги раҳбар ходимлари, бошқарув объектига эга бўлган менежерлар киради. Улар рискли қарорларни қабул қиладилар ва қарорларни бажарилиш жараёнларини назорат қиладилар. Бошқарилувчи тизимга ишчилар, қарорларни бажарувчи ходимлар, рискни камайтириш чора-тадбирларини амалда қўлловчи тизим ҳодимлари киради. 1 I.Karimov. Barcha reja va dasturlarimiz Vatanimiz taraqqiyotini yuksaltirish, xalqimi farovonligini oshirishga xizmat qiladi: 2010 yilda mamlakatimizni ijtimoyi-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari va 2011 yilga mo’ljallangan eng muxim ustuvor yo’nalishlarga bag’ishlangan O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining majlisidagi ma’ruzasi. – T.: O’zbekiston. 2011. – 48 b. 2 I.Karimov. Mamlakatimizda demokratik islohotlarni yanada chuqurlashtirish va fuqarolik jamiyatini rivojlantirish kontseptsiyasi: O’zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Qonunchilik palatasi va Senatining qo’shma majlisidagi ma’ruzasi. – T.: O’zbekiston. 2010. – 56 b Download 273.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling