-эксплуатацион нуқсонлар эксплуатация қилувчи ташкилотнинг кадрларга ва техник жиҳозлар ишга бўлган талаби тўла таъминланмаганлиги, тоннелларни сақлаш жараёнида таъмирлаш-тузатиш тадбирларнинг кечикиб ва сифатсиз бажарилиши, шунингдек ўрнатилган эксплуатация қилиш қойдалари ва шартларинг бузилиши билан боғлиқ. Масалан қопламанинг габаритсиз юклар ёки траспорт воситалари билан бузилишлари - -деградацион нуқсонлар қопламанинг барча ўрнатилган лойиҳалаш, тайёрлаш ва эксплуатация қилиш қойдалари ва нормалари бажарилган ҳолда,қоплама материалнинг табий қарши,емирилиш, занглаши ва чарчаши натижасида ҳосил бўладилар.
- Тоннел қопламаларнинг нуқсонлари кўрикдан ўтказишда аниқланадиган очиқ нуқсонлар,шунингдек. Махсус услублар ва асбоб-анжомлардан фойдаланиб мукаммал ўрганишлар ва олинган маьлумотларни техник хужжатлар ва олдинги ўрганишлар натижалари билан солиштириш натижасида аниқланадиган ёпиқ нуқсонлар бўлишлари мумкин.
- Тоннел яхлит бетон ва темирбетон қопламаларининг энг кенг тарқалган нуқсонлари қуйидагилардан иборат:
- -бетондаги ёриқлар;
- -қоплама бетоннинг турли хил кўчиб бузилишлари;
- - ғовакли ёки бўш бетон;
- - бетоннинг ишқорланиши;
- -совуққа чидамллилик рисўрси тугашига боғлиқ бўлган бетон мустахкамлигининг пасайиши;
- - арматура ялонғочланиши, унинг кимёвий ва электрокимёвий зангланиш.
- Тоннел қопламаси бетонгдаги ёриқларни бетонлаш даврида ҳосил бўлишлари мумкин бўлиб,улар технологик ёриқлар деб аталадилар. Ҳали лойиҳавий мустаҳкамлигига эришмаган бетоннинг уни қотиш давридаги эксплуатация регламетининг бузилиши, қолипни вақтидан олдин кўчириб олиш сабабли киришиш ёриқлари ҳосил бўладилар.
- Одатда, ёриқлар қотиб улгурган ва янги қўилган бетон уланишларидаги “совуқ чоклар”да, янги ўтиш бўлагини бетонлаш учун зарур бўлган танаффуслар туфайли ҳосил бўладилар. Тоннел қоплпмаси кесими бўйича уни ўраб турган ҳаво ҳароратнинг таьсиридан ҳарорат ёриқлари ҳосил бўладилар.Тоннел конструкциясига лойиҳада қабул қилинган юк ва таьсирларнинг миқдори ва характери ўзгарганда ёки қопламани тиклашда лойиҳавий параметрлардан чекланишларга йўл қўйилганда, қопламада куч ёриқлари ҳосил бўладилар.
- 1,Тоннел қопламасининг вазифаси нима ва унда қандай зўриқишлар ҳосил бўлиши мумкин?
- 2. Тоннел қопламасининг бузилишлари қандай пайдо бўладилар?
- 3.Тоннел консрукциясидаги нуқсонлар пайдо бўлиш сабабларига кўра қандай турларга бўлинадилар?
- 4. Тоннел қопламасидаги конструкцион нуқсонлар қандай омиллар таъсирида пайдо бўладилар?
- 5. Тоннел қопламасидаги ишлаб чиқариш нуқсонлари қандай омиллар таъсирида пайдо бўладилар ?
- 6. Тоннел қопламасидаги эксплуатацион нуқсонлар қандай омиллар таъсирида пайдо бўладилар?
- 7. Тоннел қопламасидаги деградацион нуқсонлар қандай пайдо бўладилар?
- 8. Тоннел қопламасидаги очиқ ва ёпиқ нуқсолар нима?
- 9. Тоннел яхлит бетон ва темирбетон қопламаларининг энг кенг тарқалган нуқсонлари нималардан иборат?
- 10. Тоннел қопламасидаги технологик ёриқлар қандай пайдо бўладилар?
- 11. Тоннел қопламасидаги киришиш ёриқлари қандай ҳосил бўладилар?
- 12. Тоннел қопламасидаги “совуқ чоклар”даги ёриқлар қандай пайдо бўладилар ?
- 13. Тоннел қопламасидаги “ҳарорат ёриқлари “қандай пайдо бўладилар ?
- 14. Тоннел қопламасидаги “куч ёриқлари” қандай ҳосил бўладилар?
- 15. Тоннел қопламаси бетонининг занглаш жвдвллиги унинг қандай хусусиятларига боғлиқ?
Do'stlaringiz bilan baham: |