Режа: Тик турганда оғритиш усуллари ва бўғиш
Download 0.63 Mb.
|
мавзу 17
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рақибнинг орқасидан келиб қўлини қайириш.
Қўлни тепада тугун қилиш. Ўнг қўл билан тепадан рақибнинг ўнг қўли билагидан ушлаб олинади ва уни ўзига тортилади. Шундан сўнг чап қўл чиғаноғи билан тепадан рақибнинг билак қисмига урилади ва рақибнинг ушлаб олинган қўлини тепага кўтарилади. Ўзининг чап қўлини чиғаноғи остидан ўтказиб қўлларни «қулф» қилиб ушланади. Рақибнинг букилган қўлини эзиб ўнгга ўнг ёни билан бурилади ва уни орқага ағдарилади. Рақибнинг орқасидан келиб қўлини қайириш. Рақибга орқадан ҳужум қилинаётганда сакраб унга ташланилади ва унинг ўнг қўлини ўнг қўл билан билагидан ушлаб олинади. Куч билан унинг қўли орқага тортилади. Бир вақтда ўзининг чап қўли кафти билан рақибнинг ўнг қўли чиғаноғига туртилади. Шу ҳаракатлар билан рақибнинг қўлини ичкарига қайириб орқа томонга ўтказилади. Чап оёқни рақибнинг ўнг оёғи ташқарисига қўйиб унинг ёқаси ёки сочидан ушланади ва ётишга ёки айтган томонга юришга мажбур этилади. Қўлни орқага қайириш. Рақибга олдиндан ҳужум қилганда ўзининг чап қўли билан рақибнинг ўнг қўл бармоқларини ўзидан уриб ташланади. Тезликда ўнг қўл билан рақибнинг чиғаноғи олдидан, кийимидан ушланади. Уни ўзига тортилади ва унинг қўли ичкарига буралади ҳамда чиғаноғидан букилади. Ўзининг чап қўли билан рақибнинг елка олдига эзишда давом этиб ўнг қўл билан эса букилган чиғаноғини ўзига тортилади. Рақибнинг букилган қўлини ўзининг букилган чиғаноғига ётқизилади. Чап оёқни ташқи томондан рақибнинг ўнг оёғига қўйиб ўнг қўл билан унинг сочидан ёки ёқасидан ушланади. Тик турган ҳолатда бўғиш. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling