Режа: Тик турганда оғритиш усуллари ва бўғиш
Download 0.63 Mb.
|
мавзу 17
- Bu sahifa navigatsiya:
- Орқадан оёқларни ушлаб ташлаш.
- Елкадан ошириб ташлаш.
- Бошдан ошириб ташлаш.
- Назорат саволлари
Рақибни бўғиш. Агар рақиб тик турган бўлса, унга орқа томондан яқинлашилади, оёқ билан уни оёғига қаттиқ зарба берилади ва бир қўл билан унинг бошини орқага тортиб, иккинчи қўл билагини томоғига қўйилади. Иккала қўл бирлаштирилиб унинг томоғи эзилади, рақибга ён томон билан бурилади, у ердан кўтарилади ва бўғиш давом эттирилади. Ётган ҳолда бўғиш. Агар рақиб ётган ҳолатда бўлса, унга яқинлашиб, ташланади ва унинг белига ўтириб олинади, чап оёқ тиззаси ерга қўйилади, ўнг оёқ эса ярим қадам олдинга қўйилади. Зудлик билан ўнг қўл билан рақибнинг боши орқага тортилади ва чап қўл билаги томоққа қўйилади.Иккала қўл бирлаштирилади ва ўнг оёқ билан ерга тиралиб рақибнинг боши ва корпуси орқага тортилади. Орқадан оёқларни ушлаб ташлаш. Тик турган рақибга сездирмасдан орқадан яқинлашиб, унинг оёқлари тиззаларининг пастроғидан ушланиб ўзига қаттиқ тортилади ва елка билан унинг сонига олдинга қаратиб зарба берилади ва рақиб ерга йиқитилади. Елкадан ошириб ташлаш. Агар рақибни олдинга ўнг оёғи қўйилган бўлса, уни чап қўл билан ўнг чиғаноғидан ушланади. Орқасини рақибга ўгириб, уни қўлини ўзининг ўнг елкасига қўйилади, олдинга сал энгашиб ўзининг орқаси билан ўнг елкасига қўйилади, олдинга сал энгашиб ўзининг орқаси билан рақибни янада тепага кўтаради ва ўзининг устидан ошириб ерга уради. Агар ўзи рақиб билан бирга йиқилса оғритиш усулларини ишлатади. Бошдан ошириб ташлаш. Рақибнинг чиғаноғидан кийимидан ушлаб чап оёқ билан бир қадам олдинга ташланади. Қадам рақиб оёқлари орасидан қўйилади. Рақибни ўзига тортиб иложи борича ўзининг чап товони яқинига ўтирилади ва букилган ўнг оёғини рақибнинг қорнига тақайди. Ўнг елка орқали орқага дўмбалоқ ошилади ва елка билан ерга теккач рақибни ўнг оёқ билан тепага ва орқага ўзининг бошидан ошириб ташланади. Орқага тўла дўмбалоқ ошиб, рақибни қўйиб юбормасдан кўкрагига ўтрилади ва юзига зарбалар берилади. Елкадан ошириб ташлаш. Бошдан ошириб ташлаш. Назорат саволлари: 1. Кўтариб ташлаш усулларини айтиб беринг. 2. Орқадан оёқдан ушлаб ташлаш ва чалиб йиқитишни кўрсатиб беринг. 3. Елка орқали ва бошдан ошириб ташлашни кўрсатиб беринг. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling