Режа: Тоғ жинслари ва минераллар хакида тушунча. Нураш жараёни ва нураш тўғрисида маълумотлар. Тупроқдаги органик моддаларнинг манбаи, миқдори ва таркиби. Тупроқда гумус
Download 217.89 Kb.
|
2 amaliy
гумин кислоталари, фульвокислоталар ва гумин (гидролизланмайдиган) моддалардан иборат. Баъзан алоҳида гиматомелан кислотаси ҳам ажратилади.
Гумин кислоталари циклик тузилишга эга бўлган азот сақлайдиган юқори молекуляр органик кислота бўлиб, сувда кам эрийди, минерал кислоталарда эса эримайди. Гумин кислоталари ишқорларда эрийди, улар эритмаси қорамтир рангда бўлиб, тўқ жигаррангдан қорагача ўзгариб туради. Минерал кислоталарнинг водороди ҳамда икки, уч валентли катионлар таъсирида эритмадан чўкмага тушади. Гумин кислоталарнинг элемент таркиби углерод (50-62), водород (2,8-6,6), кислород (31-40) ва азот (3-6) фоиздан иборат. 13-жадвал Ўсимлик ва гумус таркибидаги кимёвий элементлар миқдори (фоиз ҳисобида)
Гумин кислоталарнинг элементлар таркиби турли тупроқларда бир хил эмас (14-жадвал). Қора тупроқлардаги гумин кислотада углерод энг кўп бўлиб, чимли подзол тупроқларда водород кўпаяди. Бўз тупроқларда бу нисбатан азотнинг кўплиги билан фарқланади (ўртача 4,7 фоиз) ва углерод ҳам бу тупроқда анча кўп (61,9 фоиз). Гумин кислоталари таркибида кул элементлари 1-10 фоиз атрофида ўзгариб, улар молекулаларининг доимий компонентлари эмас. Гумин кислоталари молекуласининг муҳим қисми карбоксил, фенол-гидроксил, метоксил, карбонил ва амидлар каби функционал группаларидан ташкил топган. Кейинги маълумотларга кўра гумин кислоталари таркибида ароматик ва гетероциклик компонентлар 50-60, углевод компонентлари - 25-30 ва функционал группа 10-25 фоиз атрофида бўлади. Кислотали хусусияти, сингдириш сиғими ва гумат тузларининг ҳосил бўлиши ана шу функционал группа миқдорига боғлиқ. Жумладан, функционал группадаги водороднинг диссоцияланиши рН микдорига боғлиқ бўлиб, ишқорий муҳитда кўпроқдир. Шу шароитда алмашиниш қобилияти 100 г гумин кислотасида 700 мг.экв ни ташкил этади. Тупроқдаги гумин кислоталари асосан гель ҳолатида бўлади. Минерал кислоталар таъсирида кам гидролизланади, ишқорлар таъсирида эритмага ўтади. Гумин кислоталари тупроқнинг минерал қисми билан ўзаро таъсирлашиб унинг тузлари (гуматлар)ни ҳосил қилади. Гуматлар мураккаб органик-минерал комплекс бўлиб, гилли минераллар юзасида мустаҳкам ютилган ва барқарор бўлиши мумкин. 14-жадвал Асосий тупроқлардаги гумин ва фульвокислоталар таркибидаги кимёвий элементлар таркиби (Л.Н.Александрова).
Натрий, калий, аммоний ишқорларининг гуматлари сувда яхши эрийди ҳамда ҳақиқий ва коллоид эритмалар ҳосил қилади. Коллоид шаклдаги гуматлар тупроқнинг иллювиал қатламларигача ювилиб, чўктирилиши мумкин. Бу жараён кўпроқ бироз шўртоб ва шўртоб тупроқларда яхши ифодаланган. Кальций ва магний гуматлари сувда эримайди ва тупроқда гель ҳолида ушланиб, мустаҳкамланади. Гель механик заррачаларини бириктириб, цементлаб айниқса қора, ўтлоқ-қора ва бўз тупроларда сувга чидамли структура ҳосил қилади. Download 217.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling