Режа: Тоғ жинслари ва минераллар хакида тушунча. Нураш жараёни ва нураш тўғрисида маълумотлар. Тупроқдаги органик моддаларнинг манбаи, миқдори ва таркиби. Тупроқда гумус


Download 217.89 Kb.
bet2/5
Sana27.10.2023
Hajmi217.89 Kb.
#1728143
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 amaliy

Метаморфик тоғ жинслари. Бу группадаги тоғ жинслари ер қобиғининг қуйи қисмида магматик ва чўкинди тоғ жинсларининг мураккаб геологик ўзгаришлари натижасида пайдо бўлади. Метаморфик тоғ жинслари минералогик таркибига кўра гнейс, сланец, мармар ва кварцит группаларига бўлинади.
Ер юзининг муайян қисмида (қуруқлик ва денгиз тагида) учрайдиган дастлабки (энг қадимги) тоғ жинслари ер геологик тарихининг тўртламчи давридан илгари вужудга келган, улар асосан зич ва қаттиқ ҳолдаги қатламлардир. Тўртламчи ёки ҳозирги геологик даврда пайдо бўлган тoғ жинсларининг кўпчилиги эса ғовак ҳолда (валун, шағал, қум, чанг, лойқа ва бошқалар), ер юзи қуруқлик қисмининг текисликларида кўп учрайди. Уларнинг аксарияти тупроқларнинг она жинси ҳисобланади.
Тупроқ она жинслари ва умуман тупроқ пайдо бўлишида тоғ жинслари ва минералларнинг нураш процесслари жуда муҳим, чунки нураш маҳсуллари кейинчалик давом этадиган турли кимёвий ва биологик процесслар таъсирида ўзгара бориб уларда янги хусусиятлар юзага келади ва табиий мустақил жинс ҳолдаги тупроққа айланади.
2. Тоғ жинслари ва минералларнинг нураши. Литосферанинг устки қатламидаги қаттиқ, зич ва яхлит ҳолдаги магматик, метаморфик ва бошқа турдаги тоғ жинслари ва улар таркибидаги минераллар узоқ даврлар давомида ҳар хил табиий факторлар таъсирида ўзгаради ва парчаланади.
Температуранинг ўзгариши, сув, ҳаво ва организмлар таъсирида тоғ жинслари ва минералларнинг майдаланиш ҳодисасига нураш дейилади.

2-расм. Гранитнинг нураши

3-расм. Магматик тоғ жинсларининг нураши

Литосферанинг нураш жараёни давом этаётган устки-юза қатламига нураш қобиғи дейилади. Бунда 2 зона ажратилади: устки ёки ҳозирги замон нураш зонаси ва чуқурлик ёки қадимги замон нураш зонаси. Тупроқ пайдо бўлиш жараёни содир бўладиган ҳозирги замон нураш зонасининг қалинлиги бир неча сантиметрдан 2-10 м гача бўлиши мумкин.
Ер юзида тарқалган ҳар хил тош, шағал., қум, чанг ва лойқалар сингари ғовак жинслар узоқ вақтлардан буён давом этиб излаётган нураш жараёни маҳсули ҳисобланиб, улар асосан ернинг нураш қобиғида учрайди ва тупроқ она жинси бўлиш қобилиятига эга.
3. Тоғ жинслари ва минералларнинг нураши табиий факторларнинг таъсирига кўра 3 хил: физикавий, кимёвий ва биологик нураш турларига бўлинади.
Физикавий нураш. Бу жараён натижасида яхлит тоғ жинслари ҳамда минералларнинг кимёвий ва минералогик таркиби ўзгармаган ҳолда улар механикавий равишда ҳар хил ҳажмдаги бўлакчаларга ажралиб, парчаланади ва майдаланади. Физикавий нураш асосан ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши натижасида вужудга келганлиги сабабли бу хил нурашга кўпинча термик нураш ҳам дейилади.
Қуёш нури таъсирида кундузи тоғ жинслари ва минералларнинг сиртқи қисми анча тез қизиб, ҳажми кенгайганлигидан жинснинг қизиган устки қисми ички совуқ ва ҳажми унча ўзгармаган қисмидан ажрала бошлайди, кечаси аксинча, тоғ жинси ва минералларнинг сирти ички қисмига қараганда тезроқ совийди ва ҳажми кичраяди.Арид (қуруқ) иқлимли районларда ёриқларга шўр сув сизиши ва тузларнинг ўша жойда кристалланиши туфайли физикавий нураш содир бўлади. Масалан, сувда эриган ангидрид (СаS04) ёриқлар орасида тўпланиб сув билан бирикади ва гипсга (СаS04 · 2Н2О) айланади. Ҳажми 33 % га кенгаяди ва натижада у физикавий нурашни кучайтиради.
Кимёвий нураш. Тоғ жинслари ва айрим минераллар сув ва атмосферадаги кислород ҳамда карбонат ангидриди (СО2) таъсирида кимёвий ўзгаради, янги бирикмалар ва минераллар ҳосил бўлади. Бу хилдаги жараёнга кимёвий нураш дейилади.
Кимёвий нураш жараёнида литосфера таркибидаги дастлабки ортоклаз (К2Аl2Si6016), гематит (Fe2O3), ангидрид (СаS04) сингари бирламчи минераллар парчаланади ва улардан янги бирикма иккиламчи каолинит (Н4Al2Si2O9), лимонит (2Fe2O3·3Н2О), гипс(СаS04·2Н2О), каби минераллар вужудга келади.
Кимёвий нураш жараёнида айниқса эриш, гидролиз, гидратланиш, ва оксидланиш реакциялари муҳим роль ўйнайди.
Кимёвий нураш натижасида минералларнинг физикавий ҳолати ўзгариб, кристалл панжаралари бузилади. Натижада тоғ жинслари таркибида илашимлик, ёпишқоқлик, пластиклик, нам сиғими сингари, янги хоссаларга эга бўлган иккиламчи минераллар юзага келади. Бу ҳолат ер юзасида яхши хусусиятли тупроқ она жинслари кўпайишига сабаб бўлади.

Download 217.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling