Режа: Ток трансформаторлари. Кучланиш трансформаторлари. Бўлинган чулғамли трансформаторлар. Трансформаторларга қўйиладиган асосий талаблар, уларни манбага улаш. Узгармас ток машиналарининг тузилиши ва ишлаш принципи


Узгармас ток машиналарининг ишлаш принципи


Download 201.22 Kb.
bet5/9
Sana18.06.2023
Hajmi201.22 Kb.
#1594364
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1543676678 72995

Узгармас ток машиналарининг ишлаш принципи


Бизга маълумки, ўзгармас ток машинасининг статор ва якорларининг магнит ўзаклари ферромагнит материаллардан тайёрланади. Узгармас ток машинасининг якорини айлантирилганда, қўзғатиш чулғами хосил қилган асосий магнит майдон куч чизиқлари билан кесишган якорp чулғамларида электр юритувчи куч индукцияланади. Якор чулғамидаги электр юритувчи кучнинг йўналиши ўнг қўл қоидаси ёрдамида аниқланади. Магнит майдон ўзгармас бўлганлиги сабабли чулғамдаги электр юритувчи куч айланиш электр юритувчи кучи деб аталади. Якор чулғамининг битта ўтказгичидаги электр юритувчи куч
(10-1)
бу ерда:В - хаво бўшлигидаги магнит майдон индукцияси; - ўтказгичнинг узунлиги; V = 2рn - ўтказгичнинг чизиқли тезлиги.
Секциянинг ўтказгичлари симметрик бўлганлиги сабабли, уларда бир хил катталикдаги электр юритувчи кучлар ҳосил бўлиб, улар контур бўйича қўшилади ва чизиқли тезлик билан айланаётган якор чулғамининг битта ўрамидаги электр юритувчи куч қуйидагича бўлади:
(10-2)
Якор чулғамлари навбатма-навбат шимолий ва жанубий қутб ўзаклари остида бўлганлиги сабабли ҳосил бўлган электр юритувчи куч ўзгарувчан характерга эга бўлади (32.а-расм). Электр юритувчи кучнинг тарқалиш формаси вақтга боғлиқ равишда индукция В нинг ҳаво бўшлиғи бўйлаб тарқалиш характерига ўхшаш бўлади. Лекин якор чулғамидаги ўзгарувчан ток коллектор ёрдамида ўзгармас ток кўринишига келтирилиб, ташқи занжирга узатилади. Ъақиқатан ҳам якор билан бирга коллектор 90 га бурилганда якорни ўтказгичларидаги э.ю.к нинг йўналишини ўзгариши билан бир вақтда чўткалар оcтидаги коллектор пластиналари ҳам алмашади. Шунинг учун юқоридаги чўтка остидаги коллектор пластинаси доим шимолий қутб ўзаги остидаги жойлашган ўтказгич билан уланган бўлиб, пастдаги чўтка остида жойлашган коллектор пластина билан эса жанубий қутб ўзаги остида жойлашган ўтказгич уланган бўлади. Шундай қилиб, коллектор ёрдамида якор чулғамидаги ўзгарувчан ток тўғриланиб, ташқи занжирга ўзгармас ток кўринишида узатилади. Якор чулғамидаги токнинг ўзгариш эгри чизиғини (32,а-расм) абсцисса ўқининг пастидаги ярим даврини ишорасини ўзгартириб, ташқи занжирдаги ток ва кучланишнинг эгри чизиғини ҳосил қилиши мумкин (32,б-расм). Ташқи занжирдаги токнинг пулoсацияланиши камайтириш учун анча мураккаб конструкцияда тайёрланган якор чулғами ва коллектор қўлланилади. Икки қутбли машиналарда электр юритувчи кучнинг частотаси якорнинг айланишлар сонига тенг f=n. Агар машинада жуфт қутблар сони р бўлса, у ҳолда электр юритувчи кучнинг частотаси f = рn бўлади.



Download 201.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling