33-расм. Узгармас ток машинасининг магнит занжирини схемаси
Магнит занжирни ҳисоблаш учун тўла ток қонунини қўлаш мумкин:
(10-3)
бу ерда, Н - магнит майдон кучланганлиги; d - магнит куч чизиқларини элементар узунлиги; i - магнит чизиғи билан қамраб олинган тўла ток.
Бу интегрални ҳисоблаш мураккаб бўлганлиги сабабли, ўзгармас ток машинасининг магнит занжирини элементар бўлакларга бўлиб ҳисоблаш усули қўлланилиши мумкин. Бу усулда машинанинг магнит занжирини ҳаво бўшлиғига, якор тишлари, якор магнит ўзагига, қутб ўзаклари ва ярмо каби бўлакларга бўлиниб, мураккаб ечимга эга бўлган интеграл машинанинг ҳар бир бўлагидаги магнит майдон кучланганликларини йиғиндиси билан алмаштирилади. Бунда ҳар бир бўлакдаги магнит майдон кучланганлиги шу бўлакни ҳар бир нуқтасида бир хил қийматга эга деб ҳисобланади.
2Н + 2Hzhz + 2HaLa + 2Hmhm + 2HяLя = 2Wқiқ (10-4)
бу ерда: , hz, La, hm, Lя - лар ҳаво бўшлиғи, тишлар зонаси, якор магнит ўзаги, асосий қутб ўзаги ва ярмодаги магнит куч чизиқларининг ўртача узунлиги; Н Нz, Ha, Hm, Hя - ҳаво бўшлиғи, тишлар зонаси, якор магнит ўзаги, асосий қутб ўзаги ва ярмодаги магнит майдон кучланганлиги.
Бўлакларнинг магнит юритувчи кучлари F - магнит майдон кучланганлиги орқали қуйидагича аниқланади:
F = HL (10-5)
Бундан фойдаланиб машинанинг магнит юритувчи кучи учун биз қуйидаги ифодани ёзишимиз мумкин:
2F + 2Fz + 2Fa + 2Fm + 2Fя=2Fқ= 2Wқiқ (10-6)
бу ерда:Wқ- қўзғатиш чулғамларининг ўрамлар сони; iқ- қўзғатиш токи.
Хаво бўшлиғидаги магнит майдон ва магнит юритувчи куч
Хаво бўшлиғидаги магнит юритувчи куч тўла магнит юритувчи кучининг (60¸70%) ни ташкил этади. Ъаво бўшлиғидаги магнит майдоннинг тарқалиши жуда мураккаб характерга эга. Ъаво бўшлиғидаги магнит майдон формасига якор ва қутб ўзакларининг юзаларини текислиги, якор ва қутб ўзакларидаги пазлар (34-расм) совутиш каналлари (35-расм) катта таoсир кўрсатишади.
Якорнинг ташқи юзасидаги чулғамнинг секцияларини жойлаштириш учун ҳосил қилинган пазлар ҳаво бўшлиғининг магнит ўтказувчанлигини ўзгартиради. Якорнинг магнит ўзагини совутиш учун пакетларга бўлинган бўлса (34-расм) ва қутб ўзакларида компенсацияловчи чулғам секцияларини жойлаштириш учун пазлар ҳосил қилинганда ҳаво бўшлиғидаги магнит майдон формаси яна мураккаб характерда бўлади. Шунингдек якорни совутиш учун магнит ўзакдаги аксиал каналлар ҳам магнит оқимга таoсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |