Режа: Ток трансформаторлари. Кучланиш трансформаторлари. Бўлинган чулғамли трансформаторлар. Трансформаторларга қўйиладиган асосий талаблар, уларни манбага улаш. Узгармас ток машиналарининг тузилиши ва ишлаш принципи


-расм. Пакетларга бўл-инган магнит ўзак остидаги магнит майдон


Download 201.22 Kb.
bet8/9
Sana18.06.2023
Hajmi201.22 Kb.
#1594364
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1543676678 72995

35-расм. Пакетларга бўл-инган магнит ўзак остидаги магнит майдон





34-расм. Тишли якорнинг ҳаво бўшлиғидаги магнит майдон

Хаво бўшлиғини ўтказувчанлигини бундай ўзгаришини ҳаво бўшлиғининг коэффициентлари K1, K2, K3… - лар ёрдамида ҳисобга олиш мумкин.


Шундай қилиб ҳаво бўшлиғидаги магнит юритувчи кучни қуйидаги ифода ёрдамида ҳисоблаш мумкин:
(10-7)
бу ерда:K = K1K2K3 - ҳаво бўшлиғининг коэффициентлари; В - ҳаво бўшлиғининг магнит майдон индукцияси;0 - ҳаво бўшлиғининг магнит сингдирувчанлиги;  - ҳаво бўшлиғининг катталиги.


Якорнинг тишлар зонасини магнит юритувчи кучи


Хаво бўшлиғидаги магнит майдонга ўхшаш мураккаб характерда тарқалган майдон бу тишлар зонасидаги майдон ҳисобланади (34-расм).
Якорнинг тишлар бўлинмасини магнит майдони:
Фt t1 (10-8)
бу ерда: t1 – тишлар бўлинмасининг эни; – ҳаво бўшлиғининг узунлиги.
Бу оқим икки бўлакка бўлинади:
Фtzxпх (10-9)
бу ерда: Фzx- тиш орқали оқиб ўтаётган оқим; Фпх - паз орқали оқиб ўтаётган оқим ; х - ҳисоблаш координатаси.
Бу бўлакдаги магнит майдонни ҳисоблаш қийин бўлганлиги сабабли амалий ҳисоблашларни қаноатлантирувчи Симпсон усулидан фойдаланилади. Бу усулда тишни баландлиги бўйича учта қисмга бўлиниб, ҳар бир бўлакнинг кўндаланг кесимидаги майдон кучланганлиги ҳисобланади. Тишлар зонасидаги магнит юритувчи куч
Fz = Hz hz (10-10)

бу ерда: (10-11)


Hz1 - тишнинг устки қисмидаги магнит майдон кучланганлиги; Hz2 - тишнинг ўрта кесмидаги магнит майдон кучланганлиги; Hz3 - тишнинг пастки кесимидаги магнит майдон кучланганлиги; hz - тишнинг, баландлиги.
Тишларнинг кўндаланг кесимларини ихтиёрий нуқталарида майдон кучланганлигини ўзгармас деб қабул қилинади.

Якор, қутблар ва ярмо магнит ўзакларидаги магнит майдон


Якор, қутб ва ярмо ўзакларидаги магнит майдонлар нисбатан кичик бўлганлиги сабабли, уларнинг майдон кучланганликларини тажрибалар ёрдамида келтириб чиқарилган формулалар ёрдамида ҳисоблаш мумкин. Якорнинг магнит ўзагида магнит майдон иккига бўлинади, ўзакдаги магнит майдоннинг ўртача индукцияси
(10-12)
бу ерда: -магнит ўзакнинг узунлиги; ha - магнит ўзак баландлиги; Кп - пўлатни тўлдириш коэффициенти.
Якорнинг магнит ўзагидаги магнит майдоннинг ҳисоблаб топилган индукциясига асосан магнит ўзакни тайёрлашда қўлланилган электротехник пўлатнинг магнитланиш эгри чизиқларидан фойдаланиб, якорнинг магнит ўзагидаги Ha ва бошқа элементар бўлаклардаги майдон кучланганликларини аниқлаш мумкин. Якор ўзагидаги магнит юритувчи куч
Fa = Ha La (10-13)
бу ерда: На - якор ўзагидаги майдон кучланганлиги; La – якор ўзагидаги магнит куч чизиғининг узунлиги.
Қўзғатиш чулғами ҳосил қилган майдоннинг бир қисми ҳаво бўшлиғи орқали ўтмасдан конструктив элементлар орқали оқиб ўтиб сочилиш магнит оқимини Ф ҳосил қилади. Қутблар ва ярмо магнит ўзакларидаги магнит майдонни ҳисоблашда қўзғатиш чулғами ҳосил килган сочилиш магнит майдонини ҳам ҳисобга олиш керак.
Асосий қутб ўзагидаги индукция
Вm = (10-14)
бу ерда:
= 1+ (10-15)
-магнит майдонни сочилиш коэффициенти бўлиб, бу коэффициент ўзгармас ток машиналари учун 1,101,25 га тенг.
, , - асосий қутб магнит ўзагини узунлиги ва эни; Кп- ўзакнинг тўлдириш коэффициенти.
Асосий қутб ўзагидаги магнит юритувчи куч
Fm=Hmhm (10-16)
бу ерда - Нm – қутб ўзагининг майдон кучланганлиги; hm – қутб ўзагининг баландлиги.
Ярмодаги магнит юритувчи кучни аниқлаш учун ярмонинг магнит майдон индукциясини ҳисоблаймиз:
(10-17)
бу ерда - ярмонинг якор ўқи бўйича узунлиги; hя - ярмонинг баландлиги.
Fя=HяLя (10-18)
Ня - ярмодаги майдон кучланганлиги; Lя- ярмодаги магнит куч чизиғининг ўртача узунлиги.

Машинанинг тўла магнитловчи кучи ва магнит тавсифи


Узгармас ток машинасининг магнит занжирини элементар бўлакларидаги магнит юритувчи кучларни қўшиб, битта қутбга тўғри келадиган тўла магнит юритувчи кучни аниқлаймиз.



Download 201.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling