Режа: Тупроқ структураси хакида тушунча,тупроқ структурасининг турлари,структуранинг ҳосил бўлиши,структуранинг агрономик аҳамияти


Download 281.1 Kb.
bet6/6
Sana07.11.2023
Hajmi281.1 Kb.
#1753186
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7 amaliy

Тупроқнинг физик етилганлиги. Кам куч сарфланиб яхши ва сифатли ишланиш ҳолатига тупроқнинг физикавий етилганлиги дейилади. Тупроқнинг бу ҳолати унинг намлиги билан белгиланади ва тўлиқ нам сиғимига нисбатан, турли тупроқларда бу намлик 60 дан 90 фоизгача ўзгариб туради. Физик етилиш ҳолати тупроқнинг механик таркибига ва структурасига боғлиқ. Қумоқ ва соз тупроқлар физик етилган ҳолатда ҳайдалганда, осонлик билан турли увоқларга ажралиб кетади. Юқори намликда ҳайдалганда тупроқ яхлит кесакли қатлам ҳосил бўлиб, қуриганда унинг структураси кучли равишда бузилади. Шундай қилиб, ўта нам ёки қуриган ерларни ҳайдаш натижасида тупроқнинг унумдорлиги бир неча йил давомида ёмонлашиб боради.
3. Деҳқончилик фаолияти ва узоқ муддатли суғориш тупроқнинг морфологик тузилишини, кимёвий таркиби, физик ва мелиоратив ҳолатини ўзгартириб қолмасдан, балки унинг физик-механик хоссаларининг ўзгаришига ҳам сабаб бўлади. М.Умаровнинг (1974) маълумотлари бўйича суғориш муддати Қарши чўли тақирли тупроқларининг физик-механик хоссаларига, айниқса унинг қатқалоқланиш жараёнини ўзгаришига сабаб бўлади. Суғориш натижасида тақирли тупроқларнинг пластиклик сонлари қўриқ майдон тупроқларига қараганда бир мунча ортади. Масалан, қўриқ ва портов ерларнинг тақирли тупроқларида пластиклигининг юқори чегараси 23-28 % ўртасида бўлса, суғориладиган майдонларда эса бу кўрсаткич 25-31 % ни ташкил қилади. Демак, суғориладиган тақирли тупроқларнинг ишлов диапазони бир мунча кенг ҳисобланади.
Суғориш даври, айниқса, тақирли тупроқ ҳайдалма қатламининг увоқланиш даражасига анча таъсир қилади. Энг аввало тупроқларнинг физик етилганлик кўрсаткичи уларнинг пластикликнинг куйи чегараси ҳолатидаги намлик даражасига жуда яқин бўлиши характерлидир. Бундай ҳолат айниқса, қадимдан суғориладиган тақирли тупроқларнинг физик етилганлигида аниқ кўриниб туради, яъни мазкур тупроқда пластикликнинг қуйи чегараси 19,8 % ни ташкил этса, увоқланиш намлиги эса - 20,2 % га тенг. Саҳро зонасида жойлашган тақир ва тақирли тупроқларнинг энг салбий томони суғоришдан кейин қатқалоқ ҳосил бўлишидир. М.Умаров, Ж.Икромовлар тақирли тупроқларни бостириб суғорганда катта қалинликда ва қаттиқликда қатқалоқ пайдо бўлишини аниқладилар.
Суғоришнинг дастлабки ва сўнгги даврларида портов ерларда қатқалоқланиш қадимдан суғориладиган тақирли ерларда бир мунча секинлашиб, унинг кўрсаткичлари билан қўриқ ерлардаги тақирли тупроқларга яқинлашади.
Шундай қилиб суғориш, минерал ва органик ўғитларнинг кенг қўлланилиши тупроқнинг кимёвий, физикавий ва мелиоратив ҳолатларини яхшилабгина қолмасдан, балки уларнинг технологик хусусиятларини ҳам яхшилар экан.
Саҳро тупроқларининг қатқалоқ ҳосил бўлишига мойиллиги асосан унинг намланиш даражаси билан боғлиқ бўлади. Тупроқдаги намликни сарфланишдан қанчалик сақласак, қатқалоқ ҳосил бўлиш жараёнини шунчалик кечиктирган бўламиз. Бунинг учун экин майдонлари суғорилгандан ёки ёғин-сочинлардан сўнг дарҳол юмшатилиши лозим, акс ҳолда қатқалоқ маданий экинларнинг кейинги ривожини батамом тўхтатади. Қатқалоққа қарши курашишнинг асосий агротехник тадбирлари - гўнгдан мульча ҳамда ўғит сифатида фойдаланиш, оғир тупроқларнинг ҳайдалма қатламига қум солиш, сунъий структураларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.
4. Тупроқнинг умумий физик хоссалари ва физик-механик хоссалари экинларни ўстириш технологиясида эътиборга олиниши керак. Бу мақбул шароитлар маълум даражада тупроқнинг биологик ва кимёвий хоссаларини яхшилашга қаратилган агротехника тадбирларини қўлланиш натижасида юзага келтирилади. Қишлоқ хўжалик экинларини ўстириш ва уларнинг талабига жавоб берадиган технологиядан самарали фойдаланишда, агроном тупроқнинг юқорида қараб чиқилган физик ва физик-механик хоссалари кўрсаткичларининг мақбул параметрларини яхши билиши керак. Тупроқнинг умумий физик ва физик-механик хоссаларини тупроқнинг унумдорлигини баҳолашда ва қишлоқ хўжалик экинларини парвариш қилиш технологиясида эътиборга олиш зарур. Уларнинг ҳаммаси тупроқга таъсир этишнинг агротехникавий, биологик ва кимёвий усуллари орқали у ёки бу даражада тартибга солинади. Тупроқнинг механик ва минералогик таркиби, структураси, намлиги, алмашинадиган катионлар таркиби, гумусли ҳолати, далаларда фойдаланиладиган техникалар ва қишлоқ хўжалик экинларини ўстириш технологиялари тупроқнинг физикавий ва физик-механик хоссаларига таъсир этувчи энг муҳим омиллар ҳисобланади.
Тупроқнинг физикавий ва физик-механик хоссаларини тартибга солишда ўсимликлар талабига биноан ва уларни етиштиришда самарали технологияларни танлашда ушбу хоссаларнинг юқорида санаб ўтилган параметрларини баҳолашни ҳамда уларнинг шаклланишида кўрсатилган омилларнинг ролини билиш зарур.
Тупроқлардан деҳқончиликда фойдаланишда унинг механик ва минералогик таркибларининг ўзгариши қийин бўлганлиги сабабли, уларнинг аҳамиятини тупроқнинг физикавий ва физик-механик хоссаларини бошқариш усулларини танлашда (турли механик таркибдаги тупроқларни уларнинг намлигига кўра ишлов беришнинг оптимал муддатларини танлашда, оғир тупроқларда ҳайдов ости горизонтларини юмшатишда ва бошқа) асосан уларнинг аҳамиятини ҳисобга олиш зарур. Тупроқнинг намлиги, структураси, гумусланиш даражаси ва алмашинадиган катионлар таркиби каби турли даражада тартибга солинадиган омиллар физикавий ва физик-механик хоссаларнинг барча комплексига ҳар томонлама ижобий таъсир этади. Тупроқнинг намлик ҳолатига кўра унга ишлов бериш муддати ва усулларини танлаш, тупроқ структура ҳолатини яхшилашда амалга ошириладиган тадбирлар (кўп йиллик ўтлар экиш, ишлов беришни минималлаштириш, органик ўғитлар бериш, сидерат экинлар экиш ва бошқалар) ни амалга ошириш, тупроқ гумусини ошириш тупроқнинг физикавий ва физик-механик хоссаларини энг яхши параметрларини яратишга имкон туғдиради.
Нордон тупроқларни оҳаклаш ва ишқорли тупроқларни гипслаш, сингдирилган асослар таркибини ўзгартириш билан бирга физик ва физик-механик хоссаларнинг бутун комплексининг ўзгаришига ҳам сабаб бўлади. Тупроқнинг физик хоссалари, энг аввало, зичлиги, ғоваклиги, солиштирма қаршилиги каби хоссаларининг шаклланишида тупроққа қишлоқ хўжалик техникасининг таъсири алоҳида аҳамиятга эга. Оғир техника (оғир трактор, комбайн ва бошқа машиналар), тупроқнинг 50-80 см ва ундан ҳам кўпроқ чуқурликгача ва айниқса ҳайдов ва ҳайдов ости қатламларининг кучли зичланишига сабаб бўлади.
Шунинг учун тупроқ зичланишига таъсир этиши жиҳатидан машина-трактор парклари таркибига қаттиқ талаб қўйиш, деҳқончиликда ишлов беришни минималлаштирадиган технологияларни жорий этиш, тупроқ зичланишига қарши курашда фаол усуллардан фойдаланиш (чуқур юмшатиш ва бошқалар) тупроқнинг қулай физикавий ва физик-механик хоссаларини вужудга келтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Download 281.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling