Режа: Тупроқ структураси хакида тушунча,тупроқ структурасининг турлари,структуранинг ҳосил бўлиши,структуранинг агрономик аҳамияти


Download 281.1 Kb.
bet3/6
Sana07.11.2023
Hajmi281.1 Kb.
#1753186
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7 amaliy

Тупроқнинг пластиклиги. Нам тупроқнинг ҳар қандай ташқи кучлар таъсирида ўз яхлитлигини бузмаган ҳолда шаклини ўзгартириши ва буни механик кучлардан кейин ҳам сақлаб қолиш хусусиятига тупроқнинг пластиклиги дейилади. Пластиклик одатда нам ҳолдаги соз, қумоқ тупроқлар ва қисман қумлоқ тупроқлар учун характерли. Куруқ тупроқ пластикликка эга эмас. Юқори намлик бўлганда ҳам тупроқ оқадиган ҳолга келади ва пластиклигини йўқотади.
Тупроқ таркибида гилли минераллар, жумладан, монтмориллонитнинг кўп сақланиши, унинг пластиклик хоссасини оширади. Тупроқ намлигига кўра (Аттерберг бўйича) пластикликнинг қуйидаги константалари ажратилади:
1. П л а с т и к л и к н и н г ю қ о р и ч е г а р а с и - шундай намлик ҳисобланадики, унда стандарт (76 г) конуссимон металл мослама ўз оғирлиги билан тупроқ орқали 10 см чуқурликкача кириб боради.
2. П л а с т и к л и к н и н г қ у й и ч е г а р а с и - тупроқ намунасини 3 мм га қадарли ип ҳолида эшилганда, унда ажралиб кетишлар рўй бермайдиган ҳолатдаги намликдир.
3. П л а с т и к л и к с о н и (миқдори) - пластикликнинг юқори чегараси билан қуйи чегараси ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Бу фарқ қанчалик юқори бўлса, тупроқ ва грунтнинг пластиклиги ҳам шунча каттадир. Жумладан, соз тупроқларнинг энг юқори пластиклик сони (>17) га эга, бу кўрсаткич қумоқларда 7-17; қумлоқда <7; қум тупроқларда пластиклик бўлмайди ва унинг миқдори 0 га яқин.
Қишлоқ хўжалигида пластиклик чегараси катта аҳамиятга эга. Шунга кўра тупроқнинг етилганлик ҳолатидаги намлигини характерлаш ҳамда ерни ишлашнинг мақбул муддатини, яъни энг кам куч сарфлаб, ерни сифатли ҳайдаш муддатини белгилаш мумкин.
Ўрта Осиёнинг қадимдан суғориладиган оғир қумоқ таркибли оч тусли бўз тупроқларининг пластиклиги анча юқори бўлиб, тупроқнинг ҳайдалма ва ҳайдалма ости горизонтлари пластиклигининг юқори чегараси 28-29, қуйи чегараси 18-19 фоиз ва пластиклик сони 9-10га тенг. Тақир тупроқларда пластикликнинг юқори чегараси 23-24 ва қуйи чегараси 15-16 фоизни ташкил этади.
Тупроқнинг ёпишқоқлиги. Нам тупроқнинг бошқа қаттиқ жисмларга ёпишиш хоссасидир. Ёпишқоқлик тупроқнинг технологик хоссаларига салбий таъсир этади. Жумладан, тупроқнинг иш қуролларига ва машиналарнинг ҳаракат қисмларига ёпишуви натижасида, механизмларнинг тортиш қаршилиги ошади ва ерга ишлов бериш сифати пасаяди. Ёпишқоқлик нам тупроқдан металл пластинкани ажратиб олиш учун сарфланадиган куч билан ўлчанади ва г\см2 билан ифодаланади. Структурали тупроқларда чангланган тупроқларга нисбатан ёпишқоқлик 2 баробар кам. Шунингдек, ёпишқоқлик тупроқнинг механик таркиби ва тупроқдаги сингдирилган асослар таркибига боғлиқ. Тупроққа ишлов бериш, ёпишқоқлик содир бўлмаган нам ҳолатида ўтказилиши лозим. Структурали тупроқларда нисбий намлик 60-70, структурасиз тупроқларда эса 40-50 фоиз бўлганда тупроқ ана шундай ҳолатда бўлади. Демак, структурали тупроқ ларни структурасизга нисбатан намроқ ҳолатда бўлганда ҳам ҳайдаш мумкин. Ёпишқоқлигига кўра тупроқлар Н.А.Качинский бўйича қуйидаги группаларга ажратилади: энг кучли ёпишқоқ (>15г/см2); кучли ёпишқоқ (5-15г/см2); ўртача ёпишқоқ (2-5 г/см2); кучсиз ёпишқоқ (<2г/см2).

Download 281.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling