Режа: Тупроқ структураси хакида тушунча,тупроқ структурасининг турлари,структуранинг ҳосил бўлиши,структуранинг агрономик аҳамияти


Download 281.1 Kb.
bet4/6
Sana07.11.2023
Hajmi281.1 Kb.
#1753186
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7 amaliy

Тупроқнинг бўкиши ва чўкиши. Нам тупроқларнинг ўз ҳажмини катталаштириш қобилиятига бўкиш (кўпчиш), қуриганда эса ўз ҳажмини кичрайтиришига, унинг чўкиш хоссаси дейилади. Дастлабки ҳажмига нисбатан фоиз билан ифодаланади. Бўкиш ва кейинчалик чўкиш натижасида тупроқда кўплаб ёриқ (дарз) лар ҳосил бўлади ва тупроқдаги намнинг тез буғланишига ҳамда ўсимликлар илдизини узилиб кетишига сабаб бўлади.
Тупроқнинг илашимлиги. Тупроқ заррачаларини ажратиб юборишга таъсир этадиган ташқи кучларга қарши тура олиш қобилиятига илашимлик дейилади. Тупроқнинг механик, минералогик таркиби, структура ҳолати, намлик даражаси, чиринди миқдори ва қишлоқ хужалигида фойдаланилишига кўра, илашимлик тупроқларда турлича бўлади. Илашимлик кг\см2 билан ифодаланади. Қум тупроқлар энг кам, соз тупроқлар эса юқори (максимал) илашимлик хусусиятига эга. Структурали тупроқларда структурасизга нисбатан илашимлик паст бўлади. Мутлақо қуруқ тупроқлар энг юқори илашимликка эга бўлиб, физик етилган ҳолатдаги намлик бўлган тупроқларда паст даражада ифодаланган.
Тупроқнинг қаттиқлиги. Табиий ҳолдаги тупроқларнинг турли босимдаги куч таъсирида сиқилиш ва бўлиниб кетишга қарши тура олиш қобилияти ҳисобланади. Қаттиқлик твердомер (қаттиқликни ўлчовчи) асбоб билан аниқланади ва кг/см2 билан ифодаланади. Қаттиқлик даражаси тупроқнинг механик таркиби, структураси, ҳолати ва намлиги сингариларга боғлиқ. Намлик ортган сари, қаттиқлик камаяди. Тупроқ қаттиқлиги ўсимлик илдизининг ўсиши ва тарқалишида муҳим аҳамиятга эга.Ўсимликларнинг дастлабки ўсиш даврида тупроқнинг қаттиқлиги 7-8кг/см2 , интенсив ўсиш пайтида эса 25 кг/см2 дан ошмаслиги керак(П.У.Бахтин). Тупроқ қаттиқлиги қишлоқ хўжалик машиналаридан фойдаланилаётганда ҳисобга олинади.
Тупроқнинг солиштирма қаршилиги. Тупроққа ишлов бериш учун сарфланадиган кучларнинг умумий кўрсаткичидир. Солиштирма қаршилик деб, тупроқ қатламини қирқиш, ағдариш учун ҳамда қуроллар юзасига тушадиган қаршиликни енгиш учун сарф бўлган куч миқдорига айтилади. Солиштирма қаршилик тупроқ қатлами кўндаланг кесимининг 1 см2 юзасига қанча кг куч сарф бўлганига қараб аниқланади. Тупроқнинг механик таркиби, физик-кимёвий хоссалари, тупроқ намлиги ва агрохўжалик ҳолатига кўра, солиштирма қаршилик 0,2-1,2 кг\см2 оралиғида бўлади (27-жадвал). Бу муҳим кўрсаткич плуг конструкциясида, тракторлар кучини аниқлашда, ерни ишлашда ишлатиладиган қуроллар ва тракторлар маркасини районлаштиришда эътиборга олинади (26-расм).

d>


26-расм. Структурали ва структурасиз тупроқлар солиштирма қаршилигининг, унинг намлигига боғлиқлиги.

Download 281.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling