Режа: Уч шарнирли арка ва рамаларни қўзғалмас юклар таъсиридан аналитик усулда ҳисоблаш. Арка ўқининг рационал шакли. Уч шарнирли аркаларнинг ҳаракатланувчи юклар таъсиридан ҳисоблаш Таянч реакцияларнинг таъсир чизиқлари


Download 168.04 Kb.
bet2/6
Sana20.06.2023
Hajmi168.04 Kb.
#1634317
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Уч шарнирли арка ва рамалар

Таянч реакцияларни аниқлаш


6.4 - расм

Уч шарнирли аркага вертикал юклар таъсир қилаётган ҳол учун таянч реакцияларни аниқлаймиз (6.4 – расм).


VA ва VB вертикал реакциялар HA ва HB лар эса горизонтал реакциялар бўлади. Уларнинг қиймати-ни топиш учун мувозанат тенгламаси ҳамда қўшимча тўртинчи тенглама MCўнг=0,ёки MCчап=0 тузилади. Уларнинг аниқ-лаш тартиби қуйидагича бўлади: MC=0 дан VA аниқланади. MA=0 дан VB аниқланади. MCўнг=0 дан HB аниқланади. X=0 дан HA аниқланади
Текшириш учун Y=0 ва MCчап=0 тенгламаларидан фойдаланиш мумкин.
Ички зўриқишларни аниқлаш
Аркалар учун эгувчи момент (M), кесувчи куч (Q) ва бўйлама кучлар (N) ички зўриқишлар бўлади. Уларни қуйидаги умумий формулалар ёрдамида аниқланади.
Mx=M=–M; QX=V=–V; NX=U=–U (6.2)
чап ўнг чап ўнг чап ўнг

Арканинг ихтиёрий K кесимидаги эгиувчи момент шу кесимнинг бир томонидаги хамма кучлардан кесим оғирлик марказига нисбатан олинган моментларнинг алгебраик йиғиндисига тенг (6.5 – расм).


MK=VaXk-Р(Хk-a1)-Р2(Xk-a2)-H*Yk (6.3)
ёки

6.5-расм
MK=M0X–H∙YX (6.4)
Демак, арканинг K кесимидаги эгувчи момент (6.4) шу аркага тегишли бўлган оддий балканинг худди шу мос кесимидаги эгувчи момент M0K (6.6 – расм) ва керувчи кучдан олинган момент HYK айирмасига тенг.
Кўндаланг кучни ҳисоблаш. Арканинг ихтиёрий K кесимидаги кўндаланг куч QK бу кесимдан бир томонда жойлашган ҳамма кучларининг арка ўқининг шу нуқтасига ўтказилган нормалга туширилган проекцияларининг алгебраик йиғиндисига тенг (6.5 – расм).
QK = (VA–Р1–Р2)cоsK–H∙sinK
ёки
QK=Q0KcоsK–H∙sinK (6.5)
Бунда Q0K=VA–Р1–Р2 – оддий балка “K” кесимининг кесувчи кучи (6.6 – расм).


Download 168.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling