Таянч реакцияларининг таъсир чизиқлари
Бунинг учун қуйидаги арка бўйлаб силжувчи Р=1 кучининг ҳаракатини кўрамиз. (7.1 а – расм). Кўчма бирлик куч чап таянчдан x масофада бўлган ҳол учун мувозанат тенгламасини тузамиз.
0 ≤ x ≤ ; MA=0. VB –Р∙x=0; VB=x/ ;
MB=0 тенгламадан VA=( –x)/ .
VA ва VB т. ч. пролёти арка пролётига тенг бўлган оддий балка таянч реакциялари RA ва RB т. ч. каби курилади. Арканинг керувчи таянч реакцияси H нинг т. ч. қуриш учун бирлик юкнинг икки ҳолатини текширамиз.
а) Р=1 куч шарнир C дан чап томонда харакатланади деб Mc=0 мувозанат тенгламасини тузамиз.
ўнг
VB∙ /2–H∙f=0 ёки M0C–H∙f=0
H=MC0/f
б) Р=1 куч шарнир C дан ўнг томондан ҳаракатланганда MC=0 мувозанат тенгламасига асосан:
VA∙ /2–H∙f=0 M0C–H∙f=0 бундан
H=M0C=f.
Демак, H нинг т. ч. юқорида келтирилган ифодаларга асосан MC0
т. ч. ординаталарини f марта камайтириб ҳосил қиламиз (7.1 – расм).
7.1 – расм.
Ички зўриқишларнинг таъсир чизиқлари
Эгувчи моментнинг таъсир чизиқлари
Уч шарнирли арка учун бирор K кесимнинг MK эг.мом.тч. қурамиз. Кесим оғирлик марказининг координа-талари (XK, YK) бўлсин. (7.2 – расм) MK нинг т. ч. қуйидаги формуладан фойдаланиб қурилади.
MK=M0к–Hук
MK нинг т. ч. унинг нолинчи ординатасидан фойдаланиб (7.2 д – расм) график усул билан ҳам қуриш мумкин. Арка учта куч таъсирида мувозанатда бўлгани учун бирлик куч ҳамда таянч реакцияларининг йўналишлари D нуқтада кесишади. Шу ҳолатда MK=0 бўлгани учун MK т. ч. нолинчи ординатаси D нуқтанинг остида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |