14-мавзу: Ёғоч аркаларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш. Режа: Ёғоч аркларни конструкциялари


Download 0.61 Mb.
bet1/2
Sana13.05.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1455808
  1   2
Bog'liq
Ёғоч конструкциялари 14-маьруза


14-мавзу:. Ёғоч аркаларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш.
Режа:
  • Ёғоч аркларни конструкциялари: яхлит ёғочдан, елимланган ёғочдан, елимланган фанерадан.
  • Шакли ва кўндаланг кесими, статик схемаларининг турлари (статик аниқ уч шарнирли ва статик ноаниқ икки шарнирли), ўқларининг шакли (сегментли, ўқсимон, учбурчак) таянич усули (тортилган ва тортилмаган).

Арка конструкциялари
Умуман олганда тармоқли конструкцияларни икки турга бўлиш мумкин: а) аркалар ва рамалар; б) фермалар.
Аркалар асосан 12  60 м гача бўлган оралиқларда қўлланилади. Айрим чет давлатлар амалиётида 100 м гача ва ундан катта оралиқларда ҳам қўлланилган ҳолатлари маълум.
Статик схемалари бўйича аркаларни икки шарнирли ва уч шарнирли, таяниш схемаларига қараб тортқичли ва тортқичсиз аркаларга бўлинади.
Конструкцияларига қараб эса уларни яхлит, елимланган ва фермали, арка ўқининг шакли бўйича эса сегментли, учбурчакли, кўрсаткичсимон аркаларга бўлинади.
Елимланган ёғочли аркалар. Бу турдаги аркалар тўғри тўртбурчак кўндаланг кесимли бўлади. Улар 12 м дан 60 м гача бўлган оралиқларда қўлланилади. Стерженли елимланган ёғоч аркалар асосан уч шарнирли қилиб тайёрланади. Икки шарнирли аркаларни узунлиги кичик бўлади ва улар яхлит бир бутун қилиб тайёрланган ҳолда қурилиш жойига келтирилади.
Сегментли аркалар таянчга таянишига қараб тортқичли ва тортқичсиз турларга бўлинади ва улар 1224 метргача бўлган оралиқларда муваффакқиятли қўлланилади. Уларнинг баландлиги оралиқларда бўлади.
Кўрсаткичсимон елимланган аркалар ҳам 1260 м гача бўлган оралиқларда қўлланилади. Арка баландлиги оралиқларда бўлади. Бу турдаги аркалар катта баландлик талаб қилинадиган тўсиқсиз ишлаб - чиқариш биноларида қўлланилади ҳамда вертикал ва горизонтал таянч босимларини пойдеворга тўғридан - тўғри узатади. Синиқ чизиқ ўқли аркалар ҳам худди кўрсаткичсимон аркаларга ўхшайди, фақат унинг конструкцияси тўғри чизиқли қисмлардан иборат ва унга тўшама ҳамда тўсинларни ўрнатиш қулайлиги мавжуд.
1- расм. Елимланган ёғоч аркалар : а - сегментли; б - учбурчакли; в- кўрсатгичсимон; 1 - тортқичсиз; 2 - тортқичли.
Учбурчакли елимланган аркалар 1224 метргача бўлган оралиқларда қўлланилади, баландлиги - тортқичсиз аркаларда, -тортқичли аркаларда бўлади. Уларни қўлланилишининг афзаллиги, том ёпмада текис нишабли том ҳосил бўлишидадир. Лекин учбурчакли аркалар кўндаланг кесимида ташқи юклардан катта қийматдаги эгувчи момент ҳосил бўлади, шунинг учун бу тоифадаги аркалар кичик оралиқларда қўлланилади.
Бутун ёғоч элементли аркалар сегментли ва учбурчакли бўлиши мумкин. Улар 12 м гача бўлган оралиқларда қўлланилади. Баландлиги эса бўлиши мумкин. Бу турдаги аркалар, томи икки нишабли вақтинчалик биноларда қўлланилади.
Ёғоч аркаларни тугун бирикмалари таянчдан ва уч тугунлардан ташкил топади. Тортқичсиз елимланган ёғоч аркаларни таянч тугунлари кўпинча пайвандланган пўлат таглик ёрдамида бажарилади (2-расм).
Кичик ва катта оралиқларда қўлланиладиган аркаларнинг таянч листида анкер болтлари ва икки вертикал листда ярим аркани таянч қисмини маҳкамлаш учун тешиклар ҳосил қилинади. Вертикал листлар ораси арка кенглиги ўлчамида тайёрланади.
Анкер болтларида ҳосил бўладиган силжиш зўриқишини камайтириш мақсадида таянч пўлат таглик пойдеворга қия текислик бўйича ўрнатилади ва таянч, таглик текислиги билан параллел жойлаштирилади.
2- расм. Тортқичсиз елимёғоч аркаларни таянч тугунлари:
а - сегментли; б - учбурчакли; в- катта оралиқли; 1 - арка; 2 - пўлат қоплама; 3 - болт; 4 - пайванд; 5 - анкер; 6 - шарнир.
Тортқичли елимланган ёғоч арканинг таянч тугуни ҳам пўлат таглик ёрдамида бажарилади. Бунда арка горизонтал пойдевор текислигига маҳкамланади (3-расм).
Уч шарнирли елимланган аркаларнинг учидаги қисмларини пўлат ёки ёғоч қопламали ва болтли бирикма ёрдамида шарнирли қилиб маҳкамланади.
Яхлит брус ёки доирасимон кўндаланг кесимли аркаларни таянч тугуни ўйиқ бирикма ёрдамида бажарилади. Агар арка тортқичли бўлса, унинг таянч тугуни соддароқ кўринишда бўлади (4-расм).
3-расм. Тортқичли арканинг таянч бурчаклари:
а- вертикал диафрагма билан; б- қия диафрагма билан;
1- таянч қопламалар; 2-аркалар; 3- тортқичлар; 4- анкерлар;
5- диафрагма; 6- болт; 7- пайванд; 8- таянч варағи.
4- расм. Арканинг таянч тугунлари: а - тугун шайба билан;
б - тугун балдоқ билан: 1 - арка; 2 - тортқич; 3 - тиргак;
4 - шайба; 5 - кўтариш учун металл мослама; 6 – сиртмоқ.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling