Режа: Участка бекатларда саралаш, юк, локмотив ва вагон хўжалиги иншоотларини лойиҳалаш


Download 117.66 Kb.
bet2/3
Sana26.10.2023
Hajmi117.66 Kb.
#1723944
1   2   3
Bog'liq
7. л.

1.1. Юк иншоотлари

Участка станцияларининг юк ноҳияларида ўзларининг шохобча йўллари бўлмаган саноат корхоналари ва ташкилотлар, ҳамда аҳоли учун юк ортиш-тушириш йўллари, омборхона иншоотлари (донали, ғилофли юклар ва майда жўнатмалар учун ёпиқ омборлар, контейнер, ёғоч- тахта ва тўкма юклар майдончалари), юкларни ортиш-тушириш механизмлари, юк автомобиллари учун такомиллашган келиш йўлаклари ва бошқа иншоотлар жойлашади. Айрим юк ноҳияларида ғилдиракли ва ўзи юрар юкларни ортиш ва тушириш учун платформалар, юкларни тўғридан–тўғри вагондан автомобилларга ёки аксинча ортиш учун платформалар, майда жўнатмаларни саралаш платформалари ҳам бор бўлади. Юк ноҳияси яқинида зарурият бўлган ҳолларда вагон тарозиси ва габарит дарвозаси ҳам жойлашади. Станцияда сутка давомида 20 дан ортиқ вагонларга тўкма юклар ортилса, у ҳолда вагон тарозиси ўрнатилади.


Юк ноҳиясининг таркиби ва ўлчамлари ҳисобий йилларга мўлжалланган юк ишларининг ҳажми ва (характерига) хусусиятларига қараб ҳал этилади. Юк ноҳияси учун ажратилган майдонда иншоотларнинг жойлашуви юк турлари бўйича танланадиган омборхоналар, уларнинг ўлчамлари ва майдончалар катталигига боғлиқ бўлади.
Ортиш-тушириш йўллари ташқаридан жойлашган ёпиқ турдаги юк омборларининг кенглиги камида 18 метр қабул қилинади. Темир йўл томонидаги рампа (супа) кенглиги камида 3 метр, автомобиллар келадиган томондан эса камида 1,5 метр қилиб қурилади. Юк фронти (майдони) узунлиги катта бўлганда қуйидаги турдаги омборхоналар қўлланиши мумкин: секциялари кетма-кет жойлашган ва вагоналарни алоҳида узатиш учун улар оралиғи ажратилган (3, а расм); поғоналаштирилган (3, б расм)



Расм 7.3. Юк омборларининг чизмаси

Юк ноҳиясига шаҳардан қўлай келиш учун автомобил йўллари қурилган бўлиши керак. Юк ноҳиясига кириш олдида юк ҳовлисида 0,5 соатлик ишлаш давомида этадиган автомобилларни жойлаштираоладиган (сигдираоладиган) махсус майдон қуриш керак. Юк ноҳияси ҳудудида автомобилларнинг бемалол ўтишларини таъминлайдиган кенгликдаги ўтиш йўлаклари бўлиб, тиргагичли автомобилларнинг ҳаракатини, уларнинг бурилишини ва ишлаш жойига қўшни фронларда ортиш ва тушириш жараёнига ҳалакит бермай қўйиш имконини бериши керак. Юк ноҳияси иншоотлари комплексига шу қатори зарядга станциялари, таъмирлаш устахоналари, ёқилғи ва мойлаш материалларини омборлари ҳам киради. Юк ноҳияси ҳудуди алоқа, ўт ўчирувчи ва бошқа воситалар билан жиҳозланади. Юк ноҳиялари бутун периметри бўйлаб доимий девор билан ўралиб у энг яқин темир йўл ўқидан қамида 3,1 метр ва автомобил йўлининг ўтиш қисми четидан камида 1,5 метр масофада бўлиши керак.





Download 117.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling