Режа: Участка бекатларда саралаш, юк, локмотив ва вагон хўжалиги иншоотларини лойиҳалаш
Download 117.66 Kb.
|
7. л.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. УЧАСТКА СТАНЦИЯЛАРИНИ ҚАЙТА ҚУРИШ
- НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1.2. Саралаш иншоотлари
Участка станцияларида саралаш иншоотлари участка, терма ва узатма поездларни тарқатиш ва қайта тузиш учун, ҳамда маҳаллий юк вагонларини тушириш жойлари бўйича териб тўплаш учун мўлжалланади. Ушбу иншоотлар саралаш парклари, йўловчи ва зарур ҳолларда кичик қувватли саралаш тепалиги, сурункали нишабликда жойлашган тортиш йўли ва стрелкали бўғизлардан ташкил топади. Станциянинг қайта ишлаш қобилияти станция томонидан хар бир сутка давомида қайта ишлаш мумкин бўлган вагонлардан иборат бўлиб, асосан саралаш иншоотларининг конструкцияси, уларнинг жиҳозланиши ва қўлланадиган маневр услубларига боғлиқ бўлади. Кичик қувватли саралаш тепалиги бўлмаган станцияларда саралаш паркидаги маневр ишлари тортиш йўлларида бажарилиб, бундай тортиш йўллари саралаш паркининг охирги икки томонидан кўрилади. Уларнинг бири режада текис ва тўлиқ узунликда асосий тортиш йўли бўлиб поездларни тарқатиш ва қайта тузиш учун мўлжалланади. Иккинчи тортиш йўли эса саралш паркининг қуйи томонида кўрилиб поездларни тузишни туғаллаш ишлари, маҳаллий вагонларни гуруҳлаб йиғиш, юк ноҳияларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ жараёнларни бажариш, вагонларни ажратиб таъмирлаш ва бошқа йўлларга хизмат кўрсатишдан иборат. Асосий тортиш йўллининг узунлиги одатда қабул-жўнатиш парки йўллари узунлигига тенг олинади. Иккинчи тортиш йўлининг узунлиги эса, қийин шароитларда асосий тортиш йўлнинг узунлиги, поезд таркибининг ярим узунлигига локомотив узунлигини қўшиб олинади. 2. УЧАСТКА СТАНЦИЯЛАРИНИ ҚАЙТА ҚУРИШ Аксарият участка станциялар етарлича йўл тармоқлари ва техник жиҳозлашига эга бўлмаслиги унинг иш кўрсаткичларида ўз аксини топади. Айрим йўллар етишмаслик ҳолатларида саралаш ишларини бажариш учун станциянинг қабул-жўнатиш йўлларидан фойдаланишга тўғри келади, саралаш воситаси сифатида эса узунлиги етарли бўлмаган маневр тортиш йўлларидан фойдаланиладива бошқа ҳолларда баландлиги етарли бўлмаган кичик қувватли мавжуд саралаш тепаликлардан фойдаланилади. Кўп ҳолларда линияда иккинчи бош йўл қурилишида ёки Янги йўналишларни келиб қўшилишида станция чизмаси ўзгаради йўллар сони кўпаяди бўғизлар қайта ишланади, мавжуд камчиликлар бартараф этилади. 4 расмда кўндаланг турдаги участка станциясини қўшимча йўллар қурилишини ва станцияни бўйлама турга айлантирилиши сабабли қайта қурилиши кўрсатилган. Йўлларни узайтирганда ҳамда станцияни қисман қайта қурганда (йўловчи платформаларни узайтириш, юк нохиясини кенгайтириш, янги бошобча йўлини улаш ва бошқа) станция чизмаси одатда ўзгармайди. Бунда В йўналишидан юк ва йўловчи понздлари ҳаракати сезиларли кўпайган. А-Б йўналишида иккинчи бош йўл қурилишида ва Вдан келиш учун кўприкли кесишув қурилиши кўзда тўтилган. Расм 7.4. Участка станциясининг қайта қуриш чизмаси Йўлларни узайтириш ва янги парклар қуриш бош йўл профилига боғлаб лойиҳаланади. Кўп ҳолларда станцияни ривожланишида бош йўллар профилини, айниқса қабул-жўнатиш йўлларини перегон томонга узайтиришда, бўйлама ва яримбўйлама турларда янги парк қуришда ва бошқаларда тўғри келади. Профилни ўзгартирганда имкон қадар бош йўл ва жадал ҳаракат парклари йўлларни камайтирмасликка интилиш керак, чунки мавжуд ер полотносини ва балласт қаватини кесиб пасайтириш йўлларнинг мураккаб уланишини ва қимматбахо ишларни бажаришни келтириб чиқаради ва ҳаракатларда кўпдан-кўп тўхтўвларга олиб келади. Участка станцияни қайта қуришни лойиҳалаш одатда янги станциялар лойиҳаланишига қараганда мураккаб. Чунки қайта қуришда мавжуд иншоотларни кўпроқ сақлаб қолиш ва улардан фойдаланишга ҳаракал қилинади. Шу билан бирга қайта қуришда иқтисодий мақбуллик ва техник талабларни хисобга олган ҳолда станция чизмаларини замонавий намунавий чизмаларга яқинлаштириб мавжуд камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилиш керак. Ушбу икки талабларни қондириш одатда бир-бирига тескари бўлиб, шунинг учун ижобий ечимлар топиш мақсадида бир неча вариантларни ишлаб чиқиш ва таққослаш, шу жумладан намунавий бўлмаган аммо қулай вариантларни ҳам кўриб чиқиб таққослашга тўғри келади. Участка ва бошқа катта сианцияларнинг ривожланиши билан боғлиқ бўлган мураккаб ҳолларда аввал станцияларни келажака мўлжаллаб тўлиқ ривожланиш (генеральнўй) лойиҳаси тузилиб, унда ишларни ишларни бажариш навбатчи ҳар ҳил ранглар билан белгиланади. Катта ҳажмда қайта қуришни боғлиқ бўлган барча ҳолатларда станцияни ишлатиш ишларига имкон қадар кам халақит бериш назарда тутилиб, йўлларни алоҳида элементлари бўйича вақтинча қайта улаш чизмалари тузилади. Ҳар бир босқичда ёпилиши мумкин бўлган йўллар сони бош йўллардаги ишлар «окно» деб аталувчи ҳаракатдаги режавий таннафуслар давомида олиб борилади. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ Участка станцияларидаги саралаш парки иншоотларини айтиб беринг Участка станцияларидаги юк ховлиси иншоотларини айтиб беринг Участка станцияларидаги локомотив хўжалиги иншоотларини айтиб беринг Участка станцияларидаги вагон хўжалиги иншоотларини айтиб беринг Участка станцияларига шахобча йўлларини улаш тартибини тушунтиринг Download 117.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling