Режа: Ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар


- йил 7- февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг „Обод маҳалла йили“ дастури тўғрисида қарори эълон қилинди


Download 2.19 Mb.
bet5/13
Sana03.11.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1742304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
5 мавзу

2003- йил 7- февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг „Обод маҳалла йили“ дастури тўғрисида қарори эълон қилинди.
Мазкур дастур қуйидаги муҳим мақсад ва вазифаларни ҳаётда рўёбга чиқаришга қаратилган:
• маҳалланинг давлат ва жамият бошқарувидаги, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётидаги роли ва мақомини мустаҳкамлаш;
• маҳалла фаолиятининг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, унинг ваколатларини кенгайтириш ва фуқаролик жамияти институти сифатидаги масъулиятини ошириш;
• маҳалла фаолиятининг моддий базасини мустаҳкамлаш, маҳалла ҳудудида тадбиркорликни, хизматлар кўрсатиш ва савдо соҳаларини ривожлантириш, шулар ҳисобига янги иш ўринлари барпо этиш;
• маҳалланинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, унинг ҳудудларини ободонлаштириш, коммунал тармоқларни ривожлантириш;
• маҳалла томонидан кам таъминланган оилаларга аниқ йўналишли моддий ёрдамни ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш;
• кекса авлодга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш;
• маҳалла аҳолисига тиббий ва санаторий-курорт хизмати кўрсатилишини яхшилаш, болалар спортини ривожлантириш;
• маҳалланинг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, ижтимоий адолат, ўзаро меҳр-оқибат ва маънавий-ахлоқий тарбия билан боғлиқ миллий қадрият ва урф-одатларимизни кенг тарғиб қилиш, уларни асраб-авайлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш.
„Обод маҳалла йили“ дастури бажарилишини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг Ўзини Ўзи бошқариш органларини ривожлантириш бўйича махсус жамғармалар ташкил этилди.
Маҳаллаларда кичик ва ўрта бизнес, шунингдек, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, шулар ҳисобига янги иш ўринларини яратиш, аҳолини табиий газ ва тоза ичимлик суви билан таъминловчи тармоқлар қуриш, уй-жой фондини ва йўлларни таъмирлаш, маҳалаларни ободонлаштириш, замонавий маҳалла гузарларини ва болалар спорт иншоотларини барпо этиш борасидаги ишлар ҳажми аниқ белгиланди.
„Обод маҳалла йили“ дастурини тўла амалга ошириш учун давлат буджети, буджетдан ташқари жамғармалар, нодавлат ташкилотлари, халқаро ташкилотлар грантлари ва кредит маблағлари ҳисобига 375,9 миллиард сўм жалб этилиши назарда тутилган.
Маҳаллаларимизни янада обод қилиш мақсадида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 1,7 млрд сўм миқдорида маблағ сарфланиб 310 та маҳалла гузари бунёд қилинди.
Минг километрлик сув тармоғи ва 1 минг 322 километрлик газ тармоғи ишга туширилди.
Маҳаллаларда 36,2 млрд сўмлик кредит маблағлари ҳисобига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари ташкил этилиб, қарийб 155 мингта янги иш ўринлари яратилди. 1,2 млрд сўмлик хайрия ёрдами берилди.
2010- йилда фуқаролар йиғинлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари — маҳаллалар сони 10 мингдан ортиқни ташкил этди.

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling