Режа: Ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар
Ўзбекистонда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепцияси. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш
Download 2.19 Mb.
|
5 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сиёсий соҳани эркинлаштириш борасида
4. Ўзбекистонда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепцияси. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш
Мамлакатимиз янги асрга кирар экан, жамиятда сиёсий, демократик ислоҳатларни чуқурлаштиришда янги, юқори босқичга кўтарилди. Шулардан биринчи устивор йўналиш-мамлакат сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркин-лаштириш. Сиёсий соҳани эркинлаштириш борасида: -авваламбор, аҳолининг сиёсий фаоллигини кучайтириш, жамиятда манфаатлар ва қарама-қарши кучлар ўртасида мувозанатни таъминлайдиган кучли механизмларни шакллантириш зарур. Демократиянинг энг муҳим тамойили-одамларнинг сайлов ҳуқуқини, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш учун ҳақиқий шарт-шароит, қонуний-ҳуқуқий замин яратиб бериш лозим. Давлат қурилиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларини эркинлаштириш масаласи ҳам катта аҳамаят касб этади. Бу борадаги вазифалар ҳокимият барча тармоқларини бир-биридан мустақил ҳолда иш юритиш тамойилларини мустаҳкамлаш, ҳокимият ваколатларини нодавлат ва жамоат ташкилотларига, фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказа бориш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза этишни кучайтиришдан иборат. Фуқаролик жамияти қуришда фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларига катта умид боғланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 13 январда «Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида»ги Фармони ижтимоий ҳимоя соҳасида ўз-ўзини бошқариш органларига янги ваколатлар беришни кўзда тутади: 1) фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ижтимоий ролини ошириш; 2) ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш; 3)муштож оилаларга аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад кўрсатишни такомиллаштириш. Давлат томонидан бажариладиган вазифаларни фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларига ўтказилиши, нодавлат ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, ундаги жамоа руҳи ва табиатини мустаҳкамлашни, самарадорлигини оширишни талаб қилади. 1999 йил апрел ойида Олий Мажлис томонидан қабул қилинган «Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуннинг янги ташрири айнан шу мақсадга қаратилган. 2003 йилнинг ноябр декабр ойларида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига (маҳаллаларга) навбатдаги сайловлар бўлиб ўтди. Рўйхатга олинган сайловчилардан 12 млн.дан ортиқ киши, яъни 97% овоз беришда қатнашди. (2001 йилги сайловлардан 85% қатнашган эди.). Жами 8.360 нафар оқсоқоллар ва 80 мингдан кўпроқ маслаҳатчилар сайланди. Давлат ҳокимияти тизимига кирувчи ҳокимиятлардан бири суд ҳокимиятидир. Суд ҳокимияти бошқа ҳокимиятлар каби халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда қабул қилинган қонунлар асосида ўз ваколатларини амалга оширади. Ўзбекистон Республикасида суд тизими қуйидагича: беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикасининг Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди, шу муддатга тайинланадиган вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, туман, шаҳар судлари, вилоят хўжалик судлари, ҳарбий судлар. Мазкур судларнинг ҳуқуқий ҳолати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги қонунида баён этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди-фуқаролик, жиноий ва маъмурий судлов соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. Шу билан бирга оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган бир гуруш шахсларга; олдин судланмаганларга, бирон бир жойда ишламасдан, мўмай пул топиш йўлига ўтиб кетганларга нисбатан белгиланган жазоларни қонун кучидан тўла фойдаланилмаган ишларнинг жазо қисмини энгил деб бекор қилиб, оғирроқ жазолашга ўз кўрсатмасини беради. 1995 йил 30 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти -ҳаракатлар ва қарорлар устида судга шикоят қилиш тўғрисида»ги қонун фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратди.Республика хўжалик судлари истиқлолнинг сўнгги йилларида ўзларининг фаолиятини аниқ иқтисодий вазифалар билан боғлаб олиб бормоқда. Хусусан хўжалик судлари 1995-2000 йилларда жами 128.000 низоларни кўриб чиққан ва 271,4 млрд. сўм маблағни даъвогарларга ундириб берган. Кейинги 6 йил мобайнида хўжалик судларининг қарорлари асосида давлат божи ва жарималар ҳисобидан республика бюджетига 4,3 млрд. сўм маблағ ундирилган. Инсоният тарихида янги давр-Инсон ҳуқуқлари даври бошланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1995 - 2005 йилларни куррамизда «Инсон ҳуқуқлари Ўн йиллиги» деб эълон қилди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ўтган қисқа давр ичида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида миллий қонунчилик тизимини ташкил этувчи юздан ортиқ қонунлар қабул қилинди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 40 га яқин халқаро шартномага қўшилди ва уларга бизнинг мамлакатимизда ҳам амал қилинмоқда. Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирли воситасини барпо этиш, халқаро ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, давлат муассасалари ходимлари ва барча республика аҳолисининг инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятини ошириш мақсадида «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Марказини тузиш тўғрисида» 1996 йил 31 октябр Президент Фармони эълон қилинди. Демократиянинг энг муҳим тамойили одамларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароит, қонуний асос яратишдир. Шу боис мамлакатимизда мустақиллик йилларида халқимизнинг Ўз ҳошиш-иродасини эркин ифода этишни таъминловчи сайлов тизимини шакллантириш ва уни қонун билан мустаҳкамлаш борасида талай ишлар қилинди. 1991 йил ноябрида Парламент «Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Ушбу қонун билан бирга Олий Кенгаш 1991 йилда «Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисида»ги қонунни ҳам қабул қилди. 1991 йил 29 декабрида муқобиллик асосида Ўзбекистон тарихида биринчи марта республика президентлигига сайловлар ўтказилди. Конституциямиз асосида 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги, 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида»ги, «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун ва ниҳоят «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги қонунлари ўзбек сайлов қонунчилиги тизимини ҳуқуқий асосларини ташкил қилади. Марказий сайлов комиссияси тўғрисидаги алоҳида қонун қабул қилинганлиги сайловларни тўғри ташкил қилиш, сайлов қонунларини тўла ишлашига имконият яратади ва қонунларни назорат қилишни кучайтиришда ҳамда сайловларни ташкил этиш ва уни ўтказишда давлат ҳокимияти органларининг ортиқча аралашувини чеклайди. Инсон, унинг ҳуқуқи ва эркинлиги масаласи демократик-ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятининг муҳим белгиларидан бири бўлиб, у давлат ва жамиятнинг қай даражада ривожланганини кўрсатувчи мезондир. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган кундан эътиборан, инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини аниқ белгилаш, уларнинг кафолати учун зарур шарт-шароитлар яратиш йўлидан борди. 1991- йил 31- августда қабул қилинган „Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисида Олий Кенгаш Баёноти“ да Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқ доирасида ҳамма эътироф этган қонун-қоидалар устунлигини тан олади, деб билдирилди. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига доир БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган „Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси“ (1948- йил 10- декабр), „Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро Пакт“ (1966- йил 19- декабр), „Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт“ (1966- йил 19- декабр) каби халқаро ҳужжатлар тан олинди ва уларга садоқат билан амал қилинмоқда. Ўзбекистон БМТ котибиятининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига доир 21 та декларация, пакт ва конвенцияларга қўшилди.Ўзбекистон Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳужжатларини тан олди ва унинг демократик институт ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси билан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Консти-туциясининг 13-моддасида Ўзбекистонда демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади, деб белгилаб қўйилди. Конституцияда қонунлаштириб қўйилгани-дек, Ўзбекистонда барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий мавқейидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Ўзбекистон Республикасида ягона фуқаролик қабул қилинган, айни вақтда Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. Конституциянинг 7- бобида Республика фуқароларининг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари қуйидагича таърифлаб берилган: • яшаш ҳуқуқи; Download 2.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling