Режа: Ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар


- йил 1- январдан мамлакатда ўлим жазоси бекор қилинди


Download 2.19 Mb.
bet2/13
Sana03.11.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1742304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
5 мавзу

2008- йил 1- январдан мамлакатда ўлим жазоси бекор қилинди, фуқароларни қамоққа олишга санксия бериш ҳуқуқи прокуратурадан судларга ўтказилди. Демак, мамлакатимизда жиноий жазолашнинг энг инсонпарвар ҳуқуқий тизими ташкил этилди.
Ўзбекистон Президентининг 1996- йил 17- апрелдаги фармонига мувофиқ республика ёшларининг „Камолот“ жамғармаси нодавлат хайрия жамоат бирлашмаси сифатида ташкил топган эди.
„Камолот“ жамғармасининг вазифаси ёшларнинг манфаат ва эхтиёжларини ўрганиш, уларни қондириш юзасидан дастурлар тузиш ва давлат кўмагида ҳаётга татбиқ этишдан иборат эди. Аммо „Камолот“ ёшлар жамғармаси бундай вазифаларни бажара олмади, ёшларнинг ҳақиқий маънодаги етакчисига айлана олмади.
Биринчи Президент Ислом Каримов 2001- йил 24- январда Тошкентда бўлиб ўтган ёшлар масаласига бағишланган йиғилишда ёшларнинг чинакам суянчи бўла оладиган янги ташкилот тузиш ғоясини илгари сурди.
2001- йил 25- апрел куни Тошкентда бўлган ёшлар қурултойида ўзини ўзи бошқарадиган нодавлат, нотижорат ташкилоти — Ўзбекистон Республикаси „Камолот“ ёшлар ижтимоий ҳаракати тузилди ва унинг Дастури, Низоми тасдиқланди.
„Камолот“ ёшлар ижтимоий ҳаракатининг асосий мақсади ёшларни бирлаштириш (14 ёшдан 28 ёшгача), соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш, жамиятда муносиб ўрнини эгаллашга кўмаклашиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш йигит-қизларнинг ўз ақл-заковати, куч-ғайратини тўла намоён этиши учун зарур шарт-шароит яратиб бериш, ёш авлоднинг таянчи ва суянчиси бўлишдан иборатдир.
Ўзбекистонда турли жамоат ташкилотлари ҳам фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари турли касб эгалари бўлган ходимларнинг жинси, диний эътиқодлари, ирқий ва миллий муносабатларидан қатъи назар ихтиёрий бирлаштирувчи мустақил оммавий жамоат ташкилоти сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Касаба уюшмаларининг ташкилий тузилиши жаҳон касаба уюшмалари амалиёти андозаларига мос келадиган федерализм, демократия, мустақиллик ва ихтиёрийлик тамойиллари асосида ислоҳ этилди.
Касаба уюшмаларининг қуйидан юқоригача барча органлари уюшма аъзолари томонидан сайланган вакилларнинг йиғилишлари, конференциялари ва қурултойларида сайланади ва улар олдида ҳисоб беради.
Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 1996-йилги маълумотларига кўра, 53 мингга яқин бошланғич ташкилотларига ихтиёрий равишда бирлашган 7,5 миллиондан зиёд аъзоси бор.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси таркибида 21 тармоқ касаба уюшмалари, ҳудудий жиҳатдан эса Қорақалпоғистон Республикаси,12 вилоят ҳамда Тошкент шаҳар касаба уюшмалари Кенгашлари мавжуд.Улар ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида фаолият кўрсатмоқдалар.
Мустақиллик шароитда аёлларни, кўп болали оналарни ҳар томонлама муҳофаза қилишни янада кучайтириш, меҳнаткаш ва ижодкор аёлларни бозор иқтисодиёти билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этишга кенг сафарбар этиш, илм-фан соҳасидаги аёлларнинг имкониятларини янада кенгайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1991- йил 1- мартдаги Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси тўғрисидаги фармойиши билан Хотин-қизлар қўмитаси тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг асосий мақсади жамиятда хотин-қизларнинг ролини ошириш, уларнинг маънавий ва маданий талабларини қондириш, аёлларга ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам бериш, оилани, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, тинчлик ва ижтимоий тараққиёт учун аёлларнинг иштирок этишларини таъминлашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят хотин-қизлар қўмиталари, Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, 38 шаҳар, 170 туман, 14 мингдан ортиқ меҳнат жамоалари ва турар жойларда ташкил этилган хотин-қизлар қўмиталари фаолият юритди.
1996-йил декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Фахрийлар кенгаши „Нуроний“ жамғармасига айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994-йил 16-мартдаги „1941—1945- йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 50 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисида“ги Фармонида Ўзбекистонликларнинг уруш йилларидаги жасоратини ҳамда қурбон бўлганлар хотирасини абадийлаштиришга бағишланган кўп жилдли „Хотира“ китобини нашр этиш вазифаси қўйилди, етарли миқдорда маблағ ажратилди ва барча шарт-шароит яратиб берилди.
Жуда катта меҳнат ва маҳаққатли изланишлар натижасида урушда ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган 450 мингга яқин Ўзбекистонлик жангчиларнинг азиз номлари зикр этилган 34 жилдлик „Хотира“ китоби 1995-йилда, ғалабанинг 50 йиллиги арафасида халқимизга, собиқ жангчиларнинг хонадонларига бепул етказиб берилди.
Шунингдек, у барча музейларга, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги фахрийлар ташкилотларига, кутубхоналарга, олий ўқув юртлари ва илмий-текшириш институтларига, вазирлик ва идораларга, Давлат органлари, ҳокимликлар ва жамоат ташкилотларига ҳамда Москва, Санкт-Петербург, Киев, Минск, Волгоград шаҳарлари музейларига юборилди. „Хотира“ китобида катта тарих, аччиқ ҳаёт ҳақиқати тикланган
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолининг кенг қатламларини бирлаштирувчи 5 мингдан ортиқ жамоат бирлашмалари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари шаклланди ва фаолият кўрсатди.
Шулар жумласига „Маънавият ва маърифат“ жамоатчилик маркази, „Соғлом авлод учун“ ва „Экосан“ халқаро жамғармалари, „Маҳалла“ ва „Наврўз“ хайрия жамғармалари, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш „Улуғбек“ ва „Истеъдод“ жамғармалари,
„Меҳр-шафқат ва саломатлик“, „Болалар“, „Амир Темур“, „Алишер Навоий“, „Абдулла Қодирий“ жамғармалари ва бошқалар киради.
Оммавий ахборот воситалари халққа илмий, ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий билимлар, маълумотлар тарқатувчи манбадир.
Улар таркибига газета ва журналлар, радио ва телевидение ҳамда бошқа ахборот тарқатувчи воситалар киради.
Собиқ Иттифоқ даврида оммавий ахборот воситалари тўла давлат монополиясига олинган бўлиб, коммунистик мафкура қуролига айлантирилган, миллий заминдан узилган эди.
Мустақиллик йилларида оммавий ахборот воситаларига муносабат ўзгарди. Аввало уларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш тадбирлари кўрилди. Ўзбекистон Конституциясининг 67-моддасига кўра, оммавий ахборот воситалари эркин ва қонунга мувофиқ ишлайди. 29-моддасида эса ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги Конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустасно, деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисида 1997-йил 24- апрелда „Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида“ ва „Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида“, 1997-йил 26- декабрда „Оммавий ахборот воситалари тўғрисида“ қонунлар қабул қилинди.
Давлат органлари, муассасалар, ташкилотларнинг мансабдор шахслари сензурани амалга оширганлик, журналистга тазйиқ ўтказганлик, унинг профессионал фаолиятига аралашганлик учун жавобгар бўлишлари қонунан мустаҳкамлаб қўйилди. Оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритишни таъминлашга қаратилган 10 га яқин қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида тузилган Ахборот маркази, Миллий матбуот клуби оммавий ахборот воситаларига моддий жиҳатдан кўмаклашмоқда. Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 1996- йил август ойида оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи ижтимоий-сиёсий жамғарма ташкил этилди.
Республика Президентининг 1997- йил 7- майдаги „Ўзбекистон ижтимоий тараққиётида телевидение ва радионинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида“ ги Фармонига кўра Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоешиттириш қўмитаси Ўзбекистон телерадиокомпаниясига айлантирилди ва унинг жойларда ҳудудий бўлинмалари тузилди.
Бу тадбир Ўзтелерадиокомпаниянинг аҳоли ва жамиятнинг холисона, ҳаққоний ахборотларга эхтиёжини ўрганиш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳатлар ва ўзгаришлар тўғрисида аҳолини, чет эл жамоатчилигини кенг хабардор қилиш соҳасидаги фаолиятини демократлаштириш ва ривожлантиришга салмоқли туртки берди.
Мустақиллик йилларида республика оммавий ахборот воситаларининг сони кўпайди, сифати яхшиланди. 1990-йилда 376 номда газета ва журналлар чоп этилган бўлса, 2010-йилда оммавий ахборот воситалари ва электрон оммавий ахборот воситалари сони 1200 тага етди. 4 та ахборот агентлиги, 55 та нашриёт, 100 га яқин давлат ва нодавлат телерадиостудиялари ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолият кўрсатди.
Кўп миллатли Ўзбекистон Республикасида газеталар, журналлар, теле-радиостудияси 12 тилда - Ўзбек, рус, Қорақалпоқ, тожик, қозоқ ва бошқа тилларда чоп этилади, эшиттирилади. 6 та газета ва 8 та журналда Ўзбек тили билан бирга инглиз, араб, турк, урду, форсий, ҳинд тилларидан фойдаланилади.
Оммавий ахборот воситалари, уларнинг муассислари, мазмуни ва йўналишига қараб бир неча гурушларга бўлинади. Булар давлат томонидан нашр этиладиган; сиёсий партия ва жамоат ташкилотлари, тижорат ва хусусий газета ва журналлардир.Шунингдек, диний ташкилотларнинг газета ва журналлари, адабий-бадиий, ихтисосликка йўналтирилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маданий нашрлар мавжуд
1996- йилда республикамиз АҚШда жойлашган „Интернет“ глобал тармоғи билан боғланди ва жаҳон янгиликларини қабул қилиб олиш ва ахборотлар узатиш йўлга қўйилди.
Интернет тизимидан фойдаланувчилар сафи кенгайиб бормоқда.2003- йилда мамлакатимизнинг ярим миллиондан ортиқ аҳолиси ахборот хизматининг муҳим тури ҳисобланаётган Интернетдан фойдаланган бўлса, 2010- йилда уларнинг сони 6 миллиондан ошди. Шаҳар ва туман марказларида Интернет клублар, Интернет кафелар сони, миллий ахборот сегменти йилдан йилга кўпайиб бормоқда.
2004- йил апрел ойида „ўз“ ҳудудида рўйхатга олинган WЕБ сайтлар сони 2600 тага етди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг WЕБ сайти (WWW. пресс-сервисе. уз) Интернет тармоғида машҳур бўлиб кетди. Ундан мамлакатимиз аҳолиси, шунингдек, жаҳондаги 80 дан ортиқ мамлакат фуқаролари фойдаланмоқдалар.

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling