Режа: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 1-сон БҲмс тўғрисида тушунча
Download 38.03 Kb.
|
МАВЗУ. НАСИБАХОН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиявий ҳисобот таркиби
- Қўшимча ахборотлар (изоҳлар, ҳисоб-китоблар, тушунтиришлар)
Амал қилиш соҳаси
9. Мазкур БҲМС рўйхати мазкур стандартнинг 12-бандида келтирилган умумий мақсадларга мўлжалланган молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланилади. Ушбу стандартдан айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботини тайёрлашда ҳам, консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишда ҳам қўллаш зарур. 10. Мазкур БҲМС қуйидагиларга қўлланилади: 10.1. Ҳисоб сиёсатини шакллантириш бобида — мулкчилик шаклидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектларга; 10.2. Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш бобида — қонунчилик ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки ўз ташаббуси билан молиявий ҳисоботини эълон қилувчи хўжалик юритувчи субъектларга. 11. Мазкур БҲМС банклар, бюджет ва суғурта ташкилотларининг молиявий ҳисоботни тузиш тартибига нисбатан қўлланилмайди. Молиявий ҳисобот таркиби 12.«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги ҳисоботларнинг умумий шаклларидан иборат бўлади: 12.1. Бухгалтерия баланси — 1-шакл; 12.2. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-шакл; 12.4. Пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот — 4-шакл; 12.5. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот — 5-шакл; 12.6. Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар. 13. Даврий (чораклик) ҳисоботлар таркиби йиллик ҳисоботдан ҳисоботлар шакли сонининг камлиги билан фарқ қилиши мумкин. Қўшимча ахборотлар (изоҳлар, ҳисоб-китоблар, тушунтиришлар) 14. Турли хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг кўп қирралилиги ҳисобга олганда, молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларни иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган барча ахборот билан таъминлай олмайди. Шунинг учун йиллик молиявий ҳисоботларга қўшимча равишда маъмурият томонидан тузиладиган молиявий шарҳ киритилиб, унда хўжалик юритувчи субъект молиявий фаолияти ва молиявий ҳолатининг асосий белгилари тушунтириб берилади ва улар дуч келаётган асосий ноаниқликлар баён қилинади. Бу шарҳда хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти натижаларига, фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш учун инвестиция сиёсатига, жумладан жорий даврда ва келгуси даврларда дивидендлар сиёсатига таъсир қилувчи асосий омиллар ёритиб берилади, хусусан: 14.1. Хўжалик юритувчи субъектни молиялаштириш манбалари ва рискларни бошқариш; 14.2. Хўжалик юритувчи субъект ишлаб турган ташқи муҳитдаги ўзгаришлар ва бу ўзгаришларга унинг муносабати ҳамда уларнинг субъект фаолиятига таъсири; 14.3. Фойдаланувчилар қарор қабул қилиши учун бошқа муҳим ахборотлар. 15. Қўшимча ахборотни тақдим этиш. Тушунтиришлар, изоҳлар ва ҳисоб-китоблар хўжалик юритувчи субъект томонидан махсус шаклда ёки эркин шаклда тақдим этилади. Download 38.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling