Муаммоли таълим методлари:
1) тадқиқот усули;
2) эвристик усул;
3) муаммоли вазиятлар яратиш усули;
4) муаммоли баён қилиш;
5) ижодий усул;
6) қисман ижодий усул.
Муаммонинг таркибий қисмлари:
1) маълум билимлар;
2) номаълум билимлар;
3) мавжуд тажриба.
Педагогик муаммо – ҳал қилиниши зарур, бироқ, ҳали ечиш усули номаълум бўлган педагогик характердаги масала.
Муаммоли вазият – талабаларнинг маълум топшириқларни бажариш (масалани ечиш, саволга жавоб топиш) жараёнида юзага келган зиддиятни англаши билан боғлиқ руҳий ҳолати бўлиб, у ҳал этилаётган масала билан боғлиқ янги билимларни излашни тақозо этади.
Муаммоли вазиятларни ҳал қилиш босқичлари:
1. Муаммоли вазиятни яратиш.
2. Вазиятни таҳлил қилиш асосида муаммони қўйиш.
3. Фаразларни илгари суриш.
4. Ечимни текшириш.
Педагогикада муаммоли вазият методи ҳам қўлланилади.
Муаммоли вазият методи – талабаларни муаммоли вазиятга тўқнаш келишини таъминлаш асосида, уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга асосланувчи йўл, Методнинг моҳияти аниқ вазиятни таҳлил қилиш, баҳолаш ва унинг ечими юзасидан қарор қабул қилишдан иборат.
Муаммони қўйиш қуйидаги босқичларда кечади:
1. Муаммони излаш.
2. Муаммони қўйиш.
3. Муаммони ҳал қилиш.
Муаммони қўйиш сатҳи
|
1-сатҳ
|
Ўқитувчи муаммони қўяди ва талабаларни уни ҳал қилишга йўналтиради
|
2-сатҳ
|
Ўқитувчи муаммоли вазиятни баён қилади ва талабаларнинг ўзлари мустақил равишда муаммони шакллантиради
|
3-сатҳ
|
Ўқитувчи муаммони қўрсатиб бермайди, балки унга талабаларни рўпара қилади. Талабалар муаммони англаган ҳолда уни ўзлари шакллантириб, муаммони ечиш усулларини таҳлил қилади
|
Do'stlaringiz bilan baham: |