Режа: Ўзбекистонда аҳоли бандлиги таъминлаш ва реал даромадларни изчил оширилиши бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар


-расм. 2018 йилнинг январь-декабрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аҳоли умумий даромадларининг ўсиш суръатлари(2017 йилнинг мос даврига нисбатан, %)4


Download 44.53 Kb.
bet2/7
Sana08.02.2023
Hajmi44.53 Kb.
#1176924
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Стратегия 6-Мавзу

1-расм. 2018 йилнинг январь-декабрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аҳоли умумий даромадларининг ўсиш суръатлари(2017 йилнинг мос даврига нисбатан, %)4
Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлари бўйича Тошкент шаҳрида (11 млн 728,5 минг сўм) ҳамда Навоий (7 млн 999,5 минг сўм), Бухоро (6 млн 158,9 минг сўм), Тошкент (5 млн 655,7 минг сўм) ва Хоразм (5 млн 320,2 минг сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлари қайд этилганлиги кузатилди. Аҳоли жон бошига даромадларнинг энг қуйи кўрсаткичлари эса Наманган (3 млн 827,2 минг сўм) вилоятида қайд этилди. Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Хоразм вилоятига (14,1%) тўғри келади. Шунингдек, Сурхондарё (13,6%), Бухоро ва Самарқанд (11,7%), Наманган (11,0%), Қашқадарё (10,4%), Андижон (10,1%) вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (10,7%) аҳоли жон бошига умумий даромад кўрсаткичларининг реал ўсиши республика даражасидан юқорини ташкил этган.
Аҳолининг умумий даромадлари ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши асосан умумий даромадлар таркибида 65,0% улушга эга бўлган меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар (ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар) ва 28,6 % ни ташкил этувчи трансфертлардан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.5
Қуйида келтирилган маълумотларга кўра, 2000-2017 йилларда аҳоли жон бошига даромадлар, иш ҳақи ва пенсияларнинг йилдан йилга ўсиб бориш тенденсияларини кузатиш мумкин. Аммо сўнгги йилларда даромадларнинг таркибидаги асосий манбаларидан ҳисобланган иш ҳақи ҳамда пенсияларнинг ўсиш суръатлари пасайган бўлиб, бу ҳолат аҳолининг умумий даромадларига ҳам ўз таъсирини кўрсатган.
1-жадвал
2000-2017 йилларда республика аҳолиси даромадлари, Ўтган давр мобайнида аҳоли жон бошига даромадлар мунтазам равишда ошиб борган ва 2017 йил маълумотлари бўйича даромадлар 2000 йилдаги даражасига нисбатан 13,2 марта реал ошган. Шунингдек, ушбу давр оралиғида ўртача иш ҳақи ҳамда пенсиялар миқдори мос равишда 24,3 ва 18,6 марта ортгани кузатилди.
Ўз навбатида, даромадлар таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг улуши 68,5% ни (2010 йилда 71,6 %), трансферт шаклида олинган даромадларнинг улуши 25,2 % ни (2010 йилда 24,3 %), мол-мулкдан олинган даромадларнинг улуши 4,1 % ни (2010 йилда 2,3 %), шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромадларнинг улуши эса 2,2 % ни (2010 йилда 1,8 %) ташкил этган.

Download 44.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling