Режа: Ўзбекистонда аҳоли бандлиги таъминлаш ва реал даромадларни изчил оширилиши бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар


Download 44.53 Kb.
bet5/7
Sana08.02.2023
Hajmi44.53 Kb.
#1176924
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Стратегия 6-Мавзу

2. Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борисида олиб борилаётган ислоҳотлар.
Мамлакатнмизда ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож тоифаларга кам таъминланганлар, кўп болали онлалар, ногиронлар, ёлғиз қариялар ва бошқалар киради. Ҳар қандай тузум ва жамиятда аҳолининг бундай тоифалари у ёки бу даражада учрайди. Адолатли жамият ҳамиша уларни ҳимоя қилишни ўз зиммасига олади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришганидан кейин кучли ижтимоий сиёсат юритди. Ижтимоий соҳага муҳим эътибор ҳозирги пайтда ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган бўлиб, бу йилги байрам “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури асосида амалга ошириляпти. Чунки Қарорда ушбу Дастурни 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш белгиланган эди. Бу бешта устувор йўналишдан тўртинчисида айнан ижтимоий соҳани ривожлантириш кўзда тутилган. У қуйидагича баён этилган:
Бу борада белгиланган вазифаларни ўқиган ҳар бир газетхон кўз олдида биринчи галда ана шу йўналишлар бўйича мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан ишлар гавдаланади, албатта.
Ўтиш даврининг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган, жаҳонда “Ўзбек модели” деб ном қозонган бешта тамойилнинг тўртинчиси айнан аҳолининг мураккаб демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат юритишдан иборат қилиб белгиланган эди. Ҳатто, мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар моҳияти халқаро экспертлар тарафидан айнан “ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш” деб ҳам номланди. Бу бежиз эмас эди.
Чунки бир ижтимоий-сиёсий тузумдан бошқасига, айниқса, унга моҳиятан тамоман зид бўлган ижтимоий-сиёсий тузумга ўтиш ҳамиша мураккаб кечади. Бу аҳолининг муайян қисми ҳаётида кескин тарзда акс этади. Бир тузумдан иккинчи тузумга ўтаётганда, хусусан, эски ишлаб чиқариш тизими, мавжуд иқтисодий интеграция табиий равишда издан чиқади, уларнинг барини янгидан шакллантиришга тўғри келади. Шунингдек, мулкка эгалик қилишнинг шакли ўзгаради, давлат корхоналари, ҳатто, экин ерлари эгалари ўзгаради, ишчи кучи ҳам бевосита бозор иқтисодиёти қонуниятлари асосида қайта тақсимланади. Демак, ижтимоий ҳимояга мухтожлар сафининг ўзгариб, яъни камайиб-кўпайиб туриши ҳам табиий ҳолдир.
Шунинг учун бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолининг ҳимояга муҳтож қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг кафолатли тизими яратилмас экан, бу оғир ижтимоий мушкулотларга олиб келиши мумкин. Мустақил Ўзбекистонда аввал-бошдан бу борада оқилона йўл тутилди. Шу сабабдан ҳам мамлакатимизда фаол ижтимоий сиёсат олиб борилиши натижасида соғлиқни сақлаш тизимида қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, даволашнинг замонавий технология ва усулларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Давлат томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари ёрдамида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, фан-техника соҳасини тараққий эттириш, ижтимоий эҳтиёжларни қоплаш, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳал этилади. Шу орқали давлат кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож бўлган аҳоли қатламларининг ижтимоий ҳимоялашни таъминлайди, иқтисодиётнинг устувор соҳаларини ривожлантириш чораларини кўради.
Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришни дастурлаштириш – аҳолининг тиббий хизматларга, дори-дармонларга ва санитария-эпидемиологик хизматларга бўлган талабини меъёр даражасида ташкил этишни асослаш ва унинг харажатларини ишлаб чиқишни англатади. Президентимиз томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва ҳаётга татбиқ этилиши ижтимоий соҳадаги муаммоларни босқичма-босқич ҳал қилинишида айни муддао бўлди. Ҳаракатлар стратегиясиниг 4,2 бандида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга доир вазифалар келтирилган. Жумладан, аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини оширишга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг дастлабки бўғинини, тез ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада ислоҳ қилиш; фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш, дори-дармонлар нархларининг асоссиз ўсишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш; аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари пасайишини ва умр узайишини таъминлаш; оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни янада кенгроқ амалга ошириш масалаларини ҳал қилиш бугунги куннинг олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади.9
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги вазифаларни амалга оширишда муҳим дастуриламал ҳужжат вазифасини ўтамоқда. Қарор бирламчи тиббиёт муассасалари жойлашувини оқилона ташкил этиш, уларда кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, патронаж тизимини сифат жиҳатдан тубдан яхшилаш, мамлакатда, унинг ҳар бир ҳудуди ва аҳоли яшаш пунктларида касалланиш даражасини пасайтириш, профилактика ишларини янада яхшилашга қаратилган.
Шошилинч тиббий ёрдамнинг тезкорлигини, технологиклиги ва самарадорлигини тубдан кучайтиришга, аҳолига ўз вақтида малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича даволаш, илмий-методик ва таълим ишларининг бутун комплексини энг юқори даражада ташкил этишга йўналтирилган аҳолига шошилинч тиббий ёрдам бериш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида қатор муҳим йўналишлар белгилаб олинди. Тез тиббий ёрдам кўчма бригадаларини тасдиқланган нормативларга мувофиқ дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва сарфлаш материаллари билан босқичма-босқич таъминлаш, шу жумладан, ушбу мақсадлар учун 2017 йилда молиялаштириш ҳажми камида 2 баравар кўпайтирилиши келтириб ўтилган.10
Мамлакатимизда соғлом, ҳар томонлама етук авлодни тарбиялаш ҳамда саломатлигини таъминлашда таълим ва тиббиёт муассасаларининг ўрни беқиёс. Шу боис ҳам бугунги кунда ушбу соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш масаласига эътибор кучайтирилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давоми сифатидаги чораларни ўз ичига олган.
Мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад таълим ва тиббиёт муассасаларида бюджет жараёнининг шаффофлигини янада ошириш ҳамда унинг устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, бюджетдан молиялаштириш, ҳисоб ва ҳисобот механизмини такомиллаштириш, замонавий ахборот технологиялари ва халқаро эътироф этилган молиявий назорат стандартларини жорий қилиш йўли билан бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва профилактикасига қаратилган давлат молиявий назоратининг ролини тубдан қайта кўриб чиқишга йўналтирилган.
Қарорга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 сентябридан халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларида ва тиббиёт бирлашмаларида марказлаштирилган молия бухгалтерия хизматлари ташкил қилинмоқда. Ушбу хизматларнинг асосий вазифалари қуйи муассасаларнинг харажатлар сметасини тузиш ва ижросини таъминлаш, иш ҳақларининг ҳисобланиши ва тўланишини назорат қилиш, зарур бўлган моддий қийматликлар ва хизматларни харид қилиш, шунингдек, муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобининг юритилишини таъминлаш, уларнинг фаолият соҳаси бўйича товарлар сотиш, хизматлар кўрсатишдан тушадиган даромадларини иқтисодий таҳлил асосида мониторинг қилиб боришдан иборат қилиб белгиланган.11
6-расм. Даволаш профилактика муассасалари сони12
Фикримизча, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қарорлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ижтимоий соҳанинг тубдан ўзгаришини ва соғлиқни сақлаш муассасалари молиявий ресурсларини бошқариш жаҳон талаблари даражасига чиқишини таъминлайди.
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Мазкур Фармонда Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилган.
Шунингдек, мазкур Фармоннинг яна бир аҳамиятли тамони шундаки, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича «Мўътабар аёл» кўкрак нишони жорий этилди. Бу нишон жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларнинг раҳбатлантириш мақсадидаБу ҳам юртимизда аёлларга бўлган ҳурматнинг белгиси ҳисобланади.
218 йил давомида республика ФҲДЁ бўлимлари томонидан 773 минг 520 нафар болаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди, 331 минг 379 та никоҳ қайд этилиб, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар ўз эгаларига топширилди.
Шунингдек хотин-қизлар қўмиталари, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари бошқа мутасадди идоралар ҳамкорлигида оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларни яхшилаш, никоҳдан ажралишларни олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, намунали оилаларни тарғиб қилиш ишлари мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.
Шу билан бир қаторда коллеж ва лицей ҳамда умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари билан психолог, тиббиёт ходимлари, диний уламолар иштирокида 4 минг 134 маротаба “Ёш оила қурувчилар мактаби” ўқув курслари ўтказилиб, унда 184 минг 062та иштирокчилар қатнашди.
Шунингдек, иштирокчи ёшларга оила қадриятлари, оиладаги масъулият, унинг ҳуқуқий асослари ва тиббий саводхонлик ҳақида тушунчалар берилди.
Бундан ташқари 3 минг 433 маротаба хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ва “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази ходимлари билан ўқув машғулотлари олиб борилиб, унда 118 минг 498та иштирокчи қатнашди.
Аниқроқ қилиб кўрсатадиган бўлсак, 5 минг 826 маротаба МФЙларда, 1 минг 256 маротаба корхона ва муассасаларда, 1 минг 729 маротаба таълим муассасаларида, ўқув-семинарлар ташкил қилиниб маърузалар ўқилган, 812 маротаба радио ва телевиденияларда кўрсатувларда чиқиш қилиниб, 665 маротаба босма нашрларда мақолалар берилган, шунингдек барча ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда 3 минг 502 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган.
Ажримлар натижасида 24 минг 499 та вояга етмаган ёш болалар ёки ота ёки онанинг тўлақонли меҳри ва қаровидан маҳрум бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сонли ”Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифа ва тадбирларни бажариш юзасидан қабул қилинган “Қўшма кўрсатма”нинг 4-бандига асосан “2019 йилнинг 1-июлига қадар қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш нуқтаи назаридан тўлиқ хатловдан ўтказилиши, унинг натижасида туғилганлик, ўлим ҳолатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ манзилли қайд этилишини таъминлан иши белгиланган”лиги сабабли барча тадбирлар амалга оширилган, ушбу тадбирлар натижасига кўра фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмаган ота-оналарга 16 минг 364 туғилиш, ноқонуний оила куриб яшаётган эр-хотинларга 15 минг 371 никоҳ, ҳамда ўз вақтида ўлим гувоҳномаси олинмаган вафот этганларнинг яқинларига 1902 та ўлим гувоҳномаси расмийлаштирилиб, тақдим этилди.
Шунингдек, Республикамиза Хотин-қизлар фаолиятини такомиллаштириш борасида “Қизларжон” клуби ташкил этилди. Мазкур клуб Республикамиздаги барча таълим муассасалари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда ёш қизларнинг маънавиятини юксалтириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоатчилик асосида “Қизларжон” клублари ташкил этилган.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тўгараклар фаолиятини мувофиқлаштириш ва такомилаштириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича 2018-2019 ўқув йилида "Қизларжон" клубларининг ягона режаси худудларга ижро учун йўналтирилди.
Клублар фаолиятининг асосий мақсади қизларни одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларни оилага тайёрлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, кийиниш ва муомала маданиятини, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини юксалтириш, онги ва қалбини турли ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган.
"Қизларжон" клуби фаолияти орқали фаол ва иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг халқимизнинг одоб-ахлоқ меъёрлари, миллий қадриятларимиз ҳамда истиқлол ғояларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, турли ёт ғоялар, "оммавий маданият" таъсирига тушиб қолишларининг олди олинмоқда.
Машғулотларда талаба ва ўқувчи қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, пазандалик, бичиш-тикиш сингари рўзғор юмушларини, шунингдек, гигиена ва соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилиш, мустақил ҳаётга тайёргарлик борасидаги билим ва кўникмаларни пухта ўзлаштириб олишлари учун зарур шароитлар яратилган.
Клуб етакчилари томонидан "Тенгдош-тенгдошга" шиори остида олиб борилаётган тарғибот ва тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу билан ҳар бир қиз илғор ўқувчилар сафида юришга, ўқишда, жамоат ишларида фаол бўлишга интилмоқда.


3. Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилишдаги устувор вазифалар.
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси учун сифатли ва замонавий уй-жойлар қуриш ҳамда аҳолини кенг кўламли уй-жойлар билан таъминлаш долзарб вазифа сифатида қуйилмоқда. Уй-жойлар қурилиши натижасида ўз шахсий хонадонига эга бўлиш халқимизда азалдан қадрият даражасига кўтарилган. Бунда уй-жойга шунчаки кўчмас мулк ёки вақтинчалик бошпана эмас, балки ватан ичидаги мўъжаз ватан сифатида муносабатда бўлинади. Шу боис, ҳам юртимиздаги ҳар бир оила моддий шароити, ижтимоий аҳволи ва даражасидан қатъи назар ўз шахсий уйига эга бўлишини истайди.
Бу борада, мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, “Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг ғоят муҳим йўналиши бўлган ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси ҳам босқичма-босқич таъминланмоқда”13-деб таъкидланди.
Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармонига кўра, 2017-2021 йилларда республикамизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари белгилаб берилди. Бевосита давлат раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқининг талаб ва истакларини инобатга олиб, 2017 йилда имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришилди.
Уй-жой қурилиш борасида Уй-жой Кодексида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонларида, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида, соҳа бўйича илмий-тадқиқот олиб борилаётганлиги ҳам ушбу мавзунинг янада долзарблигини акс эттиради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги "2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2728-сонли қарорида жорий йилда ёш оилаларнинг, эскирган уйларда яшовчиларнинг ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифалардаги фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш юзасидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ Тошкент шаҳрида ва республиканинг бошқа шаҳарларида майдони 554,8 минг квадрат метр бўлган 191 та кўп квартирали уйлар қурилиши ва реконструкция қилиниши амалга оширилмоқда14.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уйжойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Мазкур қарор ижроси қишлоқ аҳолисининг кенг қатлами учун замонавий ва шинам уйлардан фойдаланиш даражасини тубдан оширишга, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга ва қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда15.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3350-сонли қарори ва мазкур масалага доир қатор ҳужжатлар бу соҳадаги ишларни самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда16.
Кейинги йилларда республикада қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқда муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш бўйича кўламли ишлар амалга оширилди. Фақат 2009-2016 йилларда қишлоқ жойларда 1308 турар жой массивида умумий майдони 9 миллион 573 минг квадрат метр бўлган 69 557 та шинам уй-жой қурилди. Қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди17.

Download 44.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling