Режа: Ўзбекистонда аҳоли бандлиги таъминлаш ва реал даромадларни изчил оширилиши бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар


Расм-2. Ўзбекистон Республикасида 2010-2017 йилларда аҳоли умумий даромадларининг таркиби, %.6


Download 44.53 Kb.
bet3/7
Sana08.02.2023
Hajmi44.53 Kb.
#1176924
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Стратегия 6-Мавзу

Расм-2. Ўзбекистон Республикасида 2010-2017 йилларда аҳоли умумий даромадларининг таркиби, %.6
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган мақсадли чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида аҳолининг кичик тадбиркорликдан олинган даромадларнинг улуши 2017 йилда 55,7 % ни ташкил этди (3-расм).


Расм-4. Ўзбекистон Республикасида аҳоли умумий даромадлари таркибида, кичик тадбиркорликдан олинган даромадлар улуши, %.
Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш хақининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан энг юқори ўсиши иқтисодий фаолият турларининг ахборот ва алоқа (33,8% га), саноат (30,6% га), банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятларида (29,9 % га), қурилиш (29,2% га) кузатилди.
Ўртача иш ҳақининг юқори миқдори иқтисодий фаолият турларининг банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида - 3 500,5 минг сўм (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 92,1 %га юқори), аҳборот ва алоқада - 3 347,5 минг сўм (83,7 % га), саноатда - 2 731,1 минг сўм (49,9 % га), ташиш ва сақлашда - 2 507,4 минг сўм (37,6 % га), қурилишда - 2 297,3 минг сўм (26,1 % га) кузатилди (2-расм).
4-расм. Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи (2018 йил январь-декабрь)7

Республика бўйича ўртача реал ҳисобланган иш ҳақи 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 1 550,4 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 6,4 % га ўсди.


Сўнги йилларда ҳукуматимиз томонидан аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини янада ошириш, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар, иш ҳақи ва пенсиялар изчил равишда ўсиб боргани яққол намоён бўлмоқда.
Ҳамма овқатланиши, кийиниши, коммунал ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаши, зарур дори-дармонларни харид қилиши лозим ва ҳ.к. Буларнинг бари маҳсулотлар саватчасини бутлаш учун асос ҳисобланади. Унинг маълумотларидан, ўз навбатида,тирикчилик учун зарур энг кам миқдорни(истеъмол саватчасининг қиймат баҳосини) белгилаш учун фойдаланилади.8

Download 44.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling