Режа: Ўзбекистонда тиббиётни замонавий ташкил этиш вазифалари
Download 245.86 Kb. Pdf ko'rish
|
11.Тиббий хизматни ривожлантириш
2. Тиббий хизмат аҳволи Инсонларга муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, аҳоли соғлиғини сақлаш масаласи давлатимиз ва жамиятимизнинг доиймий диққат марказида бўлиб келмоқда. Тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш, аҳоли соғлиғини ҳимоялаш масаласини бугунги замон талаблари даражасига кўтариш мақсадида мамлакатимизда доимий миқиёсда махсус дастур амал қилмоқда. Жумладан, замоновий соғлиқни сақлаш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш соғлом авлодни тарбиялаш, тиббий хизмат сифатини кескин ошириш бўйича олиб бораётган ишлар талайгинадир. Айни пайтда бу соҳда қўлга киритилган ютуқлар билан бирга, ҳали бери ечилмаган ўткир муаммо ва нуқсонлар борлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Уларни бартарф этиш, бу борада тараққий топган давлатлар даражасига эришиш таъкидлашимиз жоиз. Албатта, аҳолимизнинг соғлиғини сақлаш ва даволашда давлатимиз ва жамиятимиз олдидида турган вазифалар, давлат бюджет ва харажатларини белгилашди етарли даражада маблағ ажратиш, тегишли идора ва ташкилотларнинг маъсулиятини ошириш, бу соҳага алоҳида эътибор бериш ўз йўли билан ҳал этилади. Биргина 2010 йилнинг ўзида стационар тиббиёт муассасаларида қўшимча 1630 та даволаниш ўрни ташкил қилинди. Бу кўрсатқич 2009 йилга нисбатан 2,5 баробар кўп демакдир. 2010 йилда соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб қувватлаш мақсадида 2 трилион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди. Соғлиқни сақлаш тизимини амбулатор – поликлиника бўғинининг мустахкамланиши туфайли беморларнинг шифохоналарда ётиб даволаниш даражаси ҳар 100 кишига нисбатан камайиб, 1990 йилдаги 24,6 кишидан 2010 йилда 16,7 кишига тушди ва беморнинг касалхонада даволаниши ўртача 14,8кун ўрнига 8,3 кунга тўғри келмоқда. 2010 йилда мамлакатимизда тиббиёт фанинингш энг илғор ютуқлари асосида кескин ва кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими яратилди. Шошилинч тиббий ёрдам тизимини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун 11,5 миллиард сўм ва 61,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредитлар сарфланди. Ахолига юқори сифатли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида, Республика махсус ихтисослаштирилган марказлари ташкил этилди ва фаолияти йўлга қўйилди. И.А.Каримов 2011 йил 21 январ Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузасида қуйидагиларни таъкидладилар: “Ҳозирги кунда мамлакатимизда сифат жихатдан янги, энг юксак талабларга жавоб берадиган Республика ва вилоятлар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш марказларини ўз ичига олган тиббиёт муассалари тармоғи шакллантирилди”. Шу билан бирга перинатал марказлар тармоғи ҳам жадал ривожланмоқда. Ўтган йил давомида юртимизда 11 та перинатал марказ ташкил этилди. 2010 йилда уларда 158 минг нафардан ортиқ яъни 2000 йилга нисбатан 10 баробар кўп она ва бола тиббий кўрикдан ўтказилди. Бунинг натижасида кейинги 10 йилда мамлакатимизда оналар ўлими коэффицентти 33,1 промилледан 19,7 промиллега, болалар ўлими коэффициенти эса 18.9 промилледан 10,1 промиллега тушди. Туғма ва ирсий касалликлар билан туғиладиган болалар сони қарийиб икки баробар қисқарди. Шу йилларда ахолининг юқумли касаликлар, жумладан сил, гепатит каби оғир турдаги ва бошқа касалликларга чалинишиниинг умумий даражаси анча пасайди. Бундай натижаларга эришишда шифокорлар ва тиббиёт ходимлариниг мехнати ходимларининг рағбатлантиришни кучайтириш, уларнинг касб тайёргарлиги даражасини ошириш, мамлакатимиз фармацевтика саноатини жадал ривожлантиришга қаратилган чора тадбирлар ҳам мухим омил бўлмоқда. Биргина 2010 йилни ўзида 32 номдаги янги дори препаратларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди ва бу 2009 йилга қараганда 23 % га кўпдир. 2010 йилда стационар тиббиёт муассаларини қўшимча равишда 1 минг 630 та ёки 2009 йилга нисбатан қарийб 2,5 марта кўп даволаниш ўринлари фойдаланишга топширилди. Хисобот даврида соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш учун жами 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди, бунинг 1 триллион 700 миллиард сўми бюжет маблағларидандир. Download 245.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling