Режа. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари


Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи


Download 32.7 Kb.
bet2/5
Sana30.04.2023
Hajmi32.7 Kb.
#1412163
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи.

Илмий тадқиқотларда Ўрта Осиё тарихи ва маданияти бўйича турли типдаги даврлаштиришлар қўлланилади. Ижтимоий-иқтисодий даврлаштириш ижтимоий тузум характеридан келиб чиқади. Булар: ибтидоий-жамоа, қулдорлик, фео
дал, капиталистик, социалистик, демократик. Уларнинг Ўрта Осиё тарихида қўлланилиши мақсадга
Мувофиқ эмас. Ўрта Осиё тарихига тўғри келадиган янги даврлаштиришни ишлаб чиқиш тарихчилар олдига қўйилган вазифадир.
Археологик даврлаштириш асосий меҳнат қуроллари нимадан ясалганлигига асосланади. Булар: палеолит, мезолит, неолит, энеолит, бронза, темир. Улар, ўз навбатида, босқичларга бўлинади. Масалан, палеолит даври қуйи палеолит, ўрта палеолит, юқори палеолитга бўлинади.
Юқоридагилардан ташқари давлат ва сулола номидан келиб чиқадиган давлат-сулолавий даврлаштириш ҳам мавжуд. Масалан: аҳомонийлар, салавкийлар, юнон-бақтрия, кушон ва бошқалар.
Тарихий хронологик нисбий даврлаштириш умумий тушунчаларга асосланиб, катта хронологик даврларни ўз ичига олади: энг қадимги, архаик, антик, илк ўрта асрлар, ўрта асрлар, сўнгги ўрта асрлар, янги, энг янги даврлар.
Тарихий маданий даврлаштириш ҳукмрон (асосий) маданият белгисига қараб аниқланади. Масалан: эллинистик давр. Этник даврлаштириш асосида қабилавий мансубликка асосланган даврлаштириш ётади. Масалан: сак, эрон, эфталит, турк, араб, ўзбек даврлари.
Диний даврлаштириш асосида у ёки бу даврда ҳукмрон бўлган дин, эътиқод ётади. Масалан: оташпарастлик, буддавийлик, мусулмон даврлари. Ўрта Осиё тарихини мусулмон динигача ва мусулмон даврларига бўлиш фанда кенг тарқалган. Бу ўзига хос қадимги ва илк ўрта асрлар даврини ўрта асрлар давридан ажратиб турувчи белги сифатида ҳам қабул қилинган.
Булардан ташқари Ўрта Осиё тарихида локал даврлаштиришлар ҳам қўлланилади. Масалан: Ўрта Осиёнинг жануби учун Кушон, Ўрта Осиёнинг марка
зи ва шимоли учун Қанғуй даврлаштиришлари қўлланилади.
Мустақиллик йилларида тарихий воқеаларни ўрганиш қандай илмий-назарий методологик асосларга таянишининг аҳамияти жуда катта. Шўролар ҳокимияти даврида тарихни ўқитиш ва ўрганиш ишлари марксистик методологияга бўйсундирилган эди. Ҳар қандай воқеани ёритишга комфирқа мафкуравийлиги, партиявийлик, синфийлик нуқтаи назаридан ёндошилди. Оқибатда кўпгина тарихий воқеа-ҳодисалар сохталаштирилди, ўтмиш қораланди, маънавий меросимиз, миллий қадриятларимиз ҳақоратланди. Бу борада мамлакатда ҳукмрон бўлган тоталитар тузумнинг салбий роли катта бўлди. Тарих тоталитар тузум хизматкорига, тарғиботчи ва ҳимоячисига айлантирилган эди.
Кишилик жамиятининг тарихий воқеа, ҳодисаларни ўрганишнинг муҳим назарий-методологик асосларидан бири жамият тараққиёти қонунларини очиб берувчи диалектик методдир. Инсон ҳаёти, жамият тараққиёти диалектик жараёндир. Диалектика олам ягона ва яхлит, унда содир бўладиган ҳодисалар, воқеалар умумий ва ўзаро боғланишда, узлуксиз ҳаракатда, зиддиятли тараққиётда бўлади, деб таълим беради. Диалектик методология ҳар қандай мамлакат тарихини жаҳон халқлари тарихи билан боғлиқ ҳолда ўрганишни тақозо этади. Негаки ҳар бир халқ, давлат тарихда миллийлик, ўзига хос бетакрор хусусиятлари билан бирга жаҳон тарихи, бутун инсоният тараққиёти билан умумий боғланишдадир. Шундан келиб чиқиб Ўзбекистоннинг энг янги тарихини дунёда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисалар боғлаб ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Маънавиятини тиклаши, туғилиб ўсган юртида ўзини бошқалардан кам сезмай бошини баланд кўтариб юриши учун инсонга, албатта, тарихий хотира керак. Тарихий хотираси бор инсон иродали инсон. Ким бўлишидан қатъий назар, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай инсонларни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни хушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди”. Ўзбекистоннинг Биринчи
Президенти И.Каримовнинг бу сўзлари комил инсонни тарбиялашда Ватан тарихини холисона ва ҳаққоний ўрганиш нақадар муҳим эканлигининг далилидир.
Дарҳақиқат, тарих хотираси инсон тараққиётига кучли таъсир ўтказади, миллий ғоянинг шаклланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Миллий онг, миллий тафаккур халқ тарихи, унинг ривожланиш босқичларини нечоғли ўрганиш, ундан сабоқ чиқариш билан боғлиқ. Улуғ алломалар айтганидек, тарих инсонни истиқболга даъват этади, улкан яратувчиликни рағбатлантиради. Зотан, унинг улуғ мураббийлик, тарбиячилик, йўналтирувчилик қудрати ҳам худди ана шунда.

Download 32.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling