Режа. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари


Download 32.7 Kb.
bet1/5
Sana30.04.2023
Hajmi32.7 Kb.
#1412163
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Мавзу (2)


1-мавзу. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети,
мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари


Режа.

  1. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари.

  2. Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи. Баркамол инсон тарбиялашдаги фаннинг ўрни.

  3. Фанни ўрганишнинг назарий-услубий асослари.

  4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг маънавий етук шахсни тарбиялашда тарихий хотиранинг ўрни ва сабоқлари тўғрисидаги фикрлари.



1. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари.
Ўзбекистон тарихи шу она-заминимизда ўтмишда яшаган халқларнинг ҳаёти ва уларнинг ривожланиши жараёнида содир бўлган ўзгаришлар, воқеалар, уларнинг турмуш тарзи, иқтисоди, маданияти ва шу кабиларни тўлалигича ўрганадиган фандир. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани эса Ватанимиз мустақиллигини қўлга киритиш арафасидан бошлаб то мустақилликнинг хозирги кунигача босиб ўтган йўли, республикани ривожлантириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, умумий қилиб айтганда жамиятнинг барча соҳаларида содир бўлган ўзгаришларни ўрганадиган фан ҳисобланади.
Шундай қилиб, бизнинг онгимиздан ташқарида ва бизнинг онгимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган борлиқ, воқелик ва мустақиллик йилларида Ўзбекистонда содир бўлган ҳодиса ва жараёнлар Ўзбекистон энг янги тарихи фанини ўрганиш обектидир. Ўзбекистон тарихи фақат турли билимлар тарзидаги фан эмас, балки бир неча асрлар давомида тўпланиб келган ўзаро ички қонуниятлар билан чамбарчас боғланган билимлар тизими сифатидаги фандир. Шу маънода у ўзининг ўрганиш обекти ва предметига эга бўлган мустақил фандир.
Ўзбекистоннинг мустақилликни қўлга киритиш арафасидан бошлаб то шу кунларгача бўлган даврда жамият ҳаётида содир бўлган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий-маънавий соҳалардаги ўзгаришлар, ислоҳотлар жараёни Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанининг предмети ҳисобланади


. Ўзбекистоннин энг тарихи фани дунёда энг қадимий ва бой тарихга эга бўлган ўзбек халқининг мустақиллик йилларидаги тарихий ва маънавий тараққиётини ўрганувчи ва ўргатувчи фандир.
Фанни ўқитишнинг мақсади – мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида юз берган муҳим ўзгаришлар, туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кўрсатиш ва жамият ҳаётида талабанинг ўрнини, ўзлигини англатишдан иборат.
Фанни ўқитишнинг вазифалари – мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни ҳамда мустақиллик йилларида давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳамда бошқа соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талабаларга тушунтириб бериш, уларни Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий ғурурни шакллантиришдан иборат.




  1. Download 32.7 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling