Режа. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари
Download 32.7 Kb.
|
1-Мавзу (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса қилиб айтганда, илмийлик, холислик, тарихийлик методлари тарихни ёритишнинг асосий калити ҳисобланади
- Ахсикент – буюк тарихимиз кўзгуси
- Тарихни билиш ва уни ўрганиш, ота-боболаримиздан қолган бой меросни асраб-авайлаш, ёшларда миллий ғурурни, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга бўлган эътибор Президент Ш.Мирзиёевнинг
- 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам ўз аксини топган. “О
- Фанлар академиясининг Археология ва Санъатшунослик институтлари фаолиятини, олий ўқув юртлари ва музейлардаги археологик изланишларни чет эллик ҳамкорлар билан бирга ташкил этиш зарур.
Тарихийлик методологияси халқнинг ўтмишини, ҳозирги замон ва келажагини ягона табиий-тарихий жараён деб, ўтмиш ҳозирги замонни тайёрлайди, ҳозирги замон келажакни яратади, деган тараққиёт қонуни асосида қарайди. Инсоният ана шундай умумий йўлдан борар экан, истиқболда порлоқ ҳаёт қурмоқчи бўлган авлод тарих фани орқали ўз ўтмишини яхши билмоғи лозим. Ўтмишни, аждодларимиз тарихини қанчалик яхши билсак, англаб етсак, ҳозирги замонни, мустақиллигимиз мазмунини шунчалик мукаммал тушунамиз, келажакни тўғри тасаввур этамиз. Шунингдек, ҳозирги замонни бугунги авлоднинг бунёдкорлик фаолиятини тўғри идрок этиш ўтмишни, тарихимизни чуқур англашга кўмаклашади.
Тарихий жараённи ўрганишда ижтимоий ёндашув тамойилига риоя этиш зарур. Ижтимоий ёндашув методологияси тарихий жараёнларни аҳоли барча табақаларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўрганишни тақозо этади. Воқеаларни алоҳида бир ижтимоий табақа манфаати нуқтаи назаридан туриб таҳлил этиш, ёритиш бир томонлама ёндашув бўлиб, у тарихни сохталаштиради, тўғри хулосага олиб келмайди. Ижтимоий ёндашув тамойили давлат арбобларининг, сиёсий кучлар, партияларнинг тарихий тараққиёт даражасига кўрсатган ижобий ёки салбий таъсирини, жамиятни у ёки бу йўлдан ривожланишидаги ролини билиб олишда муҳим аҳамиятга эгадир. Хулоса қилиб айтганда, илмийлик, холислик, тарихийлик методлари тарихни ёритишнинг асосий калити ҳисобланади. 4.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг маънавий етук шахсни тарбиялашда тарихий хотиранинг ўрни ва сабоқлари тўғрисидаги фикрлари. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон тарихини холисона татқиқ этишга, буюк аждодларимиз қолдирган бой меросни асраб-авайлаш ва ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. Зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларни қайтадан тиклаш, у жойларда ободонлаштириш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Бу соҳада олиб борилаётган ишларга сўнги йилларда ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 30 июнда “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилди. Жамоатчилик кенгаши қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгиланди: Ўзбекистоннинг энг янги тарихини замонавий назарий-методологик, фанлараро ёндашувларга, тарихийлик ва холислик тамойилларига асосланган ҳолда тизимли ўрганишни ташкил этиш, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича долзарб муаммоларни ишлаб чиқиш, шунингдек, буюк тарихий-маданий меросга эга бўлган ва жаҳон цивилизациясининг ривожига улкан ҳисса қўшган ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунига баҳо беришда бир ёқлама ёндашувларга, ақидапарастликка йўл қўймаслик ишларини мувофиқлаштириш; демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг «ўзбек модели» моҳияти ва мазмунини, жамиятда барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни сақлаш бўйича кенг кўламли ишларни, ҳозирги дунёда Ўзбекистоннинг роли ва ўрнини чуқур ўрганиш ва яққол очиб бериш; илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини тайёрлаш ва чоп этиш ишларини мувофиқлаштириш, уларда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини умумжаҳон ва минтақавий жараёнлар билан, шунингдек, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида шаклланган халқлар ва давлатлар цивилизациясининг тарихий-маданий мероси билан узвий боғлиқ ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш; Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича илмий, ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, ўқув дастурлари мониторингини олиб бориш, ушбу соҳада илмий-тадқиқот, ўқув-методик ишларнинг сифатини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш; фуқароларда тарихий хотира, миллий ўзликни англаш, юксак маънавият, халқнинг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантиришга йўналтирилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали ошириб боришга кўмаклашиш; Ўзбекистон тарихи бўйича замонавий чет эл илмий ва ўқув адабиётларини ўрганишга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳозирги Ўзбекистоннинг тарихий ўтмиши, социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши, мамлакатда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар тўғрисидаги холис ахборотни кенг халқаро жамоатчиликка етказиш. Белгиланган вазифаларни ижорисини таъминлаш мақсадида кейинги йилларида олимлар томонидан “Буюк ва муқаддас, мустақил диёр”, “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи: назарий-методологик асослари, ўрганиш тажрибаси, манба ва услублар”, “Ўзбекистон ёшлари ижтимоий-маданий ислоҳотлар жараёнида”, “Ўзбекистоннинг энг янги тарихидан лавҳалар”, “Фарғона водийси шаҳарларида иқтисодий трансформация жараёнлари (1991-1996 йиллар)” каби қатор тўплам ва монографияларнинг нашр этилиши Ўзбекистоннинг энг янги тарихига оид амалга оширилган қатор илмий-тадқиқот лойиҳалар натижаси, дейиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонида халқ манфаатларини ўйлаб олиб борилаётган сиёсатида тарих фанига алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг мамлакатимиздагидек бой тарих, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак. Бу марказга келган одам тарихимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши, катта маънавият олиб кетиши зарур, - деб таъкидлайди давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази қурилиш ишлари билан танишиш чоғида. “Ахсикент тарихини илмий асосланган ҳолда чуқур ўрганиш, аждодларимизнинг асл ўтмиши ҳақида маълумотларни тўплаш ва ёш авлодга сингдириш бўйича тизимли ишларни олиб бориш керак. Ахсикент – буюк тарихимиз кўзгуси. Боболаримиз яшаган, қаҳрамонлик кўрсатган бу манзилда тарихимизни тиклаш учун жуда катта манба, ўтмиш далиллари бор. Биз шу пайтгача фақат машҳур шаҳарларимиз тарихини ўргандик, бундай жойларга эътибор қилмадик. Маънавиятимизни юксалтирмоқчи бўлсак, ёшларимизни ота-боболаримизнинг асл меросидан баҳраманд этиб улғайтиришимиз, халқимизга етказишимиз керак” – деб таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2019 йил 28 февраль куни Наманган вилоятининг Ахсикент туманига ташриф чоғида. Давлат раҳбари Ахсикент – очиқ осмон остидаги музейнинг ташкил қилиниши ҳақида кўрсатмалар берди. Шу ўринда Ахсикент ёдгорлиги тарихига бир назар ташлаш ўринли деб ўйлаймиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан Наманган вилоятининг Ахсикент туманида жойлашган Ахсикент ёдгорлиги худудида 2018 йилнинг иккинчи ярмидан “Очиқ осмон остида музей” ташкил қилиш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, 2019 йил февраль ойининг охирларида жаҳон стандартлари даражасидаги музей ташкил этилди. Бу шаҳристон ичида жойлашган 8 та объект бўлиб, улар турар жой, ишлаб чиқариш, ер ости суви йўллари, водопровод ва 1,5 минг йиллик маданий қатламларни ўз ичига олган мажмуадан иборатдир. Ахсикент – Фарғона водийсидаги энг катта археологик ёдгорлик ҳисобланади. Ушбу қадимий шаҳар милоддан аввалги III-II асрларда барпо этилган бўлиб, 5,5 метрли мудофаа деворлар билан ўралган ва майдони 50 гектардан зиёдроқ жойни эгаллаган 1621 йилги зилзилада вайронага айланган. Хитой тарихшуносларининг манбаларида Фарғона шаҳри номини хитойчага таржима қилиб “Юан”, водий номини эса “Да Юан” (Катта Фарғона) деб, тилга олинади. Шаҳар топографик нуқтаи назардан 3 қисмдан иборат бўлган: арк, ички ва ташқи шаҳар. Милоддан аввалги 128-127 йилларда иқтидорли хитой дипломати Чжан Цян Фарғона давлатида бўлиб, юртни подшо, 2 та маслаҳатчиси ва оқсоқоллар кенгаши (парламент) ёрдамида бошқаради – деб ёзади. Унинг Хитой императорига йўллаган мактубида Фарғонанинг узуми, ундан тайёрланган ажойиб ичимлиги ва самовий тульпорлари хақида батафсил маълумот берилган. Ушбу шаҳар қадимги Фарғона давлатининг пойтахти, сиёсий, маданий, иқтисодий маркази ҳамда Буюк ипак йўлининг асосий кентларидан бири бўлган. Ер ости сув иншоотининг мавжудлиги ва шаҳар мудофаа учун қулай географик ҳудудда жойлашгани Ахсикент шаҳарсозлигидаги ўзига хос жиҳатлар ҳисобланади. Бу ерда ўз даврида шишасозлик, кулолчилик, темирчилик, қуролсозлик каби ҳунармандлик турлари ривожланган. Қўрғон VII-X ва XV асрнинг иккинчи ярмида Фарғона давлатининг пойтахти вазифасини ўтаган. Шаҳар Арк, ички ва ташқи шаҳардан иборат бўлган. Археологлар томонидан темирчилар устахонаси, X-XIII асрларга оид ҳаммом қолдиқлари, аскарлар хоналари, жомеъ масжиди, мудофаа деворлари, ер ости ирригация тармоқлари, ҳунармандлар маҳалласи, ҳукмдор қароргоҳи – Арк қазиб ўрганилган. Президентимиз топшириғи асосида 2017 йил октябрдан Ахсикент тарихий ёдгорлигини асраб-авайлаш ва тадқиқ этиш, унинг ҳаққоний тарихини яратиш бўйича ишлар бошланди. “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ташкил этилди. Қисқа вақт мобайнида Ахсикентни туризм манзилига айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Мазкур ёдгорлик Наманган вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис уни асраб-авайлаш, сайёҳларни жалб этишда ундан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимиз ва хориждаги сайёҳлик кўргазмаларида Ахсикент шаҳри ҳақида ҳам тақдимотлар ўтказилмоқда. Бунинг самарасида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ўртасида тарихий ёдгорликка қизиқиш ортиб бормоқда. Ҳозирга қадар Бельгия, Австрия, Япония, Жанубий Корея, Россия, Эрон, Покистон, Ҳиндистон каби давлатлардан сайёҳлар ташриф буюрди. Қадамжони тадқиқ этиш, унинг жозибадорлигини ва сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида махсус концепция ишлаб чиқилган. Ахсикентнинг қадимий довруғини тиклаш мақсадида рамзий дарвоза ўрнатилади. Бобур ва Умаршайх Мирзонинг Камолиддин Беҳзод томонидан ишланган асл суратлари нусхалари асосида уларнинг ҳайкали бунёд этилади. Шунингдек, бу ерда музей ишга туширилади. Сайёҳлар учун Сирдарё бўйлаб қайиқларда сайр қилиш имконияти яратилади. Шунингдек, туяда кўҳна шаҳарни томоша қилиш йўлга қўйилади. Қисқача айтганда, Ахсикент сайёҳлик манзилига айланиши учун барча шароитлар, зарур инфратузилма яратилади, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилади. Шавкат Мирзиёев мажмуада қадимий тарихимизни тараннум этувчи фестиваль ўтказиш, Наманган давлат университетида археология таълим йўналишларини очиш бўйича тавсиялар берди. Тарихни тарихий объектларда ўқитиш, мактаб ва университетдаги амалий машғулотлар ва дарсларниг айримларини шу ерда ўтиш зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2019 йил 19 март куни видеоселекторда ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, буюк мутафаккирларимизнинг бадиий, адабий, тарихий, диний ва илмий меросини ўрганиш, уларнинг жаҳон тамаддуни тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасини тарғиб этиш ёшларнинг дунёқарашининг ўсишига, илм-фанга қизиқишини ошишига хизмат қиладиган муҳим вазифалардан биридир. Инновацион тараққиёт йўлини танлаган давлатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар даврида ҳали ўрганилмаган, узоқ вақтлар давомида аҳоли қўлида сақланган қўлёзмаларни тадқиқ этиш алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон қарорига асосан Инновацион ривожланиш вазирлиги аҳолида сақланаётган ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларни Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилиб, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондига тақдим этмоқда. – Жамғарма томонидан 2018 йилда 117 турдаги 158,1 млн. сўмлик ноёб ҳужжатлар Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Фондига ўтказилди. Жорий 2019 йилда эса 161 турдаги жами 417,6 млн. сўмлик ноёб қўлёзма ва тарихий манбалар харид қилинди ҳамда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Фондига тақдим этилди. Харид қилинган манбаларнинг тури, фан соҳасига кўра тарих, адабиёт, табобат, ислом қонуншунослиги, ақида, тафсир ва бошқа турли мавзуларга тегишли бўлган китоблар, шунингдек хонларнинг буйруқлари, қозиларнинг юридик ҳужжатларининг оригинал нусхалар ҳам мавжуд. Тарихни билиш ва уни ўрганиш, ота-боболаримиздан қолган бой меросни асраб-авайлаш, ёшларда миллий ғурурни, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга бўлган эътибор Президент Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам ўз аксини топган. “Олдимизга қўйган улкан вазифаларни амалга оширишда биз учун куч-қудрат манбаи бўладиган миллий ғояни ривожлантиришимиз зарур. Хусусан, миллий ўзлигимизни англаш, Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, гуманитар соҳа олимлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз лозим. Ўтмишга берилган баҳо албатта холисона, энг муҳими, турли мафкуравий қарашлардан холи бўлиши зарур. Афсуски, юртимиз тарихини ўрганишда ўтган даврда археологик тадқиқотлар етарли даражада олиб борилмади. Шунинг учун Фанлар академиясининг Археология ва Санъатшунослик институтлари фаолиятини, олий ўқув юртлари ва музейлардаги археологик изланишларни чет эллик ҳамкорлар билан бирга ташкил этиш зарур. Буюк аллома ва адибларимиз, азиз-авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси таркибида “Ўзбекистон тарихи” каналини ташкил этилди, илмий жамоатчилик, ижодкор зиёлиларимиз билан биргаликда унинг дастурларини пухта шакллантириш керак. Мамлакатимиз музейларида сақланаётган тарихий экспонатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, ҳар бир музейнинг каталогини яратиш лозим”. Мурожаатномада белгиланган вазифаларни амалга ошириш натижасида 2019 йилнинг сентябр ойидан бошлаб Ўзбекистон тарихи телеканали ўз фаолиятини бошлади. Телеканалда Ватан тарихини ўргатувчи турли хил кўрсатувлар эфирга ўзатилмоқда. Download 32.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling