XX асрда инсоният иккита жаҳон урушини иштирокчиси ва гувоҳи бўлди. 2-жаҳон урушида эрилишган ғалабада бизнинг ота-боболаримизнинг хиссаси катта бўлган. Бу борада давлат раҳбари ташаббуси билан аждодларимизнинг ғалабага қўшган ҳиссасини абадийлаштириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Давлат раҳбари томонидан 2020 йил Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада қуйидагиларни таъкидлади. “Бизнинг мард, енгилмас ва олижаноб халқимиз буюк Ғалабани таъминлашга беқиёс ҳисса қўшгани билан барчамиз ҳақли равишда фахрланамиз. Бу қонли урушда жами 1,5 миллиондан зиёд Ўзбекистон фарзандлари тинчлик ва озодлик учун мардона жанг қилгани, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ўз яқинлари бағрига қайтмагани, эл-юртимизнинг фронт ортида кўрсатган жасоратини халқимиз ҳеч қачон унутмайди. Уруш йилларида халқимиз кўрсатган ҳақиқий жасорат ва матонатни кино, театр санъати, бадиий-публицистик асарлар, илмий тадқиқотлар орқали кўрсатиш, аҳоли, айниқса, ёшларимизга таъсирчан тарзда етказиш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида муҳташам “Ғалаба боғи” бунёд этилди”.
Албатта, Ўзбекистон тарихи фанини холис ўрганиш ва тадқиқ этиш орқали ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ўрни ва роль беқиёс. Бу эса юртимиз тарихчи олимлари зиммасига янада каттароқ маъсулият юклайди. Шу билан бирга ёзларимиз ҳам Ўзбекистон тарихини чуқур ўқиб-ўрганишлари лозим.
Назорат саволлари:
Ўзбекистон энг янги тарихи фанининг предмети деганда нимани тушунасиз?
Ўзбекистон тарихини ўрганишда қандай методологик асосларга таяниш керак?
Президентимиз Ш. Мирзиёев тарих фани олдига қандай вазифаларни қўйди?
Комил инсонни тарбиялашда Ўзбекистон тарихининг роли ва аҳамияти нимадан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |