Reklama matnlari yaratish


Реклама матнининг умумий нуқсонлари


Download 0.88 Mb.
bet3/4
Sana02.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1320017
1   2   3   4
Bog'liq
akademik yozuv2

Реклама матнининг умумий нуқсонлари
Умумий гаплар ҳеч кимда ишонч ҳосил қилмайди. Истеъмолчига аниқ информация зарур.
Асосий нуқсонлар:
Ноаниқлик. Ундан қочиш учун қуйидагиларга амал қилиш жоиз:

  1. Тушунарли, ҳамма англайдиган сўзларни қўллаш;

  2. Кундалик мурожаат тили;

  3. Қисқа сўзлар, иборалар, жумлалар;

  4. Ўқувчиларни янги сўзлар билан таништириш.

Обструкционизм, бу – узун жумладир. Рекламада бунга йўл қўйиб бўлмайди. Информация тўлиқ, айни вақтда қисқа баён билан ифодаланиши лозим.
Клише (қолиплар) сийқаси чиққан жумлалар ва образлар рекламага фақат зарар келтиради.
Орттирма даражани қўлламаслик мақсадга мувофиқдир, чунки кишилар ишонишмайди.
Абстрактлик – «Чиройли», «Меъёридагидек» ва «Ҳақиқатда» каби абстракт сўзлар аниқ бўлмай, унда баҳолаш равшанлиги йўқ. Аниқлик ўз индивидуал тажрибасига суянишни англатади.
Манманлик рекламаси. («Яканье» – «мен-мен») Бундай реклама – реклама берувчига эмас, аудиторияга қаратилиши зарур. Истеъмолчининг талаблари ҳақида гапириш керак.
Инкорни қўллаш. Яхшиси бундан қочган маъқул. Ўқувчи ижобий ҳолатларни ёқтиради.
Эвфемизмлар – қўпол, беадаб гапларни пардали қилиб айтиш. Масалан, «қайта сотилаётган автомобил» («ишлатилган» дегандан кўра – ўрнига), «ноқулайлик туғдирадиган намлик» (терлаш) ва ҳ.к.
Диффамация – реал (ҳаётдаги) одамларни салбий томондан тасвирлашга йўл қўйиб бўлмайди..
Шахсий исмлар – чунки адашлар ёки фамилиядошлар бўлиши мумкин.
Жуғрофий номлар – савдо белгисини ҳимоя қилишни таъминлаш қийин бўлиб қолади.
Янги номлар – муваффаққиятли чиққан ҳолатлар ҳам бўлади («Кодак»).
Бош ҳарфлар (инициал) ва рақамлар – муваффақиятли ҳолатлар учраб туради (Ай-Би-Эм). Бироқ, умуман олганда уларни онда-сонда алоҳида қўллаш тавсия этилади.
Фирма номи – муваффаққиятли қўлланилган мисоллар бор.
Лицензияланган номлар – бу атамаларни чекланган даражада қўллаш мумкин. 
Сарлавҳа ҳақида
«Яхши сарлавҳа рекламанинг 75 фоиз муваффаққиятини таъминлайди, чунки у диққатни жалб этади, демак эълонни ўқишади. Сарлавҳа лўнда (кўпи билан 7-8 сўз) ва самарадор бўлиши, шиор каби кўзга ташланиши лозим»
Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling