Рене жиля методикам
Download 138 Kb.
|
РЕНЕ ЖИЛЯ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазифаларнинг умумий сони 1
НАТИЖАЛАР ТАҲЛИЛИ
Мос бўлган муносабатни кўрсатишга йуналтирилган вазифаларнинг максимал сонидан келиб чиқиб, муайян кишига муносабат мазкур шахсни танлашлар сони билан ифодаланади. Вазифаларнинг умумий сони 20 та (1, 2, 4, 5 шкалалар) дан иборат бўладиган шкалаларда боланинг яқин кишиси билан ёнма-ён бўлишини танлашининг характерланиши, боланинг яқин кишисига эмоционал боғланганликнинг паст даражасини ва уларнинг ўзаро муносабатлари юқори масофага мўлжалланганлигини 1-3 жавобларнинг мавжудлиги кўрсатади. 17-20 жавоблар конструктив шахслараро муносабатлар каби баҳоланадиган бола шахсининг ривожланишига имкон берадиган боланинг катта ёшдаги одамга яқинлигини, унга эмоционал меҳр қўйишининг юқори даражасини кўрсатади. Вазифаларнингумумий сони 15тани ташкил қиладиган шкалаларда (5,7,11 шкалалар) боланинг яқин кишиси билан ёнма-ён бўлишини ёки биргаликда вақтни ўтказиш ҳолатларини танлашининг мавжудлигини характерлайдиган 1-2 жавобларнинг мавжудлиги ўргатадиган вазиятлар боланинг ўзини четга тортишини ва яқин қариндоши билан юқори масофада эканлигини кўрсатади. 14-15-жавоблар боланинг очиклигини ва алоқа қилишни ҳохлашини кўрсатади. Вазифаларнингумумий сони 10 тани ташкил қиладиган шкалаларда (3,8,12 шкалалар) бола томонидан ота-онасини эр-хотин жуфтлиги деб кабул қилмасликни, билимга қизиқувчанлик ва ижтимоий мансубликнинг паст даражасини 1 жавоб нинг мавжудлиги кўрсатади. Ота-онани эр-хотин жуфтлиги деб қабул қилишни, уларнинг муносабатини мустақил ва яхлитлигини тушуниш, билимга қизиқувчанликнинг юқорилиги ва ижтимоий адекватликнинг яхши даражасини 9-10 жавоблар кўрсатади. Жавобларнинг умумий сони 4 тани ташкил қиладиган шкалаларда (9, 10 шкалалар) воқеалар марказидан йироқлик ёки етакчилик ҳолатида характерланадиган, етакчилик сифатлари ва мулокртга интилиш йуқлигини 1 жавобнинг мавжудлиги кўрсатади. Синалувчи ўзини воқеалар марказига ёки етакчиликка қуйиши хукмронликнинг ифодаланганлигини ва мулоқотга эҳтиёж юқорилигини 4 - жавоб кўрсатади. Хулоса Шундай қилиб, боланинг шахслараро ўзаро муносабатлари, шу жумладан оилавий доирада пайдо бўладиган қийинчиликларнинг сабабларини ўрганиш ва аниклаш заруратида Рене Жилянинг методикасидан фойдаланиш самарали ва ўзгартириб булмайдиган қурол ҳисобланади. Бироқ шуни таъкидлаш керакки, олинган маълумотларни таҳлил этишда боланинг жавобларидаги масофани (якин-узоқ) аниқлаш психолог таҳлилида субъективликка эга. Бу хусусият шу билан аниқланадики, Рене Жиля методикаси тенг даражада проектов методикаларга тегишлидир.Ташхиснинг аниқ вазифаларини белгилашда бу методика билан ишлашда рағбатлантирувчи материалнинг (42 карточка) ҳаммаси дан фойдаланмаса ҳам бўлади, фақат ташхис вазифаларига кирадиган шу шкаладан таркиб топган рағбатлантирувчи материалдан фойдаланиш мумкин. Умумий хулосада — ташхис қилинаётган психологик феномен тавсифида уларнинг баъзи шартларини, таҳлилда субъективликни назарда тутиш керак. Шунга кўра, қоидага мувофиқ олинган натижаларнинг купроқ асосланганлиги ва ишончлилиги учун ташхиснинг қўшимча усулларидан фойдаланиш тавсия килинади. РЕНЕ ЖИЛЯ МЕТОДИКАСИ КАРТОЧКАЛАРИ УЧУН MATH РЕНЕ ЖИЛЯ МЕТОДИКАСИ КАРТОЧКАЛАРИ УЧУН MATH Мана турли кишилар ўтирган стол. Сен ўзинг ўтирадиган жойга X белгисини қўй. Ўзинг ўтирган жойга X ни белгилаб қуй. Ўзинг ўтирган жойга X қўй. Энди бир неча киши билан ўзингни стол атрофига ўтқазиб чиқ. Уларнинг қариндошлик муносабатларини (ойим, дадам, укам, синглим, (ёки) дўстим, ўртоғим, синфдошим) белгилаб қўй. Мана шу столнинг бошида сен яхши биладиган киши ўтирибди. Сен қаерга ўтирган булардинг? Бу киши ким? Сен ёзги таътил вақтида ўз оиланг билан бирга катта уйлари бор хонадонда дам оласан, дейлик. Сизларнинг оилангиз бир нечта хонани эгаллаган. Ўзинг турадиган хонани танла. Сен танишларинг уйида бир неча кун меҳмон бўласан. Ўзинг учун танлашинг мумкин бўлган хонага X белгисини қўй. Яна танишлар хузуридасиз. Айрим кишиларнинг ва ўзингнинг хонангни белгилаб чиқ. Бир кишига кутилмаган совға беришга қарор қилишди. Сен шундай қилишни хоҳлайсанми? Кимга? Эҳтимол, буни сенга фарки йўқдир? Қўйида ёзиб қуй: Сен бир неча кун дам олишга бориш имконига эгасан, лекин сен борадиган жойда фақат битта жой бор: биттаси сен учун, иккинчиси бошка киши учун. Сен ўзинг билан бирга кимни олган булардинг? Сен қандайдир қимматбаҳо нарсангни йўқотиб қўйдинг. Сен бу нохуш хабарни биринчи бўлиб кимга айтган булардинг? Қўйида ёзиб қуй: Сенинг тишинг оғрияпти, дейлик оғриган тишингни олдириш учун тиш духтирига боришинг керак. Сен ўзинг борасанми? Ёки бирор киши билан борасан- ми? Агар бирор киши билан борадиган бўлсанг, бу киши ким? Буни ёз. Сен имтиҳон топширдинг. Бу ҳакда биринчи бўлиб кимга айтасан? Қўйида ёзиб қўй. Сен шаҳар ташқарисига сайрга чиқдинг. Ўзинг қаерда эканлигига X белгисини қўй. Бошқа сайрдасан. Бу гал қаерда эканингни белгилаб қуй. Бу гал қаерда турибсан? Энди бу расмда бир неча кишини ва ўзингни жойлаштир. Чизиб чиқ ёки X белгисини қўй. Улар қандай кишилар эканлигини ёзиб чиқ; Сенга ва бошқа айрим кишиларга совғалар беришди. Кимдир бошқаларга қараганда яхшироқ coвғa олди. Сен бу совғани олган киши ким бўлишини ис- тар эдинг? Эҳтимол, бу сен учун фарқсиздир? Ёзиб чиқ. Сен узоқ йўлга отланаяпсан, туғишганларингдан узоқка жўнаб кетасан. Хаммадан кўра кимни кўпроқ соғинган булардинг? Қуйида шуни ёзиб қўй. Мана, сенинг дўстларинг сайр қилгани кетишяпти. Сен ўзинг қаерда Сен кимлар билан уйнашни яхши кўрасан? Ёши сен билан тенг ўртоқларинг билан; сендан кичиқроқлар билан; сендан каттароқлар билан; бўлиши мумкин бўлган жавоблардан бирининг остига чизиб қўй. Бу -ўйин майдончаси. Сен қаерда эканлигингга X белгисини қўй. Булар сенинг ўртоқларинг. Улар сенга маъкул бўлмаган сабабга кўра жанжаллашиб қолишди. Шунда қаерда бўлишингга X белгисини қуй. Булар ўйин коидаларини деб жанжаллашаётган ўртоқларинг. Ўзинг қаерда эканлигингни белгилаб қўй. Ўртоғинг сени атайлаб итариб юборди ва сен йиқилиб тушдинг. Энди сен нима қилган бўлардинг: йиғлайсан; ўқитувчига шикоят қиласан; ўртоғингни урасан; уни огоҳлантирасан; ҳеч нарса демайсан. Бу жавоблардан бирининг остига чизиб қўй. Мана бу-сенга яхши таниш бўлган киши. У стулларда ўтирган болаларга нималарнидир гапирмокда. Сен уларнинг орасидасан. Қаерда эканлигингга X билан белгила. Сен ойингга кўп ёрдам берасанми? Озми? Камми? Жавоблардан бирининг тагига чизиб қўй? 28.Бу кишилар стол атрофида туришибди, улардан бири ниманидир тушунтирмоқда. Сен тинглаётганлар орасида турибсан. Ўзингни белгилаб қўй. Сен ва ўртоқларинг сайрга чиққансизлар, бир аёл киши нималарнидир тушунтирмокда. Сен қаерда турганлигингга X белгисини қўй. Сайр вақтида ҳамма утлар устига ўтирди. Ўзинг қаерда эканлигингни белгилаб чиқ. Бу кишилар спектакль томоша қилишяпти. Ўзинг қаерда ўтирганингни X билан белгила. Бу ерда жадвални томоша қилишяпти. Ўзинг қаерда турганингни X билан белгилаб қўй. Ўртоқларингдан бири сенинг устингдан кулаяпти. Сен нима қиласан? Йиғайсанми? Елкангни қисасанми? Ўзинг унинг устидан куласанми? Уни ҳақоратлаб, урасанми? Бу жавоблардан бирининг остига чизиб чиқ. Ўртоқларингдан бири дўстинг устидан кулаяпти? Сен нима қиласан: Йиғлайсан ми? Елкангни қисасанми? Унинг устидан куласанми? Уни ҳақоратлаб, урасанми? Жавоблардан бирини остига чизиб қўй. Уртоғинг сенинг ручкангни рухсатсиз олиб қўйди. Сен нима қиласан: Йиғайсанми? Шикоят қиласанми? Бақирасанми? Тортиб олишга уринасанми? Уни ура бошлайсанми? Бу жавоблардан бирининг остига чизиб қўй. Сен лото (ёки шашка, ёки бошка бир уйин) уйнаяпсан, икки марта кетма-кет ютқазасан. Сен бундан хафамисан? Нима қиласан: Йиғлайсанми? Яна уйинни давом эттирасанми? Хеч нарса демайсанми? Жаҳлинг чиқа бошлайдими? Жавоблардан бирининг остига чизиб чиқ. Отанг сенга уйнаб келишга рухсат этмайди. Сен нима қиласан: Ҳеч нарса демайсанми? Қовоғнгни соласанми? Йиғлай бошлайсанми? Норозилик билдирасанми? Таъқиқка қарши боришга интиласанми? Керакли жавобнинг остига чизиб қўй. 38.Ойинг сенга уйнаб келишга рухсат этмайди. Сен нима қиласан: Хеч нарса демайсанми? Қовоғнгни соласанми? Йиғлай бошлайсанми? Норозилик билдирасанми? Таъқикқа карши боришга интиласанми? Керакли жавобнинг остига чизиб қуй. Ўқитувчи ташқарига чиқиб кетди ва синфга қараб туришни сенга топширди. Сен бу топшириқни бажаришга қодирмисан? Қуйида ёзиб қўй Сен оила аъзоларинг билан кинога бординг. Кинотеатрда бўш жойлар кўп экан. Сен билан бирга келганлар қаерда ўтиришади? Кинотеатрда бўш жойлар кўп. Қариндошларинг ўз жойларини эгаллаб бўлишди. Ўзинг ўтирган жойга X белгисини қўй. Яна кинотеатрда. Сен қаерда ўтирасан? БАЁННОМА НАМУНАСИ
Қўшимча маълумотлар (ким ва қайси сабабларга кўра психологга мурожаат қилди, бола билан боғлиқ асосий тавсиф ва шикоятлар)
Download 138 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling