Рене жиля методикам


Download 138 Kb.
bet1/4
Sana18.06.2023
Hajmi138 Kb.
#1577664
  1   2   3   4
Bog'liq
РЕНЕ ЖИЛЯ МЕТОДИКАСИ


РЕНЕ ЖИЛЯ МЕТОДИКАСИ
Рене Жилянинг болалар проектив методикаси боланинг шахслараро муносабати сохасини ва унинг оила ичидаги ўзаро муносабатларни идрок қилишини текшириш учун мўлжалланган. Методика боланинг ижтимоий мослашганлигини, ҳамда унинг атрофдагилар билан ўзаро муносабатини ўрганишга асосланади.
Бошқа проектив методикалардаги каби Рене Жилянинг методикаси асосий моҳияти шундан иборатки, синалувчи ўзини рағбатлантириш материали кўр- сатаётган қандайдир сюжет қахрамонига ўхшатиб ўзининг индивидуал аҳволини, муносабатини, ўзини ва бошқаларни шу вазиятда идрок қилишини «тасвирлайди». Бу ички психологик тасвирлаш натижасида боланинг шахслараро муносабатларининг индивидуал ва ёш хусусиятлари, ўзига бўлган муносабат ва ўзини қандай ҳис этиши, боланинг жамиятдаги мавқеининг тавсифи ва синалувчининг билиш фаоллигини каби баъзи тавсифларини таҳлил қилиш имконияти яратилади.
Методиканинг таърифи . Қўлланилиш мақсади ва соҳаси
Методиканинг мақсади боланинг ижтимоий мослашуви хусусиятларини унинг атрофдагилар билан ўзаро муносабати ва умумий билиш фаоллигини ўрганишдан иборат.
Методика боланинг шахслараро ўзаро муносабати соҳасида пайдо бўлади- ган қийинчиликларнинг, шу жумладан оилавий сабабларини ўрганади ва за- рурат туғилганида аниқлаш учун қўлланилади. Шунингдеқ педагоглар ва ота- оналар томонидан бола фаолиятининг жамоавий шаклларига ва ижтимоий фаолликка унчалик қўшилмаган ҳолатларида ҳам билиш фаолиятининг баъзи тушкун холатларида қуллаш мумкин. Қолаверса, Рене Жиля методикасидан бола ҳаёт фаолиятининг аҳлоқий ва эмоционал соҳасини деформацияга олиб келадиган, бола ҳулқининг адоватли ҳамда тажовўзкорлигида ва ота-она муносабатининг тахмин қилинган бузилишида фойдаланиш мумкин. Методиканинг афзаллиги шундаки, ундан бола нутқининг ривожланишида юзага келадиган кийинчиликлар ҳамда илк (2,5-4 ёшда) ёшда, боланинг ўз тенгдошлари ва катталар билан алоқа қилишга бўлган эҳтиёжининг пастлиги кўзатилган вазиятлар- да фойдаланиш яхши самара беради.
РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ МАТЕРИАЛ ТАВСИФИ
Методика визуал-вербал ҳисобланиб, болалар ва катталар тасвири туширилган 42 та сурат, ҳамда вазифалар матнидан иборат. У бола учун муҳим бўлган турли ҳаётий вазиятларда юзага келадиган аҳлоқий хусусиятлар ва боланинг бошқалар билан муносабатига нисбатан бўлган таъсирини аниқашга ҳаракат қилинган.
Рене Жиля методикасининг содда ва схематик тарзда эканлиги билан бошқа проектив тестлардан фарқ қилади, у фақатгина синалувчи бола учун осон бўлиб қолмай, балки унинг формализацияси ва квантификациясига нисбатан катта имконият беради. Болалар проектив методикаси натижаларни сифатли бахрлашдан ташқари, шахслараро муносабатлар, миқдор ва ўзгарувчи қатор буйича психоло­гик текширувлар натижаларини кўрсатишга имкон беради.
Боланинг шахсий муносабатлари тизимини тавсифлайдиган психологик материални шартли равишда ўзгарувчан иккита катта гуруҳга бўлиш мумкин.

  1. Боланинг аниқ-шахсий муносабатларини тавсифлайдиган, ўзгарувчан: оила муҳитдаги муносабати (она, ота, буви ва бошқалар), дўстига ёки дугонасига, авторитар каттага муносабати.

  2. Боланинг ўзини тавсифловчи ва турли муносабатларда намоён бўладиган, ўзга­рувчи: дилкашлиқ эҳтиёткорлиқ ҳукмронликка интилиш, ҳулққа нисбатан ижтимоий адекватлик. Методикани мослаштирувчи барча муаллифлар қуйидаги 12 та белгиларга ажратадилар:

  1. онага бўлган муносабат;

  2. отага бўлган муносабат;

  3. ота ва онага, оилавий жуфтга каби бўлган муносабат;

  4. ака-ука ва опа-сингилларига бўлган муносабат;

  5. буви ва бувага бўлган муносабат;

  6. дўстга бўлган муносабат;

  7. ўқитувчига муносабат;

  8. билимга бўлган қизиқиш;

  9. хукмронликка бўлган интилиш;

  10. мулоқатчанлик;

  11. ўзини четга тортадиган;

  12. адекватлик;

Методикадан индивидуал фойдаланиш маъқул, негаки гуруҳди шаклда диагностиканинг аниқ мақсад ва вазифаларига мувофиқ бўлган қўшимча саволлардан фойдаланиб, бола билан ноёб суҳбат қуриш имконияти йуқолади.

Download 138 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling